Телефонлар:
(0372) 412-12-34
(0372) 412-14-60
» » Бахмал туманида жойлашган 9255-ҳарбий қисмда “Мен севган адиб”, “Мен ёқтирган китоб” мавзуларида “Китобхонлик кечалари” доимий равишда ўтказилиб келинмоқда.

Бахмал туманида жойлашган 9255-ҳарбий қисмда “Мен севган адиб”, “Мен ёқтирган китоб” мавзуларида “Китобхонлик кечалари” доимий равишда ўтказилиб келинмоқда.

08 апрель 2021 йил
92
0

Бугунги кунда ҳарбий хизматчиларнинг ҳам ҳар томонлама етук, дунёқараши кенг, билимли ва жисмонан соғлом, рухан бақувват бўлишига катта эътибор қаратилиб, бу йўлда олиб борилаётган чора-тадбирларда албатта китоб мутолааси ҳам муҳим ўрин эгаллайди.  

“Янги аср авлоди” нашриёти томонидан чоп этилган машҳур франсуз адиби Жюл Верннинг “Остин устун” асари эпиграфида Президентимиз Ш.М.Мирзиёевнинг “Бугун китоб ўқиган битта бола эртага телевизор кўраётган ўнта болани бошқариши мумкин... деган фикрлари келтириб ўтилган. Ҳа албатта, китоб инсоннинг энг яқин дўсти, маслаҳатчиси, билим манбаи, бебахо бойликдир. Китоб ҳамиша илм-маърифат, одоб-ахлоқ манбаи бўлиб келган. Ҳар бир инсон билимлар калити бўлмиш китоб билан дўст бўлмоғи лозим. Шундагина жамият ривожланиб, унда ўсиб келаётган ёш авлод дунёқараши кенг, билимли, зукко ва мамлакат тараққиёти учун катта ҳисса қўшадиган соғлом ва баркамол авлод бўлиб етишади...  

 

ДХХ Чегара қўшинларига қарашли Жиззах вилояти Бахмал туманида жойлашган ҳарбий қисм ҳарбий хизматчилари томонидан Ўсмат шахарчасида жойлашган Ахборот кутубхона марказига китоб мутолаа қилиш, билим савиясини кенгайтириш мақсадида аъзо бўлишиб, ўзларининг бўш вақтларида кутубхонага ташриф буюриб севимли адабиётларини мутолаа қилмоқдалар. Шунингдек, ўзларининг хизматдан бўш вақтларида “Мен севган адиб”, “Мен ёқтирган китоб” мавзуларида “Китобхонлик кечалари” доимий равишда ўтказилиб келинмоқда.

Бу каби тадбирлар албатта ҳарбий хизматчиларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш, дунёқарашини кенгайтириш, гурухлар ўртасида соғлом рақобат орқали ҳарбий хизматчиларнинг билимларини кенгайтиришга хизмат қилади.

 

                                                                               Катта лейтенант

Ж.Қодиров

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар