Телефонлар:
(0372) 412-12-34
(0372) 412-14-60
» » Бахмал туман ҳокимининг тадбиркорларга мурожаати

Бахмал туман ҳокимининг тадбиркорларга мурожаати

26 ноябрь 2019 йил
387
0

Бахмал тумани ҳокими М.Т.Анарбаевнинг туманда фаолият кўрсатаётган тадбиркорларга

М У Р О Ж А А Т И

Хурматли тадбиркорлар !

Кейинги йилларда республикамизда тадбиркорликни ривожлантириш, инвестицияларни жалб қилиш ва бизнес юритиш учун қулай муҳит яратиш, тадбиркорларнинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилишнинг ҳуқуқий кафолатларини мустҳкамлаш соҳасида кенг кўламли ишлар амалга оширилди.

Жумладан, солиқ тизими тубдан ислоҳ қилинди, рухсат берувчи ҳужжатларни олиш тартиби сезиларли даражада соддалаштирилди, тадбиркорлик субъектларининг молиявий хўжалик фаолияти билан боғлиқ бўлмаган режали текширишлар бекор қилинди.

Тадбиркорларнинг, шу жумладан, чет эллик инвесторларнинг мурожаатлари билан ишлашни ташкил этиш сифати ва тезкорлигини ошириш, улар билан очиқ ва тўғридан-иўғри мулоқотни таъминлаш, уларнинг қонуний талабларини амалий ва самарали рўёбга чиқариш ва муаммоли масалаларни ҳал этиш, худудларнинг ижтимоий иқтисодий ривожлантиришга реал ҳиссасни кўпайтириш, ахолининг иш бандлигини ошириш ва унинг моддий фаровонлигини ўстириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 14 майдаги ПФ-5718-сонли " Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва ҳимояқилиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора тадбирлар тўғрисида" ги Фармони қабул қилинди.

Фармон ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналари фаолиятини ташкил этиш ва мувофиқлаштириш котибияти, Қорақалпоғистон Республикаси,вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги ҳамда туманлар ва шаҳарлардагиЎзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналари ташкил этилди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2019 йил 4 июлдаги 558-сонли " Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналари низомини тасдиқлаш тўғрисида" ги қарори қабул қилинди.

Бахмал туманидаги Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси тумани ҳокимининг 2019 йил4 июлдаги 110-ф сонли фармойиши билан ташкил қилинди.

Қабулхонабарча турдаги жиҳозлар (мебель,компьютер, принтер, скайнер, телефон, интернет ва ҳакозо) билан тўлиқ таъминланди.

Қабулхона туман ҳокимлиги, хокимлик инвестициялар ва савдо, қурилиш бўлими, солиқ инспекцияси давлат кадастр бўлими, тумандаги барча тижорат банклари, туман электр тармоқлари, "Бахмалтумангаз" идораси "Сувоқава" корхонаси, савдо саноат палатаси,адлия бўлими билан хамкорликда иш олиб бормоқда.

Қабулхонада жорий йилнинг ўтган даврида жами91 та мурожаат рўйхатга олинган

91 та келиб тушган мурожаатдан 33 таси қаноатлантирилган ва қолган47 тасига тушунтириш берилган, 11 таси кўриб чиқилмоқда.

Фармоннинг 6-бандида "Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналари худудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш секторлари, давлат органлари ва бошқа ташкилотлар билан биргаликда тадбиркорлик субъектларнининг муааммоларини аниқлайдилар ва уларнинг хал этилишини таъминлайдилар" деб қайд этиб ўтилган.

Мурожаатларни секторлар кесимида тахлил қиладиган бўлсак;

-1-сектор ҳудудидан -31 та мурожаатдан 11 (35%) тасиқаноатлантирилган,15 (48.3%) тасига хуқуқий тушунтириш ва тавсиялар берилди, 5 (15.1%) таси кўриб чиқилмоқда.

- 2-сектор ҳудудидан - 17та мурожаатдан 8 (47%) тасиқаноатлантирилган, 8 (47%) тасига хуқуқий тушунтириш ва тавсиялар берилди, 1 (5,8%) таси кўриб чиқилмоқда.

- 3-сектор ҳудудидан -14 та мурожаатдан 5 (35,7%) тасиқаноатлантирилган, 9 (64.2%) тасига хуқуқий тушунтириш ва тавсиялар берилди.

-4-сектор ҳудудидан -29 та мурожаатдан 9 (31.0%) таси ижобий ҳал этилди, 15 (51.7%) тасига хуқуқий тушунтириш ва тавсиялар берилди, 5 (17%) таси кўриб чиқилмоқда.

Келиб тушган мурожаатлар соҳалар бўйича таҳлил қилинганда ер ажратиш 15 та, бино иншоотлар куриш учун ер ажаратиш4 та, фермерлик масалси 8 та, тадбиркорлик фаолиятига кредит олиш 14 та, солиқ масаласи 10 та тадбиркорликни ихтиёрий равишда тугатиш 7 та, электрга тармоғига уланиш 3 та, газ тармоғига уланиш 1 та, МИБ фаолияти бўйича 3 та, бошқа масалалар 19 тани ташкил қилади.



Қадрли тадбиркорлар!

Биз бугун Сизлар билан туманни 2020 йилда ижтимоий-ижтимоий иқтисодий жихатдан ривожлантириш бўйича аниқ чора-тадбирларни белгилаб олишимиз зарур.

Биринчидан:Бўш турган ишлаб чиқариш майдонларидан оқилона ва самарали фойдаланиш орқали тадбиркорлик субъекталари томонидан кўплаб инвестиция лойиҳаларини мувафаққиятли амалга ошириш ҳамда янги иш ўринлари ташкил этиш чоралари кўрилади.

2020 йилда 46 та бўш турган объектлар негизида умумий қиймати 15505 млн сўм, ўз маблағи 10458 млн сўм, банк кредити 5047 млн сўминвестиция лойихаларини амалга оширишимиз лозим.Натижада,127 та янги иш ўрни яратилади.

Хусусан:

1-секторда 12 та лойиха( 7 та савдо дўкони, 1 та сартарашхона, 1 та қурилиши тугалланмаган тўй ва тантаналар мажмуаси, 1 та тегирмон ва х.з)амалга оширилади. Умумий қиймати 5970 млн сўм, ўз маблағи 4880 млн сўм, банк кредити 1090 млн сўм, 56 та янги иш ўрни яратилади.

2-секторда 5 та лойиха (2 та савдо дўкони, 1 та эски универмаг биноси,1 та гилам цехи, 1 та бўш турган бино) да амалга оширади. Умумий қиймати 2710 млн сўм, ўз маблағи 460 млн сўм, банк кредити 2250 млн сўм, 14 та янги иш ўрни яратилади.

3-секторда 8 та лойиха (4 та савдо дўкони, 2 тақурилиши тугалланмаган бино,1 та чойхона биноси, собий Турон ва Боғишамол хўжалиги бинолари) да амалга оширилади. Умумий қиймати 1760 млн сўм, ўз маблағи 1218 млн сўм, банк кредити 542 млн сўм, 13 та янги иш ўрни яратилади.

4-секторда 21 та лойиха (7 та савдо дўкони, 2 таёқилғи қуйиш шахобчаси, 4 та бўш турган бино, 1 та хаммом биноси, 1 та қурилиши тугалланмаган бино, собиқ АТП-32, 1та 4-ХАТП биноси, 1 та бахор унивемаги, 1 та болалар дунёси магазини бинолари) да амалга оширилади. Умумий қиймати 4985 млн сўм, ўз маблағи 3820 млн сўм, банк кредити 1165 млн сўм, 40 та янги иш ўрни яратилади.

Бироқ, бугунги кунда ишлаб чиқариш майдонларидан оқилона фойдаланмаслик, шунингдек, фойдаланилмаётган объектларни бошқа мулкдорлар номига расмийлаштириш орқали таъсирчан солиқ механизимидан қочиш холатлари учрамоқда. Бу эса, ўз навбатида, фойдаланилмаётган объектларнихўжалик фаолиятига жалб этиш жараёнини мураккаблаштирмоқда.

Туманда 24 та бўш турган объект негизида лойиҳа тақдим этилмаганлиги боис фойдаланилмасдан турибди.

Масалан: 1-секторда6 та (Собиқ Қўшчинор хўжалиги, Тараққиётдаги корма цех, Оқтошдаги Музхона, Новақдаги ғишт заводи,Оқтошдаги тўйхона, Оқтошдагиипотекаминибанки)бўш турган бинолардан самарали фойдаланиш бўйича лойихалар тақдим этилмаган.

2-секторда 5 та (Бахмалдаги собиқ хўжалик чойхонаси, собиқ хўжалик омбори, ойқордаги 2 та масжид) бўйича лойиха тақдим этилмаган.

3-секторда 7 та (Дўстликдаги хусусий савдо ва маиший хизмат шахобчаси, Боғишамолдаги музхона, 3 та хусусий савдо дўконлари, Турондаги собиқ СИУ идораси Боғишамолдаги томат цехи) бўйича лойиха тақдим этилмаган.

4-секторда 6 та (Буёдкор, Гулбулоқ, Ўсматдаги 3 та хусусий дўкон, Шодликдаги 2 та масжид биноси, 1 та М.Рахимов СИУ га қарашли маъмурий бино) бўйича лойиха тақдим этилмаган.

Шу ўриндаЎзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2019 йил 13 августдаги 666-сонли қарорига асосан фойдаланилмаётган объектлар мулкдорларига қуйидаги таъсир чоралари қўлланилиши белгилаб қўйилганлигини эслатиб ўтмоқчимиз.

Мол-мулк ва ер солиқлари ўрнатилган ставкага нисбатан уч ойга қадар икки баравар, уч ой ўтгандан сўнг-беш баравар, олти ой ўтгандан сўнг-ўн баравар, 12-ойдан бошлаб келгуси ҳар 12 ойдаохирги ошириб қўлланилган миқдорнинг икки бараварида қўлланилади.

Иккинчидан: туманда фаолият кўрсатмаётган хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини ўрганиб уларга кўмак ва мадад бериш орқали тадбиркорликни ривожлантириш чораларини кўрамиз.

Туманда рўйхатдан ўтган тадбиркорлик субъектлари сони 1482 тани, шундан фаолият кўрсатаётгани 1143 тани ташкил этади. Фаолият кўрсатмаётгани сони 180 тани ёки жамига нисбатан 22.2фоизни ташкил қилади.

Фаолият кўрсатмаётган хўжалик юритувчи субъектлар 1-сектор худудида - 44 та (24.4%) , 2-секторда - 29 та (16.1%), 3-секторда - 42 та (23.3), ва 4-секторда- 65 та (36.1%) ни ташкил қилади.

Фаолиятсизларнинг 29 таси (16%)- саноат, 12 таси (7%) - қурилиш,78 таси (43%) - савдо ва умум овқатланиш, 1 таси (1%) ижтимоий соха, 60 таси (33%)- бошқа фаолият соҳалари ҳиссасига тўғри келади.

Фаолиятсиз корхоналарнинг 12 таси 5 йилдан кўпроқ, 28 таси 3 йилдан юқори, 102 таси 1-3 йилдан ва 38 таси 1 йилдан буён фаолият кўрсатмасдан келган.

Корхоналар тахлилшуни кўрсатдики, 3 тасидаер олишда муаммоси борлиги,8 тасида кредит олишга гаров мулки йўқлиги, 46 тасида айланма маблағлар етишмаслиги, 5 тасида товар ва хизматларга талабнинг камлиги, 30 тасида солиқ қарзини тўлаб бериш манбасига эга бўлмаганлиги,35 тасида рахбар ва таъсисчилар бошқа ишга ўтганлиги сабабли ихтиёрий тугатишга тушганлиги, 2 таси моддий техника базасининг етишмаслиги, 1 таси вафот этганлигива 50 таси бошқа сабабларга кўра фаолиятларини тўхтатишган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 7июндаги "Тадбиркорлик субъектларини тугутиш тартиб-тамоилларини соддалаштириш чора-тадбирлари" тўғрисидаги Фармонига асосан 2020 йил 1 январдан бошлаб тадбиркорлик субъектларинитугатишнинг соддалаштирилган иккита тури жорий этилади.

Тадбиркорлик субъекталарини тугатишнинг биринчи турида 9 ой мобайнида ҳисоб рақамига пул тушмаса, корхоналар фаолият кўрсатмаётган статусга ўтказилади.

Унда кейинги қадам, солиқ органининг тақдимномасига асосан рўйхатдан ўтказувчи орган фаолият юритмаётган субъектларни уч йил муддатга харакатсиз ("спящий режим" ) режимга ўтказади.

Бу муддатда фаолиятини тикламаса, автоматик равишда Ягона давлат реестиридан чиқарилиши белгилаб қўйилган.

Тугатишнинг иккинчи тури бу -тадбиркорлик субъектларини ихтиёриш тугатиш. Корхона тугатилаётганлиг тўғрисидаги маълумотларни рўйхатдан ўтказувчи орган томонидан ўзининг расмий сайтига жойлаштиради.

Давлат рўйхатидан ўтган вақтдан, фолият юритмаган ва табиийки, солиқ қарзи бўлмаса, якуний текшириш ўтказилмайди. Фаолият кўрсатган корхоналарни хам тугатиш учун текшириш даврига 3 йиллик фаолияти олинадиган бўлди.

Учинчидан“Baxmal agro logistic centre”МЧЖқошида мева-сабзавот маҳсулотларини етиштириш, қайта ишлаш ҳамда экспортни амалга оширувчи кластер ташкил этилади.

Кластерга йиллик ишлаб чиқариш қуввати 20.0 минг тоннамева, сабзавот маҳсулотларини қайта ишловчи “Baxmal Juice master” МЧЖ корхонаси таъсисчи этиб бириктирилади.

Ушбу корхонада 2020 йилдан бошлаб 20.0 минг тонна мевани қайта ишлаш натижасида 8 минг тонна концентратни 8 млн долларга экспорт қилиш имконияти мавжуд.

“Baxmal agro logistic centre” МЧЖ томонидан 2020 йилда 5 минг тонналик сиғимга эга бўлган музлатгичли омборхона ҳамда 50 гектар ер майдонда Полша технологияси асосида интенсив боғ ташкил этилиши режалаштирилган.

Бундан ташқари кластерга туманда ташкил этилган “Baxmal meva ishlab chiqaruvchilar”кооперативи ҳамда Тонготар ҚФЙ ҳудудида янги ташкил этилаётган Эрназаров Анвар раҳбарлигидаги мева-сабзавотчилик кооперативлари битта мақсад йўлида бириктирилади.

Ушбу кооперативларга тумандаги мева-сабзавотчилик йўналишидаги 265 та фермер хўжаликлари пай улуши асосида бириктирилади.

“Baxmal agro logistic centre” МЧЖ томонидан ташкил этилаётган мева-сабзавот маҳсулотлариниқайта ишлаш ва экспорт қилиш кластерини узлуксиз қишлоқ хўжалик маҳсулоти билан таъминлаш мақсадида 704 гектар лалми ер майдонида табиий иқлим шароитимизга мос маҳаллий гилос плантациясини ташкил этиш бўйича йўл хариталари ишлаб чикилмоқда.

Бу ишлардаталабгор тадбиркорларни ўз лойхалари билан иштирок этишларини сўрайсиз?

"Baxmal meva ishlab chiqaruvchilar” кооперативи қошида мева-сабзавот маҳсулотларини етиштириш, сақлаш ҳамда экспортни амалга ошириш лойиҳаси ташкил этилади

Кооперативга боғдорчилик йўналишидаги 143 та фермер хўжаликлари пай улуши асосида бириктирилади. Кооперативга Европа Иттифоқининг Марказий Осиё қишлоқ ҳудудларини барқарор ривожлантириш дастурига асосан430 минг доллар грант маблағи ажратилган.

Кооперативга битта трактор ва 5 та агрегатлар олиб келинди. Бундан ташқари 300 тонналик сиғимдаги замонавий музлатгичнинг барча технологиялари олиб келиниб музлатгич ди.

Хурматли туманимиз фуқаролариСизларни,Сиз орқали Ўзбекистон ва чет фуқароларини хам ўз таклиф ва лойхалари билан иштирок этишларини сўраймиз?

Бадалов Камол раҳбарлигида Шодлик МФЙ ҳудудида картошка уруғчилиги ва картошка етиштирувчилар кооперативи лойиҳаси ташкил этилади.

Кооперативга Гулбулоқ ва Деҳқонобод массивлари ҳудудларидаги картошкачилик йўналишидаги 64 та фермер хўжаликлари пай улуши асосида бириктирилади. Кооперативнинг асосий вазифаси картошкачилик йўналишидаги фермер хўжаликларини янги нав картошка уруғлари билан таъминлаш ҳамда етиштирилган картошка уруғларини реализациясини ташкил этиш. Бундан ташқари картошка етиштириш, сотиш ҳамда қайта ишлашни йўлга қўйиш вазифалари билан ҳам шуғулланади.

Эрназаров Анвар раҳбарлигида Тонготар ҚФЙ ҳудудида мева-сабзавотчилик кооперативи лойиҳаси ташкил этилади.

Кооперативга Тонготар массиви ҳудудидаги мева-сабзавотчилик йўналишидаги 122 та фермер хўжаликлари пай улуши асосида бириктирилади. Кооперативнинг асосий вазифаси мева-сабзавотчилик йўналишидаги фермер хўжаликлари томонидан етиштирилган маҳсулотларни саралаш, қадоқлаш ҳамда экспортини амалга ошириш.Бундан ташқари кооператив экспортёр корхоналарнинг талабига мувофиқфермер хўжаликларига экинларни жойлаштириш вазифалари билан ҳам шуғулланади.

Egg industry”МЧЖ томониданпаррандачилик ва ғаллачилик маҳсулотларини етиштириш, қайта ишлаш ҳамда экспортни амалга оширувчи кластерлойиҳаси ташкил этилади

Кластер томонидан йиллик ишлаб чиқариш қуввати 2,2 млндона жўжа етиштириладиган инкубация цехи қуриб битказилди.

Кластер томонидан 100 минг бош тухум йўналишида парранда боқилади ва йилига 30 млн дона тухум етиштирилади.

Кластер томонидан гўшт йўналишида йилига500 минг бош парранда боқилади ва 1500тоннагўшт етиштирилади.

Етиштирилган тухум ва гўшт маҳсулотлари ички ва ташқи бозорларга сотилади.

Бундан ташқари кластер томонидан йилига35 минг тонна парранда озуқаси тайёрлайдиганцех фаолияти йўлга қўйилади. Шундан 26 минг тонна парранда озуқаси ўз эҳтиёжи учун ишлатилиб, 9 минг тонна парранда озуқаси ички бозорга сотилади.

Кластер томонидан йиллик ишлаб чиқариш қуввати 20 минг тонна
ун ишлаб чиқаришга мўлжаллангантегирмон (донни қайта ишлаш цехи) фаолияти йўлга қўйилади. Ун ишлаб чиқаришдан олинадиганчиқиндилар паррандага озуқа сифатида берилади.

Ишлаб чиқарилган ун маҳсулотларининг бир қисми қолипли нон цехи фаолияти орқали аҳолига арзон ва сифатли нон маҳсулотлари етиштирилишини таъминлайди.

Бундан ташқари аҳолига арзон ва сифатли ун маҳсулотлари етказиб бериш йўлга қўйилади.

2020 йилда кўп тармоқли фермер хўжаликлари ташкил этиш хисобидан умумий қиймати 29 млярд 031 млн сўм бўлган шундан 12 млярд 986 млн сўм банк кредити хисобига 174та (Сутни қайта ишлаш, музлатгичли омборхоналар барпо этиш, иссиқхона ташкил этиш, сервис хизматини ривожлантириш, қурилиш материаллари ишлаб чиқариш, нон ва нон махсулотлари ишлаб чиқариш, интенсив боғ ва токзор барпо этиш, қорамолчилик, паррандачилик, балиқчилик, асаларичилик, қўйчилик,эчкичилик хўжаликлари ташкил этиш) лойиха амалага оширилади. Натижада 1710 та янги иш ўринлариташкил этилади.

"Хар бир оила- тадбиркор" Давлат дастури доирасида имтиёзли кредитга эхиёжини билдириб ресурс йўқлиги сабаб кредит ажратилмаган фуқароларга кредит ажратиш масаласини ҳал этишимиз лозим.

Айни пайтда 803 нафар фуқаро 15 млярд 741 млн 837 минг сўмлик хужжатларини банк муассасасига тақдим этган.

Хурматли тадбиркорлар!

Туманимиз фукаролари, ёшлар ва хотин-қизлар вакиллари!

Бирон-бир тадбирколик йўналиши бўйича мурожаат қилсангизбиз қабул кунларимизда"Сайёр қабул" ларимиздаБахмал туманидаги Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар масалаларини кўриб чиқишқабулхонасигахохлаган бўш вақтингизда мурожаат қилишингиз мумкин.

Сизларга қулайлик яратиш мақсадида туман ҳокимлигининг 72-412-14-60,Бахмал туманидаги Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар масалаларини кўриб чиқишқабулхонасининг 72-412-11-33, туман прокуратурасининг72-412-10-07, туман ички ишлар бўлимининг72-412-10-02, туман Давлат солиқ инспекциясининг72-412-12-01"Ишонч телефони" га куннинг хохлаган вақтида мурожаат этишингиз мумкин.

Биз сизларнинг хар қандай мурожатингизга қонуний, ижобий ечим топамиз ва қўллаб-кувватламиз!

Биз сизларга кўмакчи, ёрдамчи ва хизматчимиз!

Хурматли фаоллар!

Шу ўринда ташкилот ва корхоналар раҳбарлариданқабулхонадан юборилаётган мурожаатларнинг белгиланган муддатларда кўриб чиқилиши қонуний ечими устидан қатъий назорат ўрнатишларини сўраймиз.

Хар биримиз жамиятда бўлаётган ўзгаришларгадахлдор эканлигимизни хис этишимиз лозим. Жойларда жамоатчилик назоратини кучайтириб, тадбиркорларга йўл-йўриқлар кўрсатиш, амалий ёрдам бериш бугуннинг долзарб масаласи эканлигини ёддан чиқармайлик.

Мазкур ишларни амалга оширишда барчангизга мустахкам соғлик, куч-қувват,омад ёр бўлишини тилаймиз.

М У А М М О Л А Р

1. Тумандаги тижорат банклари рахбарлари туман, вилоят ва республика даражасида қанча кредит ажратиш имкониятига эгалиги тўғрисида аниқ маълумотлар тақдим этишлари шарт.

Хозирги кундаги тадбиркорлар 100 млн сўмдан 2 млярда сўмгача кредит ресурслари сўраб мурожаат қилмоқдалар.

Ўзингизнинг хабарингиз бор "Хар бир оила тадбиркор" йўналишида 6 ойдан буён ресурс йўқлигини бахона қилиб ажратилмасдан келаётганлиги боис фуқароларнинг хақли норозичилигига сабаб бўлмоқда.

2. Туман ер ресурслари ва Давлат кадастр бўлими 2020 йилда қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаганбўш турган ер участкалари тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун "E-IJRO AUKSION" савдо майдончасига қўйиладиган ераларнинг аниқ манзилларини кўрсатиб "Бахмал хаёти" газетасига эълон беришни йўлга қўйиш бўйича таклиф бериши ва тадбиркорлар етказилиши шарт.

Айни пайтда қабулхонага келиб тушаётган масалалардан бири дўкон, умумий овқатланиш шахобчаси, цех, нодавлат мактабгача таълим муассасалари қуриш учун ер майдони ажратишни сўраб тадбиркорлар мурожаат қилишмоқда.

Туман ер ресурслари ва Давлат кадастр бўлими томонидан ер аукцион орқали берилади дея жавоб беришмоқда.

Лекин, қайси худуддан неча гектар ер майдони савдо майдончасига қўйилганлиги тўғрисида умуман маълумот берилмайди. Бу эса тадбиркорларнинг ортиқча сасон бўлишига олиб келмоқда.

3. Айни пайтда туманимиздауй боғчалари ташкил этилиб фаолият кўрсатмоқдалар.

Лекин, уй боғчаларидасуюлтирилган газдан фойдаланишга рухсат бериш, газ балонлари билан таъминлаш вилоят миқёсида кўриб чиқилмоқда.Натижада тадбиркор туман ва вилоят газ идоралари ўртасида сарсон бўлиб қабулхонага мурожаат қилишмоқда.

4. Тадбиркорларнинг электр, табиий газ ва ичмилик суви тармоғига тадбиркорлик субъектларини уланиш масаласи бўйича аниқ чора-тадбирлар ишлаб чиқишлари ва тадбиркорларга етказишлари лозим.

Тадбиркорлар бинони қуриб ишга тушурай деса, электр, газ ва сув муаммоси келиб чиқмоқда.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар