Телефонлар:
(0372) 412-12-34
(0372) 412-14-60
» » БАХМАЛ ТУМАНИНИНГ ИЖТИМОИЙ-ИҚТИСОДИЙ КЎРСАТГИЧЛАРИ ТЎҒРИСИДА ҚИСҚАЧА МАЪЛУМОТ

БАХМАЛ ТУМАНИНИНГ ИЖТИМОИЙ-ИҚТИСОДИЙ КЎРСАТГИЧЛАРИ ТЎҒРИСИДА ҚИСҚАЧА МАЪЛУМОТ

29 апрель 2021 йил
65
0

2017 йилнинг 31 июлдаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги ПҚ-3165-сонли қарори, 2019 йил 9 апрелдаги “Давлат бошқарувининг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаш хамда мамлакатнинг статистика салохиятини ошириш юзасидан қўшимча чора тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4273-сонли қарори тасдиқланди.  

Давлат статистикасининг мақсади ижтимоий иқтисодий ходисалар,жараёнлар ва уларнинг натижалари тўғрисида маълумотларни йиғиш, қайта ишлаш, таҳлил этиш,статистик ахборотларни такомиллаштириш, иқтисодий тахлилларни янада чуқурлаштириш ҳамда жахон андозаларига мос халқаро стандартлар асосида фаолият олиб боришдан иборатдир. Бинобарин бу соҳа ривожига юртимизда алоҳида эътибор қаратилиб, унинг қонунчилик асослари такомиллашиб келинмоқда. Бу қарорлар келажакда статистика сохасини ривожлантиришни хамда жахон андозаларига мос келишини таъминлайди Ушбу қарорни бажаришда туман статистика бўлими ҳодимлари ҳам тинмай ишларни амалга ошириб келмоқдалар. 2021 йил январь-март ойларида туманимиз кўрсатгичлари сарҳисоб қилинди. Унга кўра 2019 йилнинг январь-март ойига нисбатан саноат махсулотлари 19,6 млрд. сўм 104,4 фоиз, истеъмол товарлари 19,1 млрд. сўм 110,4 фоиз, қишлоқ хўжалиги  махсулотлари 424,8 млрд. сўм  103,1 фоиз, асосий капиталга инвестициялар 21,8 млрд. сўм 104,0 фоиз, қурилиш ишлари 17,8 млрд. сўм 102,7 фоиз, чакана товар айланмаси 239,2 млрд. сўм 106,7 фоиз, жами хизматлар 86,3 млрд. сўм 103,7 фоизга бажарилди.

Дастлабки маълумотларга кўра, туманда 2021 йилнинг 1 март ҳолатига доимий аҳоли сони 159,9 минг кишини ташкил қилди, шундан, эркаклар 81,5 минг киши, аёллар 78,4 минг киш. Туманда шаҳарча аҳолиси 43.2 минг киши қишлоқ аҳолиси 116.7 минг кишини ташкил қилди.

 Туман статистика бўлими

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар