Бахмал туманида жиноят, маъмурий, фуқаролик ва иқтисодий ишлар бўйича судьялар ҳамда суд ходимлари ижтимоий-иқтисодий ва ҳуқуқий жиҳатдан кўмакка муҳтож хотин-қизларнинг муаммоларини ҳал этишга бағишланган учашув бўлиб ўтди.

Мазкур учрашувда ҳудудда истиқомат қилиб келаётган ҳамда “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларнинг суд-ҳуқуқ соҳасига оид муаммоларини ўрганиш ва уларни қонунда белгиланган тартибда ҳал этиш механизмлари тўғрисида таклифлар билдирилди.
Жиноят ишлари бўйича Бахмал туман суди раиси, Жиззах туманлараро суди раиси, Жиззах вилоят маъмурий суди судьяси, прокуратура, ИИБ, ДХА, Мажбурий ижро бюроси, адлия, туман хокимлиги ва бошқа ташкилотлар ходимларидан иборат ишчи гуруҳи аъзолари томонидан ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш бўйича “Аёллар дафтари”га киритилган ҳамда суд ҳуқуқ соҳасига оид масалалар юзасидан ҳуқуқий ёрдамга муҳтож бўлган жами 32 нафар хотин-қизларнинг муаммолари эшитилди ва ҳуқуқий кўмак берилди.
Қабул қилинган хотин-қизларнинг 7 нафари суд-ҳуқуқ масалаларида, 25 нафари эса ижтимоий-иқтисодий ва бошқа масалаларга оид мурожаатларни ташкил этди.
Шундан 27 та мурожаатлар оғзаки ва 5 таси ёзма равишда қабул қилинди.
Туман ҳокимлиги Ахборот хизмати
Тавсия этамиз: