Телефонлар:
(0372) 412-12-34
(0372) 412-14-60
» » Халқ депутатлари Бахмал тумани Кенгашининг ўн тўққизинчи сессияси бўлиб ўтди.

Халқ депутатлари Бахмал тумани Кенгашининг ўн тўққизинчи сессияси бўлиб ўтди.

13 январь 2021 йил
58
0

Сессия ишида туман ҳокимининг ўринбосарлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, кун тартибига киритилган масалага алоқадор давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари, шунингдек, сессия ишида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати аъзоси Сиддиқов Рисқул Эргашбоевич ва Жиззах вилоят Кенгаши депутати Абдумажид Саттаровлар иштирок этди.

Сессия кун тартибида:

  1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 29 декабрда Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига йўллаган Мурожаатномаси мазмун-моҳиятини тарғиб этиш ҳамда белгилаб берилган устувор вазифалардан келиб чиққан ҳолда туман дастурини тайёрлаш ҳамда ижросини таъминлаш бўйича туман ва ҳудудий ишчи гуруҳлар вазифалари тўғрисида.
  2. Туман прокуратурасининг қонунийликни мустаҳкамлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини муҳофаза қилиш, жиноятчилик ҳамда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасида 2020 йил мобайнидаги фаолияти тўғрисида
  3. Туман ички ишлар бўлими томонидан туман ҳудудида жиноятчилик, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва жамоат тартибини сақлаш ҳамда фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш ҳолати юзасидан 2020 йил мобайнида амалга оширилган ишлар тўғрисида
  4. Тумандаги Жиноят, Маъмурий ва иқтисодий ҳамда фуқаролик ишлари бўйича Ғаллаорол туманлараро суд раисларининг 2020 йил фаолияти якунлари ҳақидаги ахборотлари тўғрисида.
  5. Туман адлия бўлимининг ҳуқуқий тарғибот ва маърифат ишларининг аҳволи, қонун ҳужжатларини тарқатиш ҳамда ижрочиларга етказиш, унинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини аҳолига тушунтириш ишлари бўйича 2020 йил мобайнидаги фаолияти юзасидан ахбороти

Кун тартибидаги биринчи масала юзасидан туман ҳокими Муса Анарбаевнинг маърузаси тингланди. 

 

Шунингдек кун тартибидаги масалалар юзасидан туман прокурори Ф.Бегабоев, ички ишлар бўлими бошлиғи О.Ибрагимов, туман адлия бўлими бошлиғи Н.Қодиров, жиноят ишлари бўйича туман суди раиси С.Эргашев, Ғаллаорол туманлараро иқтисоди судири раитси А.Норқўзиев, Фуқаролик ишлари бўйича Ғаллаорол туманлараро суди раиси Ш.Омоновларнинг ахборотлари эшитилди.

 

 

 

 

Сессия якунида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати аъзоси Сиддиқов Рисқул Эргашбоевич ва Жиззах вилоят Кенгаши депутати Абдумажид Саттаровлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 29 декабрда Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига йўллаган Мурожаатномаси мазмун-моҳиятини ҳақида ўзларининг фикр-мулоҳазаларини билдириб ўтдилар.

Туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар