Телефонлар:
(0372) 412-12-34
(0372) 412-14-60
» » Бахмал тумани Навбаҳор МФЙ, Дўсмат қишлоғида яшовчи фуқаро Муротов Улуғбек Мустапакуловичнинг видеомурожаати юзасидан расмий муносабат

Бахмал тумани Навбаҳор МФЙ, Дўсмат қишлоғида яшовчи фуқаро Муротов Улуғбек Мустапакуловичнинг видеомурожаати юзасидан расмий муносабат

22 январь 2021 йил
417
1

 Бахмал тумани Навбаҳор МФЙ, Дўсмат қишлоғида яшовчи фуқаро У.Муротов ижтимоий тармоқлар орқали яъни, “Негатив” кўрсатувига видеолавха тайёрлаб, кўрсатувда “Ермулккадастр” ДК Бахмал тумани филиали собиқ бошлиғи Ф.Ў. уйига бориб, уй-жойини олиб қўйишини айтиб таҳдид қилди - деб Ф.Ўсаровни шарманда қиладиган уйдирмалар тарқатиб, шаъни ва қадр-қимматини камситиб, оммовий ахборот воситалари орқали тухмат қилган.

Фуқаро У.Муротовнинг кўчмас мулкини ва эгаллаган ер майдонини туман ҳокимлиги томонидан давлат ва жамоат эхтиёжлари учун олиш назарда тутилмаган.   

Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг вазифаси фуқароларни республика Конституцияси ва қонунларига риоя қилиш руҳида тарбиялашдан иборатлиги ва жиноят содир этган шахслар жинси, ирқи, миллати, тили, дини, ижтимоий келиб чиқиши, эътиқоди, шахсий ва ижтимоий мавқеидан қатъи назар, бир хил ҳуқуқ ва мажбуриятларга эга бўлиб, қонун олдида тенглиги белгилаб қўйилган.

Республикамиз Конституцияси ва қонунларида ҳеч кимга била туриб бошқа шахсни шарманда қиладиган уйдирмалар тарқатишга ва шахснинг шаъни ва қадр-қимматини беодоблик билан қасддан таҳқирлашга ваколат берилмаган. Аксинча жиноят учун жазо муқаррардир.

Бахмал туман прокуратураси томонидан фуқаро У.Муротовнинг ҳаракатларида Ўз.Рес.ЖКнинг 139-моддаси 2-қисмида назарда тутилган жиноят аломатлари мавжудлиги сабабли, жиноят иши қўзғатилган ва Ўз.Рес. ЖПКнинг 346-моддасига асосан тергов ҳаракатлари ўтказишлик учун туман ИИБ ҳузуридаги тергов гуруҳига юборилган. Жиноят иши иш юритувга олиниб, тергов ҳаракатларига киришилган.

Ушбу жиноят иши бўйича “Ермулккадастр” ДК Бахмал тумани филиалининг собиқ бошлиғи Ф.Ў. гувоҳ тариқасида сўроқ қилиниб, жабрланувчи деб топилган.

Жабранувчи Ф.Ў.нинг кўрсатмасида кўрсатилган “Ермулккадастр” ДК Бахмал тумани филиалининг барча ходимлари гувоҳ тариқасида сўроқ қилинган бўлиб, улар ўз кўрсатмаларида Ф.Ў. “Ермулккадастр” ДК Бахмал тумани филиали бошлиғи лавозимида фаолият кўрсатган вақтларида ҳақиқатдан хам бир неча маротаба хизмат вазифаси юзасидан У.Муротовнинг яшаш уйига борган бўлиб, борган вақтида бирон марта ҳам У.Муротовга “уй-жойингни тортиб олиш ва ўлдириб юбориш билан таҳдид қилиб пўписа қилмаганлигини” айтиб, баён қилишган.

Бахмал туман ИИБ ҳузуридаги ТГ томонидан 2021 йил 18 январь куни Бахмал тумани Навбаҳор МФЙ, Дўсмат қишлоғида яшовчи У.Муротовнинг яшаш уйига Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 139-моддаси 2-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда гумон қилинувчи тариқасида сўроқ қилиш учун борган.

Гумонланувчи У.Муротов кўрсатма беришдан бош тортиб, “жиноят содир этмаганлигини” важ қилиб, тергов ҳаракатларига фаол қаршилик қилган. Натижада У.Муротов гумонланувчи тариқасида сўроқ қилинмаган.

Туман ИИБ ходимлари У.Муротовнинг яшаш хонадонига борган вақтда унга нисбатан ҳеч қандай ноқонуний хатти-ҳаракатлар содир этилмаган.

Муротов Улуғбек “Фарҳод Темиртирноқ” номли блогер “YouTube” ижтимоий тармоғи орқали “Шошилинч адделга чақришаябди, борсам тирик қайтмаслигим аниқ. Иккита ногирон укам бор.” сарловҳали видеомурожаатини нотўғри ва асоссиз важлар ҳамда ҳақиқатга тўғри келмайдиган бўхтон сўзлар билан тайёрлаб, ижтимоий тармоқлар орқали тарқатмоқда.

Туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (1)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Франкенштейн
Франкенштейн Гости 28 января 2021 23:41
Ермулккадаст рахбари ва хокимият хокимият ходимлари ишингиз тушиб колса хал болиши жуда чузилиб кетади билмиман нимага ишикийин йоки бировдан сураб урганиб килади бумаса билимсизлик ха майли сайтд админи йозганда харфлар кошилиб колади битта сайтни аммалаб койинглар,
Фойдали ҳаволалар