Сайт тест режимида ишламоқда.
Телефонлар:
(0372) 412-12-34
(0372) 412-14-60
» » Бахмал туманида “Ким Ватанга содиқ бўлса, мендурман ўша” шиори остида кенг миқёсда ҳарбий ватанпарварлик тадбирлари чекка-чекка қишлоқларда ҳам кўтаринки рухда нишонланмоқда

Бахмал туманида “Ким Ватанга содиқ бўлса, мендурман ўша” шиори остида кенг миқёсда ҳарбий ватанпарварлик тадбирлари чекка-чекка қишлоқларда ҳам кўтаринки рухда нишонланмоқда

05 январь 2021 йил
10
0

Биз ёшларга доир давлат сиёсатини ҳеч оғишмасдан, қатъият билан давом эттирамиз. Нафақат давом эттирамиз, балки бу сиёсатни энг устувор вазифамиз сифатида бугун замон талиб қилаётган юксак даражага кўтарамиз....

                                                            

                                                              Ш.М.Мирзиёев

Жорий йилнинг 15 декабридан 2021 йилнинг 15 январь кунига қадар мамлакатимизда “Ким Ватанга содиқ бўлса, мендурман ўша” шиори остида кенг миқёсда ҳарбий ватанпарварлик тадбирлари барча вилоят, шахар, туман марказлари, чекка-чекка қишлоқларда ҳам кўтаринки рухда нишонланмоқда.
Жиззах вилояти Бахмал тумани “Болалар ва ўсмирлар” спорт мактабида Ўзбекистон Республикаси ДХХ Чегара қўшинлари Жиззах вилояти Бахмал туманида жойлашган ҳарбий қисм ҳарбий хизматчилари Бахмал тумани ҳокимияти, Ёшлар иттифоқи туман кенгаши, туман МИБ, туман ИИБ ҳамда туман Фавқулодда вазиятлар бўлими ва бошқа қатор ташкилотлар билан ҳамкорликда “Халқ ва армия бир тан-у бир жон”, “Ватанга хизмат – олий фазилат”, “Ватанимга таянчман” деб номланган тадбирлар бўлиб ўтди.

 

 

Тадбир мобайнида 400 га яқин ёшлар иштирок этиб, уларда ҳарбий техника ва қурол-аслаха кўргазмалари, туман Фавқулодда вазиятлар бўлими ходимларининг айниқса Ўзбекистон Республикаси ДХХ Чегара қўшинлари МҚРВ ҳарбий хизматчиларининг кўргазмали чиқишлари катта қизиқиш уйғотди. Ўқувчи ёшларнинг ҳарбий хизматчилар чиқишларини олқишлари гўёки барча қатнашчиларнинг қалбида “Ким ватанга содиқ бўлса, мендирман ўша” деган хайқириқни янгратди.

Тадбир қатнашчилари иштирокида “Соғлом ҳаёт учун 5 000 қадам” тадбири билан давом эттирилиб, унда ҳарбий хизматчиларнинг оила аъзолари ва фарзандлари ҳам иштирок этишди.

  

Катта лейтенант Ж.Қодиров

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар