Телефонлар:
(0372) 412-12-34
(0372) 412-14-60
» » Бахмалдаги 8 та маҳалла 24 та қишлоқ аҳолисида ичимлик суви муаммоси йўқлиги аниқланди. Ижтимоий тармоқдаги хабардан кўзланган мақсад бошқа бўлиб чиқди

Бахмалдаги 8 та маҳалла 24 та қишлоқ аҳолисида ичимлик суви муаммоси йўқлиги аниқланди. Ижтимоий тармоқдаги хабардан кўзланган мақсад бошқа бўлиб чиқди

08 январь 2020 йил
213
0

Интернетдаги ижтимоий тармоқларда “Бахмал туманидан ёзмоқдамиз. Зарафшон дарёсидан ажраб чиққан канал қуриб қолиши оқибатида 8 та маҳалла 24 та қишлоқ аҳолиси сувсиз қолди. 2 ойдан бери шу аҳвол. Халқ 10 кмдан сув келтириб ичмоқда. Мутассадилардан амалий ёрдам кутиб қоламиз.” деган мазмундаги хабар  тарқалди.

Ушбу ҳолат бўйича тегишли соҳа вакиллари билан мазкур мурожаатни бориб жойида ўрганди ва қуйидагиларни маълум қилди.

Ҳақиқатдан ҳам Зарафшон дарёсидан ажраб чиққан “Туятортар-Қли” каналида бир муддат сув бўлмаган лекин бугунги кунда сув келганлиги маълум бўлди.

“Туятортар-Қли” канали сувидан аҳолининг чорва моллари ҳамда томорқа ер майдонларини суғориш учун фойдаланилган.

Каналининг пастки қисмидаги “Навбаҳор”, “Бунёдкор”,  “Гулбулоқ” , “Шодлик”, “Нурафшон”, “Янгибоғ”, “Тонгатор” ва “Фидокор”  маҳалла фуқаролар  йиғинида аҳоли жойлашган бўлиб, мазкур фуқаролар йиғинлари ҳудудида 15 та артезан қудуқлари мавжуд ва аҳоли қудуқлардаги ичимлик сувларидан фойдаланиб келмоқда.

Шуни алоҳида таъкидлаб ўтиш жоизки, “Туятортар-Қли” канали суви ичишга яроқсиз ҳисобланади.

Ҳурматли юртдошлар!

Интернетдаги ижтимоий  тармоқлараги шу каби хабарларни барчасига ҳам ишонмаслигингизни сурар эдик. Зеро ижтимоий тармоқда ҳар ким хоҳлаган нарсасини жойлаштириши мумкин. Расмий бўлган манбалардаги хабарлар хақиқий ҳисобланади.

Бахмал тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар