Телефонлар:
(0372) 412-12-34
(0372) 412-14-60
» » Бахмал туман ДХМ эндиликда аҳоли ва тадбиркорларга замонавий ва кўркам бинода хизмат кўрсатмоқда.

Бахмал туман ДХМ эндиликда аҳоли ва тадбиркорларга замонавий ва кўркам бинода хизмат кўрсатмоқда.

05 февраль 2021 йил
17
0

 

2021 йилнинг 1 январь кунидан Бахмал туман Давлат хизматлари маркази  янги замонавий ва барча қулайликларга эга бўлган бинода ўз иш фаолиятини бошлади.

 

  

Бинода Давлат хизматлари маркази билан биргаликда Бош Вазир қабулхонаси, ФҲДЁ ва Адлия бўлимлари жойлашган бўлиб, туман аҳолиси ва тадбиркорларига бирдай хизмат кўрсатишни бошлади.

Бахмал туман ДХМ томонидан ўтган 2020 йил давомида жисмоний ва юридик шахсларга 23 мингга яқин давлат хизматларини кўрсатилиб, шундан минга яқин хизматлар жойларга чиққан ҳолда сайёр тартибда кўрсатилди.

Жумладан, марказ томонидан 1339 та янги тадбиркорлик субъектлари ташкил этилди ва ҳозирги кунда улар ўз фаолиятларини турли соҳаларда олиб бормоқда.

Бундан ташқари, 3 мингдан ортиқ фуқароларнинг уй-жойларига нисбатан эгалик ҳуқуқи тегишли тартибда расмийлаштирилиб кадастр ҳужжатлари тақдим этилди.

Ҳозирда марказ томонидан барча турдаги хизматлар сифат жиҳатдан янада янги босқичга кўтарилиб ўз вақтида ва тизимли равишда кўрсатилиб келинмоқда.

Бахмал тумани Давлат хизматлари

маркази директори

М.Рахматуллаев


скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар