Сайт тест режимида ишламоқда.
Телефонлар:
(0372) 412-12-34
(0372) 412-14-60
» » Бахмал туманида жойлашган 9255-ҳарбий қисм ҳарбий хизматчилари билан ҳамкорликда 54, 71-умумий ўрта таълим мактаби ўқувчилари билан “Очиқ эшиклар куни” ўтказилди

Бахмал туманида жойлашган 9255-ҳарбий қисм ҳарбий хизматчилари билан ҳамкорликда 54, 71-умумий ўрта таълим мактаби ўқувчилари билан “Очиқ эшиклар куни” ўтказилди

09 январь 2021 йил
15
0

Мамлакатимизнинг чегара олди ҳудудларида жойлашган аҳоли вакиллари, умумтаълим мактабларида таҳсил олаётган ўқувчи ёшларни ҳарбий хизматга шу жумладан, чегара хизматига қизиқтириш ва босқичма-босқич тайёрлаб бориш, Ўзбекистон Республикаси “Давлат чегараси тўғрисида” ги Қонунини кенг тарғиб қилиш, унинг мазмун-мохиятини ёш авлодга тушунтириш шунингдек жорий йилнинг 15 декабридан 2021 йилнинг 15 январь кунига қадар “Ким ватанга содиқ бўлса, мендирман ўша” шиори остида Ватанпарварлик ойлиги доирасида ДХХ Чегара қўшинларига қарашли Жиззах вилояти Бахмал туманида жойлашган ҳарбий қисм ҳарбий хизматчилари томонидан 54, 71-умумий ўрта таълим мактаби ўқувчилари билан “Очиқ эшиклар куни” ўтказилди. Тадбирда ёшларга қурол-аслаҳа, ҳарбий техникалар ҳамда хизмат ҳайвонлари кўргазмали чиқишлари ҳамда “Чегара хизмати-олий бурч”, “Ҳарбийлик шарафли касб”, “Армия-давлат таянчи, келажак пойдевори”, “Армия ва ёшлар” мавзуларида давра сухбатлари, муддатли ҳарбий хизматчиларнинг жонли ижродаги куй-қўшиқлари ҳам намойиш этилди.

 

 

 

Тадбирдан кўзланган асосий мақсад, ёш авлоднинг қалбида Ватан ҳимояси шарафли ва муқаддас бурч эканлигини чуқур сингдириш, Ватан мустақиллиги йўлида фидокорона курашган миллий қахрамонларимиз билан фахрланиш, уларга муносиб бўлиш туйғусини шакллантиришдан иборат.

Шу сабабдан тадбир жараёнида ёшларга “Ҳамрох” газетаси, “Мард ўғлонлар номи барҳаёт” китоби тарғиботлари ҳам ўтказилди. 

 

 Катта лейтенант Ж.Қодиров 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар