Телефонлар:
(0372) 412-12-34
(0372) 412-14-60
» » Пенсия ва нафақаларни тайинлаш ва тўлови бўйича яна бир янгилик

Пенсия ва нафақаларни тайинлаш ва тўлови бўйича яна бир янгилик

22 февраль 2021 йил
57
0

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 3 февралдаги ПФ-6155сонли фармонига асосан бюджетдан ташқари  Пенсия жамғармаси Бахмал туман бўлими Пенсия ва нафақалар тўғри тайинланиши хамда тўланиши бўйича текширишлар натижасида аниқланган ортиқча тўлов суммаси 20 та холатда жами 68 092 576.42 (олтмиш саккиз миллион тўқсон икки минг беш юз этмиш олти) сўм маблағ вос кечилди. Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Бахмал туман бўлими томонидан 2021 йил феврал ойида ортиқча тўлов ушланган фуқароларга жами 1 708 861,7 (бир миллион этти юз саккиз минг саккиз юз олмиш бир)сўм маблағ март ойига  қўшимча доплата қилиб қўшиб берилди.  

Яна шуни таькидлаб ўтиш жоизки ушбу фармонда Пенсионерларга жуда катта имкониятлар яратиб берилди. Хусусан 2021 йил 1 июндан бошлаб:

Пенсияларни тайинлашда шахснинг иш хакки ва мехнат стажини тўғрисидаги маьлумотларнинг электрон базаси юритилмаган давр-2005 йилдан аввалги йиллар учун иш стажи шахснинг мехнат давтарчасидаги мавжуд ёзувлар асосида тасдиқловчи хужжатлар талаб этмасдан хисобланади;

 Уч йил ва ундан аввал тайинланган,қайта хисобланган пенсия ва нафақаларни текшириш хамда улар бўйича аниқланган ортиқча тўловни ундириш бекор қилинади;

Ишловчи фуқаролар томонидан ишламайдиган турмуш ўртоқлари келгусида пенсия таминотига эга бўлишлари учун ўз даромадларидан ихтиёрий равишда хар ойда ижтимоий солиқ тўлаш хуқуқи берилади;

Пенсия ва нафақалар фуқаронинг хохишига кўра рўйхатга олинган доимий яшаш ёки вақтинча турар жойи бўйича тайинланади ва тўланади;

Пенсия ва нафақаларни нақд пулсиз шаклда олиш учун аризалар фуқаролар томонидан Молия вазирлиги хузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг (кейинги ўринларларда-Пенсия жамгармаси) тегишли бўлимига мурожаат қилмаган холда,тижорат банклари филиалларида банк пластик карталарини очиш жараёнида ёки банк мобиль иловалари орқали электрон шаклда расмийлаштирилади;

Фуқароларнинг пенсияга бўлган хукуки йўқолганлигини тегишли вазирлик ва идоралар томонидан тақдим этиладиган электрон маьлумотлар асосида аниқлаш орқали пенсияларни нақд пулсиз шаклда олувчи шахслар томонидан хар олти ойда  Пенсия жамғармасининг бўлимига келиш хамда маьсул ходимлар томонидан жойларга чиққан холда мониторинг ўтказиш мажбурияти бекор килинади.   

      

      Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси

Бахмал туман бўлими Пенсия ва нафақаларни

тўлов мониторинг гурух рахбари

Х.Абдуназаров

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар