Телефонлар:
(0372) 412-12-34
(0372) 412-14-60
» » 8 март-Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан Бахмал тумани ҳокими М.Анарбаевнинг барча онахонларимиз, опа-сингилларимизга байрам табриги

8 март-Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан Бахмал тумани ҳокими М.Анарбаевнинг барча онахонларимиз, опа-сингилларимизга байрам табриги

06 март 2021 йил
137
0

Туман ҳокими М.Анарбаев барча онахонларимиз, опа-сингилларимизга байрам табриги йўллади.

Ассалому алайкум, Азиз аёллар!

Муҳтарама онахонлар, қадрли опа-сингиллар!

 

Аввало, сизларни, сизларнинг тимсолингизда барча онахонларимиз, опа-сингилларимиз, дилбар қизларимизни эзгулик ва гўзаллик байрами 8 март —Хотин-қизлар куни билан туманимиз фаоллари, кенг жамоатчилик номидан самимий муборакбод этаман!

Мамлакатимизда азиз ва мўтабар аёл зотини улуғлаш, опа-сингилларимизнинг давлат ва жамият хаётида тутган ўрни ва нуфузини ошириш, ўзининг кўп йиллик самарали меҳнати, бой амалий тажрибаси билан оилаларда маьнавий-ахлоқий муҳитни мустаҳкамлаш, фарзандларимизни она ватанга муҳаббат, миллий ва умуминсоний қадириятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш ишларига катта ҳисса қўшаётган хотин-қизларни ҳамда юртимизда олиб борилаётган туб ислоҳотларда фаол қатнашиб, янги Ўзбекистонни барпо этиш, халқимиз фаровонлигини юксалтириш йўлида ташаббус ва ибрат кўрсатиб келаётганингиз боис бугунги қувончли айёмда аввало дунёда “фидойи” деган сўзга энг муносиб бўлган мухтарама зотлар олдида тазим қиламиз. Ҳаётимиз қувончи, хонодонларимиз кўрки бўлмиш азиз аёлларимиз шаьнига энг гўзал тилакларимизни изҳор этамиз.

Бу ҳақида гапирганда, илгаридан Онанинг шаънига муқаддас она, аёл зоти – чинакам меҳр булоғи, меҳр қуёши, “Жаннат-оналар оёғи остида”, “Она-қўрғон” каби ҳикматлар эътироф этилган. Шу қуёш бор экан, меҳр-оқибат, эзгулик ва адолат, вафо ва садоқат каби буюк қадириятлар неча асрдан буён безавол яшаб келмоқда.

Оила ва жамият устуни, ҳаётимизнинг файзи ва кўрки бўлган хотин-қизларни эъзозлаш, уларга ҳурмат ва эҳтиром кўрсатиш халқимиз учун азал-азалдан буюк қадрият бўлиб келган ва шундай бўлиб қолади. Чунки сизлар билан ҳаётимиз гўзал ва мазмунли, хонадонларимиз обод ва нурафшондир.

Бу дунёда ширин ва аҳил, бахтли ҳаёт учун пойдевор яратиб, инсонни инсон, оилани мустаҳкам оила қиладиган, биз учун муҳаббат, вафо ва садоқат тимсоли бўлиб келаётган Сиз, гўзал ва бетакрор, қадрдон аёлларимиз ҳақида кўплаб таърифлар келтириш мумкин.

Бу борада Муҳтарам Президентимиз Шавкат Миромонивич Мирзиёевнинг "Сиз, ҳурматли аёлларимиз ўзингизнинг оналик меҳрингиз, ҳаётий билим ва тажрибангиз билан фарзандларимизни турли хавф-хатарлардан асрашда, уларни мустаҳкам иродали, маънавий-интеллектуал жиҳатдан етук, жонажон Ватанимизга садоқатли инсонлар этиб тарбиялашда бундан буён ҳам куч-ғайратингизни аямайсиз, деб ишонаман. Айниқса, қиз болаларни ҳаётга тайёрлаш, уларни замонавий билимлар, касб-ҳунарларга ўргатишда биз аввало сизларга суянамиз"  деган сўзлари ҳар жиҳатдан ибратлидир.

Ҳурматли онахонлар, опа-сингиллар, дилрабо ва гўзал қизларим!

Сўзимнинг охирида барчангизни Халқаро хотин-қизлар байрами билан яна бир бор чин қалбимдан табриклайман.

Менинг тилагим ва ниятим битта — оилангиз, фарзандларингиз, эл-юртимиз бахтига ҳамиша соғ-омон бўлинглар! Нега деганда, аёлларимизнинг бахти — халқимиз, жамиятимизнинг бахтидир.

Барчангизга оилавий хотиржамлик, хонадонларингизга тинчлик, файзу барака тилайман.  Доимо халқимиз, Ватанимизнинг юксак меҳри ва ардоғида бўлиш ҳаммангизга насиб этсин! 

Ҳамиша соғ-омон бўлинг, азизлар!

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар