Телефонлар:
(0372) 412-12-34
(0372) 412-14-60
» » Бахмал туманида 2021 йилда боғ ва токзорлар барпо этиш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Бахмал туманида 2021 йилда боғ ва токзорлар барпо этиш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

15 февраль 2021 йил
19
0

 Бахмал туманидаги 10 000 га лалми ер майдони ўзлаштирилиб, боғ ва токзорларни барпо этиш назарда тутилган. Ҳусусан, 2021 йилда 302 та фермер хўжаликлари томонидан 6 787 га ер майдони боғ ва 84 та фермер хўжаликлари томонидан 2 000 га ер майдони токзорлар барпо этилиши кўзда тутилган. Экиш графикига асосан 2021 йил 15 мартга қадар боғ ва токзорларни барпо этилиши белгиланган.

Ҳозирги кунда, 181 та фермер хўжаликлари боғ барпо этишга киришган бўлиб, шундан 76 таси мевали дарахтлар кўчатларини экиш ишларини якунлаган. Туман бўйича жами 2 435 га ер майдонида (35,9 %) боғ барпо этилди.

 

 

84 та фермер хўжаликлари токзорларни барпо этишга киришган бўлиб, шундан 26 таси ток кўчатларини экиш ишларини якунлаган. Туман бўйича жами 965 га ер майдонида (48,3 %) токзор барпо этилди.

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 11 декабрдаги “Қишлоқ хўжалигида сувни тежайдиган технологияларни жорий этишни янада жадал ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4919-сонли қарорига мувофиқ туманда 2 753 га ер майдонида томчилатиб суғориш технологиясини жорий қилиш кўзда тутилган. Туман бўйича сув тежовчи технологияларни жорий қилиш бўйича 102 та лойиҳа мавжуд бўлиб, лойиҳа эгалари томонидан пудратчилар билан тўлиқ шартнома тузилган.

Мазкур лойиҳаларни амалга ошириш учун 189 та тик артезиан қудуқлари қазиш режалаштирилган бўлиб, 39 та (26,6%) қазилишига эришилган.

Шунингдек, 138 та ховуз қазиш режалаштирилган бўлиб, 43 та (31,2%) ховуз яратилган.

Ҳозирги кунга қадар, 1 175 га (42,7%) ер майдонида томчилатиб суғориш технологияси жорий этилди.

Туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар