Сайт тест режимида ишламоқда.
Телефонлар:
(0372) 412-12-34
(0372) 412-14-60
» » Бахмал туманида “Янги йил” байрами шодиёналари арафасида чегарачи қахрамонлар оила аъзоларининг холидан хабар олинди.

Бахмал туманида “Янги йил” байрами шодиёналари арафасида чегарачи қахрамонлар оила аъзоларининг холидан хабар олинди.

31 декабрь 2020 йил
6
0

 

Юртимизда “Янги йил” байрами шодиёналари арафасида Ўзбекистон Республикаси ДХХ Чегара қўшинлари Жиззах вилояти Бахмал туманида жойлашган ҳарбий қисм ҳарбий хизматчилари ҳамда Жиззах вилояти ДХХ Бошқармаси ходимлари подполковник У.Соаатов ва подполковник Х.Амантурдиев, Бахмал тумани ДХХ бўлими бошлиғи Х.Алмуратовлар иштирокида 2020 йил 30 декабрь куни чегарачи қахрамонлар Қ.Рахмонов ва Ш.Ўразалиевларнинг хонадонларига ташриф буюрилиб, оила аъзоларининг холидан хабар олинди.

 

 

 

Албатта, ўз хизмат вазифаларини, Ватан олдидаги муқаддас бурчини бажариш чоғида вафот этган ва ДХХ Чегара қўшинларида хизмат олиб борган фахрийлар ҳамда қахрамонларни хотирлаб, уларнинг хонадонларига ташриф буюриш, оила аъзоларининг холидан  хабар олиш нафақат байрам арафаларида балки доимий равишда амалга оширилиб туриши савобли ва хайрли тадбир хисоблади.

Ватанимиз сарҳадларини қўриқлашда, фуқаролар ҳавфсизлигини таъминлашда мардлик ва жасорат наъмунасини кўрсатган қахрамонларимизнинг ёрқин хотираси қалбларимизда абадий сақланиб қолади, улар бизлар учун мардлик ва жасорат мактабидир.

                                                                             Катта лейтенант Ж.Қодиров

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар