Телефонлар:
(0372) 412-12-34
(0372) 412-14-60
» » Халқ депутатлари Бахмал тумани Кенгашининг ўн олтинчи сессияси бўлиб ўтди

Халқ депутатлари Бахмал тумани Кенгашининг ўн олтинчи сессияси бўлиб ўтди

11 декабрь 2020 йил
301
0

2020 йилда туманнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши натижаларини таҳлил қилиш, йил давомида қабул қилинган мажбуриятларни бажарилиши ҳамда 2021 йилга мўлжалланган режалар, ҳудуднинг ижтимоий-иқтисодий аҳволини яхшилаш бўйича янги мажбуриятлар тўғрисида Бахмал тумани ҳокими Муса Анарбаевнинг халққа мурожаати тингланди.

Ассалому алайкум!

Ҳурматли депутатлар!

Сессия иштирокчилари!

 

Сизларга маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 1 майдаги “Ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришни рейтинг баҳолаш тизимини жорий этиш тўғрисида” ги ПҚ-4702-сонли қарори қабул қилинди.

Қарорга асосан ҳудудларни барқарор ва жадал ривожлантириш учун уларнинг комплекс ва мутаносиб ижтимоий-иқтисодий ривожланишини, табиий хом ашё ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини, иқтисодий ва инвестициявий салоҳиятини, шунингдек, ҳудудларнинг бошқа қиёсий устунликларини баҳолашнинг ягона тизими ва Низоми ишлаб чиқилди.

Рейтинг баҳолаш тизими Республикадаги барча туман ва шаҳарларда ўтказилган бўлиб, шундан туманларни баҳолаш тизимига қараб яшил, сариқ ва қизил ҳудудларга ажратилган.

Муҳтарам юртбошимиз ташаббуслари билан туман ва шаҳарларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш даражасини баҳолашнинг рейтинг кўрсатгичлари (якуний баҳо) жорий қилинди.

Шунга асосан 2019 йил статистик кўрсатгичлар рейтингида  туман қизил ҳудуд тоифасига кирганлиги қайд этилди. Бу эса бизнинг туманда статистика маълумотлар рақамларига маҳлиё бўлиб юрганлигимизни очиб ташлаб,  кўзимизни яна бир бор очди. Маълумотларга қарасак барча кўрсатгичлар  150 фоиздан 4,5-5 баробарга ўсган.

Биз 2020 йил 9-ойлик ҳисоботлар якуни билан 12,65 балл тўплаб “қизил” ҳудуд тоифасидан “сариқ”  ҳудуд тоифасига ўтдик. 2020 йил якунига қадар ушбу кўрсатгичларимизни мустаҳкамлаб борамиз.

Туманда Ижтимоий-иқтисодий кўрсаткичларнинг ўсиш суръатлари, аҳоли жон бошига нисбатан ўзгариши бўйича аҳоли жон бошига 2020 йилнинг якуни билан ҳудудий саноат маҳсулотлари 509 минг сўмга (101,3 %), хизматлар 1449 минг сўмга (102,1 %), чакана товар айланмаси 5595,6 минг сўмга (115%), марказлашмаган инвестициялар 829,9 минг сўмга (102,8 %), ҳудудий экспорт 59,9 минг сўмга (101,8 %), саноат маҳсулотларининг экспортга йўналтирилганлиги 10 млрд сўмга (104,1%), истеъмол товарлари 85,3 млн сўмга (105,0 %), сувни тежаш технологияларини жорий этиш даражаси 50,9 фоизга етказилади.

2021 йилда ҳудудий саноат маҳсулотлари 580,0 минг сўмга (103,5 %), хизматлар 1587 минг сўмга (110,0 %), чакана товар айланмаси 6577,0 минг сўмга (115,0%), марказлашмаган инвестициялар 920,8 минг сўмга (104,5 %), ҳудудий экспорт 72,5 минг сўмга (102,8 %), саноат маҳсулотларининг экспортга йўналтирилганлиги 15,3 млрд сўмга (102,8%), истеъмол товарлари 540,0 минг сўмга (106,0 %), сувни тежаш технологияларини жорий этиш даражаси 105,5 фоизга етказилади.

2020 йил январ-декабр ойларида 25 та инвестиция лойиҳалари ишга туширилди ва натижада 52 млрд 113 млн сўм инвестиция маблағлари ўзлаштирилди ҳамда 233 та янги иш ўринлари яратилди. Ушбу инвестиция лойиҳаларининг ишга туширилиши натижасида 2021 йилда бюджетга қўшимча 1,1 млрд сўм пул тушуми бўлади.

2021 йилда умумий қиймати 142 млрд 742 млн сўм бўлган 15 та инвестиция лойиҳалари амалга оширилиши ва натижада 264 та янги иш ўринлари яратилиши режалаштирилган. Ушбу инвестиция лойиҳаларининг ишга туширилиши натижасида 2022 йилда бюджетга қўшимча 1,9 млрд сўм пул тушуми бўлади.

2020 йил январ-декабр ойларида туманга 8 млн АҚШ доллари миқдорида тўғридан-тўғри хорижий инвестиция маблағлари жалб қилинди. 2021 йилда ушбу кўрсаткич 10 млн долларга етказилади.

Туманимизда 2020-2022 йилларда “BMB OPERA ZAFFERANO” МЧЖ шаклидаги Ўзбекистон-Италия қўшма корхонаси томонидан умумий қиймати 34,4 млн доллар бўлган заъфарон ўсимлигини етиштириш, қайта ишлаш ва экспортини амалга ошириш  лойиҳаси йўлга қўйилмоқда. Ушбу лойиҳа Италиянинг OPERA SRL компанияси билан ҳамкорликда амалга оширилмоқда. 200 нафар доимий ва 6000 нафар мавсумий иш ўринлари яратилади. Ушбу лойиҳага туман ҳокимининг қарорига асосан туманнинг лалми ҳудудлари бўлган Узунбулоқ ва Тонготар массивлари ҳудудидаги янги ўзлаштирилган ер майдонларидан 400 гектар ажратилган.

Жорий йилнинг октябр ойида 64,5 тонна 5 млн дона заъфарон илдиз пиёзчалари олиб келинди ва тўлиқ экилди. Лойиҳа бўйича 2020-2022 йилларда жами 75 млн дона заъфарон илдиз пиёзчалари олиб келиб экилади.

Ҳозирги кунга қадар лойиҳа бўйича 7 708 минг доллар тўғридан-тўғри хорижий инвестиция маблағлари ўзлаштирилди.

Бугунги кунда заъфарон ўсимлигининг жахон бозоридаги бир килограмми нархи 8 минг евродан 30 минг еврогачани ташкил этади.

Бундан ташқари туманда Бахмал давлат ўрмон хўжалиги ва Қозоғистон Республикасининг ТТО “Олтин жибек жўлы” корхонаси ҳамкорлигида бошланғич қиймати 115 минг доллар бўлган “Фармацевтика компаниялари эҳтиёжлари учун доривор ўсимликлар плантацияларини ташкил этиш” лойиҳаси амалга оширилмоқда.

Бугунги кунда ушбу лойиҳага 100 гектар ер майдони ажратилган ҳамда ер тайёрлаш ишлари олиб борилмоқда. 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 июндаги 352-сонли ва 2019 йил 1 августдаги 643-сонли, Бахмал туман ҳокимининг 2017 йил 22 майдаги 754-сонли қарорига асосан “Ўсмат” ШФЙ Янгихаёт аҳоли манзили (Нурли қуёш СИУ) ҳудудидан кичик саноат зонаси учун 13 гектар ер майдони ажратилган. Ҳозирги кунда кичик саноат зонасида 6 та лойиҳа жойлаштирилган бўлиб,  уларга 9 гектар ер майдони ажратиб берилган. 2 та лойиҳада қурилиш ишлари амалга оширилмоқда, 4 та лойиҳа ишга тушган. Қолган 4 га ер майдонида лойиҳаларни амалга ошириш учун ташаббускорлар аниқланмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев раҳбарлигидаги 2020 йил 24 сентябрь куни кенгайтирилган тарзда ўтказилган видеселектор йиғилишининг 72-сон баёни 3-банди билан жорий йил якунига қадар туманда битта кичик саноат зонаси ташкил этиши топшириғи берилган эди.

Мазкур топшириқнинг ижросини ўз вақтида ва сифатли таъминлаш мақсадида туманда кичик саноат зонасини ташкил этиш юзасидан таклифлар ишлаб чиқилди.

Ишлаб чиқилган таклифга асосан Бахмал тумани Оқтош ҚФЙ Тараққиёт массивида 2 та 5,0 гектардан, жами  10 гектар, Ўсмат ШФЙ Нурлиқуёш массивида 5,0 гектар ер майдонлари танланиб, янги кичик саноат зонасини ташкил этиш заруратини асословчи таҳлилий маълумотлар, шунингдек тегишли ҳисоб-китоблар билан бирга кичик саноат зонасининг хусусиятлари ҳамда ер участкасининг чегаралари ва майдонлари ишлаб чиқилди.

2020 йил учун жами 9 452 минг АҚШ доллари микдорида экспорт режаси белгиланган бўлиб, шундан мева-сабзавот маҳсулотлари бўйича 8 452 минг АҚШ доллар, саноат маҳсулотлари бўйича 1 000,0 минг АҚШ долларни ташкил этади.

2020 йил 1 декабрь холатига жами 4 974,0 минг АҚШ доллари, шундан ноябрь ойида 500,0 минг АҚШ доллари микдорида экспорт амалга оширилди.

Бахмал тумани Ўсмат ШФЙ ҳудудида “Baxmal natural juice” МЧЖ шаклидаги кластер корхонаси томонидан амалга оширилган қиймати 75 млрд сўмлик (шундан 30 млрд сўм банк кредити, 45 млрд сўм ўз маблағи), йилига 20 минг тонна олма мевасини қайта ишлаб, 3,5 минг тонна концентрат ишлаб чиқариш қувватига эга бўлган қайта ишлаш корхонаси ишга туширилди.

Ушбу кластер корхонаси ишга туширилиши натижасида 100 дан ортиқ фуқаролар бандлиги таъминланди. Шундан 20 нафари темир дафтарга киритилган, кам таъминланган оилалар аъзоларидан иборат.

Жорий йилда 10000 тонна олма меваси қайта ишланиши натижасида 1200 тонна концентрат ишлаб чиқарилди. Ушбу ишлаб чиқарилган маҳсулот тўлиқ экспортга йўналтирилади.

Шунингдек, 2021 йилда мева-сабзавот маҳсулотларини чуқур қайта ишлаш режалаштирилиб, “Бахмал натурал жюс” МЧЖ томонидан қадоқлаш ишлари амалга оширилади.

Бундан ташқари, 2021 йилда 4 минг тонна нўхот экспортбоп қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспортга йўналтирилади.

 Аҳоли бандлигини таъминлаш мақсадида йил якунига қадар
1 минг 553 та, 2021 йилнинг биринчи чорагида  350 та, иккинчи чорагида  520 та, учинчи чорагида 640 та, тўртинчи чорагида 650 та янги иш ўринлари яратилади ва йил якуни билан жами 2160 та янги иш ўринларини яратилади.

 Аҳоли бандлигини таъминлаш мақсадида йил якунига қадар
662 та, 2021 йилнинг якуни билан эса 784  та иш ўринларини қайта тикланади.

 Аҳоли бандлиги даражаси йил якунига қадар 93 фоизга (ўсиш суръати 102,4 %) 2021 йилнинг якуни билан 95 фоизга (ўсиш суръати 104,6 %) етказилади.

 Хотин-қизларнинг бандлиги даражаси йил якунига қадар
90 фоизга (ўсиш суръати 104,2 %) 2021 йилнинг якуни билан 96 фоизга (ўсиш суръати 107,6 %) етказилади.

Туманда 157 минг 600 нафар аҳоли истиқомат қилиб, шундан 1497 та эҳтиёжманд хонадонлар рўйхатга олиниб, эҳтиёжманд хонадон аъзолари 7062 нафарни ташкил этди.

Аниқланган эҳтиёжманд хонадон аъзоларидан 1908 нафари меҳнатга лаёқатли бўлиб, уларнинг 1901 нафарининг  бандлиги таъминланди.

Бугунги кунда эҳтиёжманд оилаларнинг 1027 таси ёки 68,6 фоизи Халқ депутатлари кенгаши қарорлари асосида эҳтиёжманд оилалар рўйхатидан чиқарилди.

2021 йил “Темир дафтар”даги меҳнатга лаёқатли бўлган ва бандлиги таъминланган 336 та оила белгиланган тартибда уларнинг розилиги билан рўйхатдан чиқарилади. “Темир дафтар”да қолган 134 та пенсионер, ногирон, боқувчисиз ёлғиз кексаларга 2021 йил давомида "Саховат ва кўмак" умумхалқ ҳаракати доирасида 670 млн. сўм моддий ёрдам кўрсатиш режалаштирилган. Пандемиянинг давом этаётганлиги, чет давлатларда карантин чоралари кучайтирилиги сабабли мавсумий ишларда ва чет элда ишлайдиган 580 та оила вақтинчалик ишсизлик туфайли “Темир дафтари”га киритилиши кутилмоқда. Ушбу оилаларга қўшимча даромад манбаини яратиш, оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида тижорат банклари томонидан имтиёзли кредитлар ажратиш, туман Бандликка кўмаклашиш маркази томонидан ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жойлаштириш орқали уларнинг бандлигини таъминлаш режалаштирилган.

Жорий йил "Саховат ва кўмак" умумхалқ ҳаракати доирасида эҳтиёжманд оилаларга жами 3 млрд. 414 млн. 932 минг сўмлик 6250  та  оилага  моддий  ёрдам кўрсатилди. Шундан, 1162,9 млн. сумлик 1148 та моддий ёрдам Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ-6038-сон Фармони асосида ва 509,0 млн. сўмлик 2313 та оилага моддий ёрдам Вазирлар Маҳкамасининг346-Ф-сон фармойишига асосида хамда Ўзбекистон Республикси Президентининг 2020 йил 26 августдаги ПҚ-4815-сонли қарори асосида 971.5 млн сўмлик 894 та оилага моддий ёрдам  берилди.

Туманда ишсиз ёшларни "Ёшлар дафтари"га рўйхатга олиш бўйича бугунги кунда маҳаллалар кесимида қайта хатловдан ўтказилди. Туман бўйича 18 ёшдан 30 ёшгача бўлган  38960 нафар хатловдан ўтказилиш учун туман штаби тузилди ва ишчи гуруҳи билан ҳамкорликда фаолияти  йўлга қўйилди, жумладан 1-секторда  10516 нафар, 2-секторда 9674 нафар, 3-секторда  9912 нафар, 4-секторда 8858 нафар ёшлар билан анкета сўровномалари тўлдирилди. Бугунги кунга қадар 35921 нафар ёки 92,3 фоизи базага киритилди.

Жорий йилнинг шу кунига қадар статистик сўровномалар бўйича ўрганилган ёшларнинг 937 нафари ёки 66,0 фоизининг бандлиги таъминланди.

Аёллар дафтари буйича ишсиз, яшаш шароити огир, бокувчиси булмаган хотин-қизлар, ёлғиз оналар, ажрашган, ёлгиз ва ногиронлиги булган аёллар, нотинч оилалардаги 448 нафар ишсиз хотин-қизлардан, 1-сектордан 251 нафар, 2-сектордан 69 нафар, 3-сектордан 79 нафар, 4-сектордан 49 нафар хотин-кизлар буйича “темир дафтар”лар шакллантирилиб, бугунги кунда туман бўйича 427 нафари шундан, 1-секторда 246 та (98%), 2-секторда 65 та (94,2%), 3-секторда 75 та (94,9%) ҳамда 4-секторда 41 та (83,6%) аёллар ишга жойлаштирилди.

2020 йил 11 ой якуни билан, туманда Республика бюджетига (контингент) прогноз тушумини таъминлаш 112,0 фоизга, туман маҳаллий бюджетига прогноз тушумини таъминлаш 111,0 фоизга, яширин иқтисодиёт улушини кисқартириш  102,0 фоизга, аҳолида тадбиркорлик кўникмаларини ривожлантириш орқали янги тадбиркорлик субъектлари ноябрь ойида режаси 26 та бўлиб амалда 26 та ташкил этилган ёки режа  100%га бажарилди.

2021 йилда бюджет прогноз режалари жами 46 млрд 682 млн сўм бўлиб, шундан йирик ташкилотлар ҳисобидан 4 млрд 409 млн сўм, бошқа корхоналар ҳисобидан 42 млрд 273 млн сўмлик прогноз кўрсатгичлари режалари бўйича ишлар олиб борилади ва ойма-ой бажарилиши юзасидан тўлиқ назорат ўрнатилади.

Туманда 2020 йилнинг шу даврига қадар 304 та (режа 331 та) янги тадбиркорлик субъектлари ташкил этилди. Бу эса ўтган йилга нисбатан 180 фоизга кўпайди. Йил якунига қадар белгиланган режа тўлиқ бажарилади.

Туманда 2021 йилда 2020 йилга нисбатан янги тадбиркорлик субъектлари ташкил этиш 2 каррага оширилади,  яъни 2020 йилда 331 та режа белгиланган бўлса, бу кўрсатгич 2021 йилда 650 тага кўпайтирилади ва  йил якунига қадар белгиланган режа тўлиқ бажарилади.

Коронавирус пандемияси туфайли фаолиятини вақтинча тўхтатган 649 та корхоналарнинг барчасининг фаолияти тикланди.

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида жами 10,9 миллиард сўм кредит маблағи ажратилди. Тижорат банклари томонидан ҳунармандчилик йўналишидаги 27 та лойиҳа учун 917 миллион сўмлик кредит ажратилган. Ҳунармандчилик йўналишида жами 535 та, шундан жорий йилда 295 та иш ўрни яратилди.

Туманда жорий йил озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш бўйича қишлоқ хўжалиги ва асосий озиқ-овқат маҳсулотларини жамғариш режаси 1755 тонна бўлиб, шу кунга қадар  бюджет ташкилотлари ҳамда қишлоқ хўжалиги ташкилотлари томонидан 1755 тонна озиқ-овқат маҳсулотлари заҳираси яратилди ва белгиланган режа 100,0  фоизга бажарилди.

Ўзбекистон Республикаси Президеннинг 2020 йил 1 майдаги “Коронавирус пандемияси даврида озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, мавжуд ресурслардан оқилона фойдаланиш, қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4700-сонли қарори асосида Бахмал туманида озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш учун 13,4 минг гектар очиқ  ер майдонлари, 1,8 минг гектар боғ ва 490 гектар токзорлар, 5,0 минг гектар аҳоли томорқаларининг ҳар бир қаричидан самарали фойдаланиш ва бир йилда
2 марта ҳосил олиш ҳамда тумандаги 4 та мева-сабзавотчилик кластерлари имкониятини ишга солиш ҳисобига маҳсулот ишлаб чиқаришни кўпайтириш борасида ишлар олиб борилди.

Шу ўринда, жорий йилнинг 1 июнидан 2021 йил 1 июнига қадар 160 минг нафар туман аҳолисининг асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган талаби истеъмол меъёрлари бўйича ҳисоб-китоб қилиниб чиқилди. 

Ҳисоб-китобларга кўра,  Бахмал тумани аҳолисининг бир йил давомида  10,1 минг тонна картошка, 3,1 минг тонна пиёз, 2,4 минг тонна сабзи, 9,1  минг тонна бошқа турдаги сабзавотлар, 5,5 минг тонна полиз, 1,3 минг тонна дуккакли маҳсулотлар, шунингдек  8,8 минг тонна гўшт, 11,0  минг тонна сут, 45,9  млн. дона тухум ва 1,5 минг тонна балиқ маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини узлуксиз таъминлаш талаб қилинади.

Амалда жорий йилда 11,5 минг гектар майдонда 19 минг 296 тонна ғалла етиштирилиб, давлат хирмонига 7 минг 249 тонна топширилиб, белгиланган режа 161 фоизга уддаланди.

Шунингдек, 2020 йилда барча тоифадаги хўжаликлар томонидан 30 минг 500 тонна (ўтган йилга нисбатан 126 %) картошка, 51 минг 231 тонна (ўтган йилга нисбатан 116 %) сабзавот, 38 минг 200 тонна (ўтган йилга нисбатан 112 %) мева, 3 минг 140 тонна (ўтган йилга нисбатан 110 %) узум, 5 минг тонна (ўтган йилга нисбатан 105 %) дуккакли махсулотлар, 37 минг 210 тонна (ўтган йилга нисбатан 102 %) гўшт, 110 минг 983 тонна (ўтган йилга нисбатан 101 %) сут, 15 млн 718 минг дона (ўтган йилга нисбатан 102 %) тухум ишлаб чиқарилишига эришилди.

 Бундан ташқари жорий йилда 66,3 тонна пилла хом ашёси етиштирилиб, белгиланган режа 103,6  фоизга уддаланди.

Тумандаги лалми экин ерларида тик артезиан қудуқлари қазиб, боғ ва токзорлар ташкил этиш бўйича кенг қамровли ишлар олиб борилмоқда.

 Хусусан,  жорий йилда 29  та тик артезиан қудуқлари қазилиб 2000 гектар боғ ва 1008 гектар токзорлар барпо этилди.

Шунингдек, 2020 йил 1 январь ҳолатига 582 гектар ер майдонларида сувни тежовчи технологиялар асосида томчилатиб суғориш ишлари жорий қилинган бўлса, 2020 йил давомида 1265 гектар ер майдонида сувни тежовчи технологиялар асосида томчилатиб суғориш ишлари жорий қилинди ва давлат бюджетидан ушбу мақсадларга 7 млрд 270 млн. сўм субсидия маблағлари ажратиб берилди.

Туманда чорва моллари бош сонини кўпайтириш, аҳолини сифатли гўшт ва сут маҳсулотлари билан таъминлаш борасидаги ишлар давом эттирилмоқда.

Хусусан, қорамоллар бош сони  563 бошга ошиб, мавжуд йирик шохли моллар сони 163 минг 525 бошни, жумладан сигирлар бош сони 427 бошга ошиб, мавжуд сигирлар бош сони 43 минг 965 бошни, майда шохли моллар бош сони 2000 бошга ошиб, мавжуд майда шохли моллар бош сони 299 минг 150 бошни, паррандалар сони 4 минг 260 бошга ошиб, мавжуд паррандалар сони 186 минг 900 бошни  ташкил этмоқда.

Шунингдек, чорва моллари зотини яхшилаш мақсадида 215 бош наслли қорамол республика ташқарисидан олиб келинди.

Жорий йилда туман бўйича қишлоқ хўжалик техникаларини хатловдан ўтказилиб, жами 1959 та қишлоқ хўжалик техникаси, шундан 871 та транспорт тракторлари, 67 та хайдов тракторлари, 47 та ғалла ўриш комбайнлари, 386 та трактор тиркамалари, 36 та махсус техникалар, 557 та хар хил турдаги қишлоқ хўжалик агрегатлари (чизел, сеялка, борана, култиватор, ОВХ, омоч, ўт ўриш, прессподподпорщик ва бошқалар)   хисобга олинди.

2020-2022 йилларда жами 40 та,  шундан 2020 йилда 15 та янги қишлоқ хўжалик техникалари олиб келиш кўзда тутилган бўлиб, амалда жорий йилда 18 та янги қишлоқ хўжалик техникалари олиб келинди. Хусусан, булар: 8 та "Беларус 82.1" русумли транспорт трактори, 5 та боғ қатор орасига ишлов берадиган мини трактор ("ТТZ LS "U-62"), 3 та "Беларус 1221" русумли ҳайдов трактори, 2 та прессподпощик (Марканд 55) . Туманда 2020 йил 1 декабрига қадар қиймати 74 млрд. 914 млн. сўмлик 66 та қишлоқ хўжалик лойиҳалари фойдаланишга қабул қилинди.

Жумладан, интенсив боғ ташкил қилиш бўйича қиймати 32 млрд 404 млн сўм бўлган 48 та лойиҳа, узумчиликни ривожлантириш соҳасида қиймати 3 млрд 158 млн сўмлик 2 та лойиҳа, замонавий иссиқхоналарни ташкил қилиш бўйича қиймати 11 млрд 779 млн сўмлик 4 та лойиҳа, чорвачилик соҳасида қиймати 11 млрд 527 млн сўмлик 4 та лойиҳа, асаларичиликни ривожлантириш бўйича қиймати 1 млрд 52 млн сўмлик 8 та лойиҳа ва бошқа қишлоқ хўжалиги сохалари бўйича 14 млрд 994 млн сўмлик лойиҳалар амалга оширилди.

Туманда қишлоқ хўжалиги соҳасида амалга оширилган лойиҳалар, янги интенсив боғ ва токзорлар яратиш, фермер ва деҳқон хўжаликлари ташкил этиш эвазига  жами 1670 та иш ўрни ташкил этилди.

2020-2021 йиллар қиш-баҳор ойларида ички бозордаги талабни тўлиқ қоплаш ва нарх-наво барқарорлигини таъминлаш мақсадида туманда етиштирилган маҳсулотлар ҳисобидан  1070 тонна картошка, 390 тонна пиёз, 195 тонна сабзи, 130 тонна гуруч маҳсулотлари захираси яратилди.

Ўзбекистон Республикаси Президеннинг 2020 йил 11 майдаги “Республика ҳудудларини қишлоқ хўжалик маҳсулотлари етиштиришга ихтисослаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги
ПҚ-4709-сонли қарори асосида тупроқ-иқлим шароитидан келиб чиқиб, туман ҳудудини 6 та йўналишга (булар: боғдорчилик, узумчилик, сабзавотчилик, картошкачилик, дуккакли ва доривор ўсимликлар етиштириш ва замонавий иссиқхоналар) ихтисослаштирилди.

Туманда жами 26 минг 835 гектар лалми экин ер майдонлари мавжуд бўлиб, мазкур қарор асосида, 8 та массивда 10512 гектар боғдорчиликка, 8 та массивда 4803 гектар узумчиликка, 5 та массивда 670 гектар сабзавотчиликка, 3 та массивда 800 гектар картошкачиликка, 11 та массивда 10000 гектар дуккакли ва доривор ўсимликлар етиштиришга, 1 та массивда 50 гектар замонавий иссиқхоналар ташкил этишга ихтисослаштирилган.

 Шундан, 2020 йилда 2000 гектар интенсив боғ ва 1008 гектар токзорлар барпо этилди, 20 гектар майдонда замонавий иссиқхоналар ташкил этилди.

Мазкур қарор билан берилган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида 2021 йилда қуйидаги тадбирларни амалга ошириш белгилаб олинди:

лалми майдонларда 150 та тик артезиан қудуқларини қазиш ва
7030 гектар лалми майдонларни ўзлаштириш, томчилатиб суғориш технологияси асосида 4000 гектарда интенсив боғ ва 3000 гектар майдонда токзор, 30 гектар майдонда тут плантацияси барпо қилиш;

"Имом хожи " МЧЖ томонидан 1000 тонна қувватдаги, "Baxmal natural juce" МЧЖ томонидан 5000 тонна қувватдаги, "Камар ифори" МЧЖ томонидан 500 тонна қувватдаги, "Kartofelklaster" МЧЖ томонидан 2000 тонна қувватдаги, туман бўйича жами 8500 тонна қувватдаги  4 та совуткичли омборхона ташкил қилиш;

4 та ташаббускор томонидан 198 гектар лалми ер майдонларида қиймати 82,8 млрд. сўм бўлган доривор ўсимликлар етиштириш лойиҳаларини амалга ошириш;

7 та ташаббсукор томонидан қорамолчилик йўналишида қиймати 4,3 млрд. сўм бўлган 94 бош  наслли қорамол ва 1000 бош наслли майда шохли моллар олиб келинишини таъминлаш;

7 та аҳоли хонадонида интенсив усулда балиқ етиштириш лойиҳаларини амалга ошириш;

“Бир маҳалла-бир маҳсулот”  тамойили асосида 60 та аҳоли хонадонида 2-3 сотихли енгил конструкцияли лимончилик йўналишидаги иссиқхоналар барпо этиш;

Аҳоли хонадонларига комплекс хизмат кўрсатувчи томорқа хизмати кластер корхонаси фаолиятини йўлга қўйиш, МФЙ ҳудудларида аҳоли гавжум бўлган жойларда 9 та “дала дўкони” ташкил қилиш, аҳоли томорқаларида  101 та тик артезиан қудуқларини қазиш ва сув таъминотини яхшилаш;

Тумандаги кластер корхоналари томонидан 10 та, фермер хўжаликлари томонидан 7 та, жами 17 та янги қишлоқ хўжалиги техникалари харид қилиш;

Ушбу лойиҳаларни амалга ошириш ҳисобига 1800 та янги иш ўринлари яратилишини ташкил этиш.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Қишлоқ хўжалигида ер ва сув ресурслардан самарали фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги  2019 йил 17 июндаги  ПФ-5742-сон Фармони ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг “Қишлоқ хўжалигида сувдан фойдаланиш самарадорлигини ошириш ва сувни етказиб бериш бўйича харажатларни қоплаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2020 йил 22 майдаги 310-сонли қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида  Бахмал туманида 2020 йилда 8371 гектар суғориладиган ер майдонларини суғориш учун 77,3 млн.м3 сув лимити ажратилиб, ирригация объектларида тозалаш ва таъмирлаш ишларини ташкил қилиш, сув тежовчи технологияларни жорий этиш ҳисобига амалда 45,0 млн.м3 сувдан фойдаланиб, ажратилган лимитга нисбатан  қишлоқ хўжалиги экинларини суғориш учун 58 %  сув сарфланди.

Бунда Бахмал туман ирригация бўлимига қарашли 41,2 км хўжаликлараро каналлардан 12.7 км қисми механизм ёрдамида тозаланиб, хўжаликлараро каналларда мавжуд 100 дона гидротехник иншоот ва гидропостлардан 23 донасида тозалаш ва таъмирлаш ишлари бажарилиб, хўжаликлараро каналларнинг фойдали иш коэффиценти (ФИК) 0,90 га оширилди.

Бахмал туман Сув истеъмолчилар уюшмаси ҳудудидаги массивларда мавжуд 21 дона гидротехник иншоот ва гидропостлардан 19 донасида тозалаш ва таъмирлаш ишлари бажарилди.  Фермер хўжаликлари томонидан хашар йўли билан қўл кучи ёрдамида 4 дона дюкерлар, жами 115.2 км ички ариқ ва лоток тармоқлари тозаланди. Фермерларнинг 69 дона сув олиш қулоқлари таъмирланди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Қишлоқ хўжалигида сув тежовчи технологияларни жорий этишни рағбатлантириш механизмларини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2019 йил 25 октябрдаги ПҚ-4499-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида Бахмал туманида 2020 йилда боғдорчилик ва узумчилик йўналишлари бўйича 1000 гектар майдонда томчилатиб суғориш технологияларини жорий этиш манзилли дастури ишлаб чиқилган бўлиб, амалда 1265 гектар майдонда  томчилатиб суғориш технологиялари жорий этилди. Бу кўрсаткич режага нисбатан 126,5 % ни ташкил қилди.

Бахмал туманида 2021 йилда ирригация ва мелиорация объектларида бажариладиган 3 та лойиха “Инвестиция дастури”га киритилган бўлиб, янгидан бошланувчи “Боғимозорсой” сел сув омбори 2 босқич қурилиши учун 2021 йилда 4039.3 млн.сўм, тумандаги Мустақиллик ва Тонготар ҳудудларидаги 2.0 км лоток тармоқларини қуриш ва реконструкция қилиш ишлари учун 2021 йилда 1049.0 млн.сўм, ҳамда Мустақиллик ва Тонготар ҳудудларидаги 11.7 км коллекторларни таъмирлаш-тиклаш учун 400.0 млн.сўм маблағ ажратилиши белгиланган. Бугунги кунда лойиха-смета ҳужжатлари ишлаб чиқилиб, пудратчи ташкилотни аниқлаш бўйича буюртмачи “Жиззахсувқурилишинвест” томонидан тендерга эълон жойлаштириш ишлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ш.М.Ғаниевнинг 2020 йил 29 ноябр - 2 декабр кунлари Жиззах вилоятига ташрифи давомида берилган топшириқларнинг ижроси юзасидан Бахмал туман хокимининг 2 декабрдаги 1488-сонли қарори қабул қилиниб, қарорга асосан 2021 йилда 2853 гектар майдонда, шундан 2753 гектар майдонда томчилатиб суғориш технологияси жорий этиш ва 100 гектар майдонда кўчма эгилувчан қувурлар жорий этиш режалаштирилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Сув ресурсларини бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2019 йил 9 октябрдаги ПҚ-4486-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида Бахмал туманидаги мавжуд ирригация ва мелиорация объектларида замонавий ахборот-коммуникация ва инновацион технологияларни жорий этиш юзасидан 2021 йилда вилоят чегарасидаги объектларда 4 дона, туман чегарасидаги объектларда 10 дона, Сув истеъмолчилар уюшмаси чегарасидаги объектларда  9 дона, жами 23 дона сув ресурслари сарфини “Онлайн” режимида назорат қилиш имконини берувчи рақамли технологияларни жорий этиш режалаштирилди.

Ҳурматли сессия  қатнашчилари!

Муҳтарам Президентимиз Ш.М.Мирзиёевнинг 2019 йилнинг 30-31 январъ кунлари  Жиззах вилоятига ташрифи давомида мактабгача таълимга болаларни қамраб олиш даражасини йил якуни билан 51,1 фоизга етказиш бўйича берилган топшириқларига асосан давлат ва ҳусусий сектор шериклиги шартларида мактабгача таълим муассасаларининг янги шаклларини жорий этиш борасида туманда бир қатор ишлар амалга оширилди.

Жумладан, туманда 2019-2020 йилларда мактабгача таълим тизимига қилинган эътибор натижасида 35 млрд 409 млн сўмлик шундан 18 млрд 909 млн сўми давлат дастури асосида, 26 млрд 391 млн сўми эса  Давлат - ҳусусий шериклиги асосида қурилиш ишлари амалга оширилди. (Давлат - ҳусусий шериклиги асосида қурилиш ишларини  амалга оширишдаги 26 млрд 391 млн сўм маблағнинг 15 млрд 590 млн сўми 1% кредит, 10 млрд 801 млн сўми тадбиркор ҳисобидан амалга оширилди.)

 Шунингдек, 2019 йил давомида тумандаги 12 та давлат, 4 та янги хусусий шерикчилик асосидаги мактабгача таълим муассасалари ва 74 та оилавий нодавлат хонадон боғчалари фаолият юритган бўса, жорий йилда 18 та давлат, 7 та янги хусусий шерикчилик асосидаги мактабгача таълим муассасалари ва 94 та оилавий нодавлат хонадон боғчалари карантин-падемияси талаблари асосида босқичма – босқич фаолиятини олиб бориши натижасида ( 2019 йилда 14228 нафар мактабгача таълим ёшидаги болаларнинг қамров даражаси  52,3 % га) жорий йил 14228 нафар мактабгача таълим ёшидаги болаларнинг 9020 нафари ёки қамров даражаси  64,7% га оширилишига эришилди.  

Жорий йилда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 апрелдаги “Мактабгача таълим тизимини янада рағбатлантириш ва ривожлантириш чора- тадбирлари тўғрисида”ги 3651-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг розилиги билан 10, 14, 25, 52, 57 ва 60 мактабларининг бўш турган бинолари ўрнида  6 та давлат мактабгача таълим муассаслари  капитал таъмирлаш йўли билан ишга туширилди ва 120 млн сўмлик маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан жиҳозлар билан таъминлади. Шунингдек 450 ўринга эга бўлган 3 та янги Давлат - ҳусусий шериклиги асосида мактабгача таълим муассасалари  бир фоизлик кредит  ҳисобига  ишга  тушурилади.

Жорий йилда Оқтош фуқаролар йиғинида  карантин пандемияси шароитида Давлат ва хусусий шерикчилик асосида “Бинафша зиёси” номли нодавлат мактабгача таълим ташкилотининг янгидан қурилган 100 ўринли биноси қурилишига 2 млрд 500 млн сўм маблағ сарфланди.

Натижада 12 та иш ўрни яратилди. Жумладан 6 нафар ишсиз ёшларимизнинг бандлиги таъминланди ва камбағалликдан чиқарилди.

Шунингдек, Оқтош ҚФЙ да “Янги йил” байрами арафасида аниқроғи 20 декабрь куни Давлат ҳусусий шериклиги асосида “KIDS LAND”, (“Болалар Дунёси”)  номли нодавлат мактабгача таълим ташкилотининг янгидан қурилган 220 ўринли биноси қурилишини ишга тушириш натижасида қўшимча 18 та иш ўрни яратилади. Ватанпарвар маҳалласида ҳам 15 декабрь куни ишга тушириладиган  Давлат ва ҳусусий шериклиги асосида “Мини Мираклес”  номли нодавлат мактабгача таълим ташкилотининг янгидан қурилган 150 ўринли биноси қурилишига 6 млрд 540 млн сўм маблағ сарфланган. Натижада 21 та иш ўрни яратилади. Жумладан жорий охиригача қўшимча 12 нафар ишсиз ёшларимизнинг бандлиги таъминланди.

Туманда мактабгача таълимга болаларни қамраб олиш даражасини 2021 йил якуни билан 75  фоизга етказиш бўйича аниқ чора-тадбирлар белгилаб олинди. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг “Қишлоқ инфратузилмасини ривожлантириш лойиҳаси” асосида Жаҳон Банкининг 5 йилик имтиёзли шарти билан 30 йилга мўлжалланган имтиёзли кредит ҳисобидан туманда  4 та Музбулоқ, Новқа, Мустақиллик ва Бунёдкор  маҳалларида давлат мактабгача таъмим муассаслари бунёд этиш орқали 600 нафар, 20 та оилавий нодавлат хонадон боғчалари орқали 600 нафар мактабгача таълимга болаларни қамраб олишни ўз олдимизга вазифа қилиб қўйдик, албатта сизлар билан ҳамкорликда амалга оширамиз.

Ҳурматли депутатлар!

Муҳтарам сессия иштирокчилари!

Туманимизда 2020-2021 ўқув йилида босқичма-босқич карантин қоидалари асосида 81 та умумтаълим муассасаларида 31 минг  842 нафар ўқувчиларга  3 минг 500 нафар ўқитувчилар 2 тилда  яъни ўзбек ва қирғиз тилларда  таълим-тарбия бериб келмоқдалар.

2019-2020 йиллар давомида “Инвестиция”, “Манзилли дастур” ва “Инқирозга қарши жамғарма”   маблағлари ҳисобидан 8 та,   “Обод қишлоқ” дастури маблағлари ҳисобидан 7 та  ва “Илғор ҳудуд” дастури асосида 3 та, жами 18 та умумтаълим мактабларида жами 21 млрд 463 млн 818 минг сўмлик қурилиш, таъмирлаш ишлари амалга оширилди.

Жумладан, жорий йилда инқирозга қарши жамғарма маблағлари ҳисобидан  50-умумий ўрта таълим мактабини реконструкция қилиш учун 1 млрд 416 млн сўм маблағ ажратилиб, таъмирлаш ишлари якунланди. Умумтаълим муассасаларининг моддий-техник базаси мустаҳкамланди.

Таълим  муассасаларини жорий йилнинг куз-қиш мавсумига тайёрлаш мақсадида маҳаллий бюджетдан ажратилган 1 млрд 234 млн 818 минг сўм маблағлар эвазига бинолар жорий таъмирлашда чиқарилди ва техник ҳолати  мавсумга  тайёрланди.

Жумладан, 25 та таълим муассасаларининг 47 дона иситиш қозонлари алмаштирилди, 7 та таълим муассасалари учун хожатхоналар қурилди, 2 та таълим муассасасининг электр тизими қайта таъмирланди, 1 та таълим муассасасида 100 млн сўмлик жорий таъмирлаш ишлари амалга оширилди.

Қиш мавсуми учун 2975 тонна кўмир ёқилғиси билан тўлиқ таъминланди.

Умумтаълим мактабларининг педагог кадрлар билан таъминланганлиги ва сифат таркиби бўйича таҳлил этадиган  бўлсак, 3 500 нафар (шундан 1 147 нафари ёки 32,7% ни аёллар) педагог ходимларнинг 96,5% олий, 0,6% тугалланмаган олий, 2,9% ўрта махсус маълумотли ўқитувчилардир.

Умумтаълим муассасаларида таълим сифати ва ўқитувчи нуфузини ошириш бўйича 2020 йилда 20 нафар ўқитувчи олий тоифали, 39  нафар  1-тоифали,  96 нафар ўқитувчи 2-тоифа олишга эришдилар ва жами 155 нафар фан ўқитувчиларнинг ойлик маоши қонунда белгиланган тартибда  кўтарилиши амалга оширилди бу кўрсаткич 2019 йилга нисбатан 1,5 баробарга ошганлигини  кўриш мумкин.

Шунингдек, бугунги кунда Олий таълим муассасаларида педагогика йўналишларида таҳсил олаётган туманмиз ёшлари 478 нафарни ташкил этади бу бизнинг ёш заҳира кадрларимиздир, жумладан вилоят педагогика институтида 243 нафар, Самарқанд шаҳрида  106 нафар,  Гулистон шаҳрида 43 нафар,  Тошкент шаҳрида 50 нафар  ва  бошқа вилоятларда  38  нафарни ташкил этган ҳолда уларнинг 110 нафари 2021 йилда ўқитувчилар сафига келиб қўшилиши қувонарли ҳол деб баҳолайман. Бунинг учун ҳоким ўринбосари Х.Хўжамуротов ва ҳоким маслаҳатчиси, ХТБ мудири К.Гулбоевларга  алоҳида масъулият  юкланади.

Ўтган ўқув йилида Милий рейтингда мувофаққиятли   иштирок эгтан   8 та  мактабларимиз умумий натижаси бўйича вилоятда 2-ўрини эгаллади. 78-ИДУМ республикада 44, вилоятда 1, туманда 1-ўринни эгаллади.

Рақамларга қарасак таълим соҳасидаги барча ишларимиз рисоладагидек кўринади, лекин ичига кириб масалани чуқурроқ ўргансак 11 та мактабнинг бу йилги 11-синф битирувчиларида бирортаси ҳам олий таълим муассасаларига  ўқишга кирмаган ёки  уларнинг 4 тасининг кейинги икки йил давомида  битирувчилари ўқишга кирмаганлигини қандай баҳолаш мумкин. Қани айтингларчи ҳоким ўринбосари Х.Хўжамуротов, ҳоким маслаҳатчиси, ХТБ мудири К.Гулбоев, маҳаллаларнинг раислари ўтган сессияда батафсил тўхталган эдик қандай хулосага келдиларингиз, сиз депутатлар-чи....мактабларнинг жамоасида ишлаб чиқдиларингизми?

Муҳтарам Президентимизнинг 2019 йил  6 сентябрдаги “Профессионал таълим тизимини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 5812-сонли Фармонлари ижросини таъминлаш мақсадида туманда Бошланғич  профессионал таълим босқичида кадрлар тайёрлайдиган  2 та касб-ҳунар мактаби ташкил этилди.

Касб-ҳунар мактабларини таъмирлаш ишларига давлат бюджетидан 1 млрд 857 млн сўм ажратилди жумладан, 1-сонли касб-ҳунар мактабининг биносини таъмирлашга 675 млн сўм, 2-сонли касб-ҳунар мактабининг биноси ва сунъий қопламали замонавий стадиони қурилишига 1  млрд 182 млн сўм сарфланди.

 

Ҳурматли депутатлар!

Муҳтарам сессия иштирокчилари!

     Бахмал туман тиббиёт бирлашмасида маҳаллий бюджет ҳисобидан 2019 йил давомида 404 млн 529 минг сўм маблағлар йўналтирилди.  Жумладан Бахмал туман тиббиёт бирлашмаси жонлантириш бўлимида 19 млн 880 минг сўм, Диагностика бўлимида рентген хонаси учун 197 млн, ОИТС бўлимига 37 млн 999 минг сўм, Гулбулоқ қишлоқ участка касалхонаси учун 149 млн 650 минг сўм маблағлар жорий таъмирлаш ишлари учун сарфланган бўлса, жорий йилнинг ўтган 11 ойи давомида 399 млн 908 минг сўм маблағлар йўналтирилди. Жумладан Қатортол ҚВП учун 149 млн 908 минг сўм, Ибн Сино ҚОП учун 250 млн сўм маблағлар жорий таъмирлаш ишлари амалга оширилди.

Ҳозирги вақтда Бахмал тумани ҳудудида жами 950 нафар фуқароларда “Covid-19” вируси аниқланган бўлиб, шу кунга қадар уларнинг 911 нафари ёки 96 фоизи соғайган, минг афсуслар бўлсинким уларнинг 3 нафари вафот этган.

Туман Тиббиёт бўлимига қарашли жами 16 та, 6 та қишлоқ оилавий поликлиникаси ва 9 та қишлоқ врачлик пункитларида  мобил гуруҳи ташкил этилган бўлиб беморларга тиббий хизмат кўрсатган 43 нафар шифокор, 42 нафар ҳамшира ва 34 нафар (кўнгилли) ҳайдовчилари, шунингдек Тиббиёт бўлимида 3 та бригадан иборат мобил гуруҳининг 12 нафар шифокорлари ва 6 нафар (скорий) хайдовчиларига беминнат хизматлари учун сизларнинг номларингиздан миннатдорчилик билдирсам нима дейсизлар.

Туман тез ёрдам бўлимида фаолият олиб бораётган 39 нафар врач ва 74 нафар ўрта тиббиёт ходимларига 334 млн 750 минг сўм маблағ маҳаллий бюжетидан ажратилди.

Жорий йилда Ёш тадбиркорлар “Ойқор фарм  сервис” МЧЖ раҳбари Асқар Сафаров ва “Бахмал тижорат” МЧЖ раҳбари Фарход Эргашев томонидан Ўсмат шаҳарчасида туманда биринчилар қатори “Гранд Медикал Центр” ҳамда “Шарофат она”  хусусий клиникаларини қуриш учун ажратилган ер майдонина қисқа вақтда муҳташам ва кўркам мажмуа яратилди. 

Натижада тадбиркорлар томонидан 40 та иш ўрни яратилди унинг 10 нафари олий тоифали врач, 30 нафари ўрта тиббиёт ходимларидир. Тиббиёт ходимлари учун келтирилан энг замонавий УЗИ диогностика, ЛОР комбайн, Гостроэдоскопия, ЭКГ, Лабаратория-анализ, Триапционний кроват ва Гинекологический калпаскоп ускуналар билан жиҳозланди халқимиз бундан мамнун.

 Ҳурматли депутатлар!

 Ҳурматли мажлис иштирокчилари!

Туманда Вилоят карате миллий федерацияси ва туман ҳокимлиги билан ҳамкорликда муҳтарам Президентимиз ташаббуслари билан жорий этилган 5 та муҳим ташаббус ижросини таьминлаш мақсадида жорий йилнинг 3-6 март кунлари спортнинг Карате тури бўйича “Бахмал опен 2020” Ўзбекистон очиқ чемпионати  ташкил этилди, чемпионатда барча вилоят терма жамоаларидан 370 нафар спортчилар иштирок этиб, туманимиз терма жамоаси шарафини ҳимоя қилган ҳар ҳил вазндаги 32 нафар спортчи ўғил-қизларимиз иштирок этиб 16 та олтин, 4 та кумуш, 6 та бронза медалларини қўлган киритиб умумжамоа ҳисобига 1-ўринни эгаллашди. Улар туман ҳокимининг кубоги ва қимматбаҳо совғалари хамда фаҳрий ёрлиқлар билан тақдирланди.

Маҳаллаларда 2020 йил давомида жами 12 та сунъий қопламали спорт  майдонлар кредит маблағлари ҳисобидан ўз фаолиятни бошлади. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 2 баробар ортиқ.

Сайёр қабулларда туман ҳокимига мурожаат қилинган беш нафар ёшларга спорт майдони учун ер майдонлари ажратиб берилди тижорат банкларидан имтиёзли кредит маблағлари олишлари учун хужжатлари расмийлаштирилди. Жорий йилнинг 11 ой мобайнида спорт иншоотлари учун 5 млрд кредит маблағлари ажратилди, ҳамда вилоят, Республика мусобақаларида иштирок этиш учун спортчиларни қўллаб-қувватлаш мақсадида маҳаллий бюджет мблағларидан  300 млн сўм маблағ ажратилди.

Туманда Болалар-ўсмирлар спорт мактаби  спортнинг 16 туридан машғулотлар олиб боради, жумладан олимпия спорт ўйинларига киритилган 12 та спорт тури - гандбол, волейбол, баскетбол, футбол, дз-юдо, стол тенниси, бадиий гимнастика, бокс, эркин кураш, кураш, бадминтон, аёллар футболи, шундан ноолимпия спорт турларидан армрестлинг, қўл жанги, ушу ва мини футбол тўгараклари фаолият юритиб келмоқда. Ушбу тўгаракларда 1129 нафар ўқувчи – ёшлар шуғулланиб, уларнинг  382 нафари ёки 34% ни қизлар ташкил этмоқда.

2020 йил 11 ойи давомида туман спортчилари 11 та Республика, 1 та Ҳалқаро турнирда қатнашиб, 7 нафар ўқувчи Спорт Усталигига Номзод спортчи талабларини бажардилар.

Республика мусобақаларида 19 та жумладан: 5 та олтин, 8 та кумуш, 6 та бронза;  Халқаро турнирда 7 та жумладан 1 та олтин, 3 та кумуш, 3 та бронза медалларини қўлга киритишди.

2020-йил 6-12 октябръ кунлари спортнинг гандбол туридан Навоий шаҳрида 2007-2008 йилларда туғилган ўсмирлар ўртасида бўлиб ўтган Республика биринчилигида иштирок этган гандбол жамоаси фахрли 3-ўринни, 24-30 октябрда 2004-2005 йилларда тўғилган ўсмирлар эса фахрли 2-ўринни, 24-30 октябръ кунлари 2004-2005 йилларда тўғилган қизлар ўртасида бўлиб ўтган мусобақада фахрли 2-ўринни эгалладилар.

2020 йил 20-25 октябр кунлари Фарғона вилоятида бўлиб ўтган Ўзбекистон кубогида 2006 йилда туғилган ўсмирлар ўртасида Футбол бўйича бўлиб ўтган мусобақада фахрли 2-ўринни эгалладилар. 

2020 йил  17-20 июн ва 27-29 ноябр кунлари Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган Ўзбекистон чемпионатида  ўсмир ва қизлар ўртасида УШУ мусобақасида 4 нафар спортчимиз олтин, кумуш ва бронза медалларини қўлга киритишди.

2020 йил 5-8 ноябр кунлари Навоий шаҳрида бўлиб ўтган Ўзбекистон чемпионатида 2007-2010 йиллар ўсмирлар Қўл жанги спорт тури бўйича 3 нафар спортчиларимиз 1 ва 2-ўринларни, 2020 йил 19-20 ноябр кунлари Навоий шаҳрида бўлиб ўтган Ўзбекистон чемпионатида 2006-2007 йилларда туғилган кичик ўсмирлар спортнинг Эркин кураш тури бўйича 1 нафар спортчимиз 3-ўринни, 2020 йил 22-28 ноябр кунлари Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтган Ўзбекистон кубогида 2003-2004 йилларда туғилган ўсмирлар ўртасида спортнинг Гандбол туридан 3-ўринни, 2020 йил 25-28 ноябр кунлари Қарши шаҳрида бўлиб ўтган 2005-2006-йилларда туғилган қизлар ва 2007-2010 йилларда туғилган кичик ўсмирлар ҳамда профессионал спортчилар ўртасида Ўзбекистон кубоги мусобақасида 2-ўринни қўлга киритди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 октябрдаги “Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 6099-сонли Фармони ижросини таъминлаш мақсадида жорий йил ноябрь ойининг ҳар шанбасида “Юргин пиёда умринг бўлар зиёда”  шиори остида 5000 қадам пиёда юриш ва спорт мусобоқаларини ташкил этанимиз бежиз эмас доимий шуғулланиб борамиз, туман ҳокимилиги, сектор раҳбарлар ва туман ташкилотлари раҳбар-ходимлари ўртасида “Соғлом ҳаёт учун 5000 қадам” марафони, футзал мусобақалари ташкил этилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 4 ноябрдаги “Кураш миллий спорт турини ривожлантириш ва унинг халқаро нуфузини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 4881-сонли қарори ижросини таъминлаш, туманда буюк аждодларимиздан меърос қолган кураш спортининг бой анъаналари ва қадриятларини келажак авлодларга етказиш, ўзбек спорти бренди номи билан курашнинг жаҳон аренасидаги ролини ошириш, ёшларнинг миллий спортга бўлган қизиқишларини қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш орқали уларда ватанпарварлик туйғусини янада мустаҳкамлаш, аҳолининг барча қатламлари, айниқса, ёшларнинг мазкур спорт тури билан шуғулланиши учун зарур шарт-шароитлар яратиш галдаги вазифамиз ҳисобланади.

Бунинг учун эса:

аҳолининг барча қатламларини кураш билан шуғулланишга кенг жалб қилиш ҳамда туманда курашни умумхалқ спорт турига айлантиришимиз зарур;

кураш билан шуғулланиш учун зарур моддий-техник база ва инфратузилмани шакллантирамиз;

болалар-ўсмирлар спорт мактаби базасида миллий терма жамоа ва уларнинг заҳиралари иштирокида ўқув-машқ йиғинлари, вилоят, республика ва минтақавий спорт беллашувларини  2021 йилда ташкил этишни ўз олдимига мақсад қилиб қўйдик, десам Сиз фаоллар албатта қўллаб-қувватлайсиз деган умиддаман.

Жиззах вилоятиниг Бахмал тумани географик жойлашувидан чексиз туристик имкониятларга эга бўлган жозибадор ҳудуд ҳисобланади.

Жумладан, туризмни ривожлантириш бўйича ҳам маданияти, экотуристик салоҳияти, машҳур таомлари ва табиий қулайликлар мавжуд.

Бугунги кунда, 68 та моддий маданий мерос объектлари (55 таси археологик обидалари, 11 таси архитектура ёдгорлик, 2 таси монументал  ва санъат ёдгорликлари) давлат муҳофазасига олинган.

Шунингдек, 570 ўринли 163 та жойлаштириш воситалари (жумладан 150 та кемпинг, 12 та меҳмон уйи ҳамда  1 та сиҳатгоҳ ва соғломлаштириш масканлари) фаолият кўрсатмоқда.

(Маълумот учун: 2020 йилнинг ўзида 100 ўринга эга бўлган 10 та оилавий меҳмон уйлари, 75 кемпинг  яратилди.) 

Хурматли депутатлар, туманимиз асосан экотуризм, энтотуризм ва агротуризм салоҳиятига эга ҳудуд бўлиб, туман  бўйича ривожланган туризм турлари бўйича ягона база яратилмоқда. Унга кўра жами 30 дан зиёд  объектлар туризм маршрутига киритилди. Жумладан 2019 йилнинг ноябр ойида “Олтин кузи” хаоқаро 1-агротуристик фестивалида туманниг агротуризм, экотуризм, этнотуризм ва фитотуризм йўналишлари бўйича 10 дан зиёд марштурлари хорижий сайёхлар ва оммавий ахборот воситаларига ва Республикамиздаги нуфузли туристик фирмаларга тақдим этилди. Афсуски бу бордаги ишлар пандемия сабабли жорий йилда бирмунча режамиздагидек амалга ошмай қолди.

Ички туризмни ривожлантириш ҳамда саёҳатчи ва зиёратчилар учун қулайликлар яратиш мақсадида тураннинг ўрмон хўжаликлари ва алохида қўриқланадиган табиий масканлари бўйлаб экотуризм ва спорт туризми йўналишалрида алохида хавфсиз ва жозибадор туризм маршрутлари ишлаб чиқилди.   

Ушбу саёҳат йўналишида 11 та зиёратгох 20 дан зиёд тарихий обьектлар, 2 та агротуризм обьектлари,   1 та тоғли ва ўрмон хўжалиги ҳудудлари, 7 та уй меҳмонхоналар,   8 та кемпинглар ва дам олиш масканлари,  5 та гастрономик туризм обьектлари, 12 та ҳунармандчилик устахоналари ва бошқа туризм обьектлари мавжуд.

  Режалаштириб олган лойиҳаларимизни ишга тушришимиз натижасида, жойлаштириш воситалари сони жами 36 тага (400 ўрин) (шундан, меҳмонхоналар 1  та (50 ўрин)  кемпинглар ва экотуризм масканлари, 20 та (200 ўрин) мехмон уйлари, 15 та (150 ўрин ) кўпайишига эришилади.

Шунингдек, 2021 йилда туманимидаги “Новқа” ва “Музбулоқ” ҚФЙ ларини туризм қишлоқларига айлантириш режалаштирилга. Ушбу туриўм қишлоқларида 40 тадан зиёд оилавий мехмон уйлари ташкил эьтилиб ха та қўйима иш ўринлари яратилади. Барча хизматлар “Сафе туризм” тамоил иасосида амалга оширилишга алохида эътибор қаратилади.

Шунингдек, тумана ички туризмни ривождалонтиришни ташкил этиш мақсадида маршрутларимизга Республикамизнинг Навоий, Бухоро, Хоразм вилоятлари ва Қорақолпоғистон Республикаси фуқороларидан иборат саёхатчиларининг 1000 нафарини  таклиф қилиш лойихаси ишлаб чиқилмоқда. Бу лойиҳани амалга оширишда ҳам Сизларга ишонаман ҳурматли депутатлар, фаоллар.

Бугунги кунда биргина Бахмал ўрмон хўжалиги ҳудудларида жами 19,5 млрд сўмлик туризм йўналишидаги лойиҳалар амалга оширилди. Шунингдек, ушбу лойихаларимиз жорий йилда хам давом эттирилади. Тумандаги сўлим гўшалари ва табиий масканларда  бундай дам олиш масканлари ва кемпинглар қурилиши бўйича истиқболли лойиҳалар амалга оширилади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 9 январдаги “Ўзбекистон Республикасининг 2020-2022 йилларга мўлжалланган инвестиция дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4563-сонли қарорига асосан 4Р-40 ”Даштобод ш.-Зомин ш.- Бахмал қ.-Ғаллаорол ш.” автомобил йўлининг 24-130 км (37 км йўл Бахмал туманига қарашли) оралиқларидаги жами 106 км йўл Осиё тараққиёт банки маблағлари ҳисобидан капитал таъмирланиши кўзда тутилган. Ҳозирги кунда лойиҳа-смета хужжатлари тайёрланмоқда.

Ушбу йўлнинг қайта таъмирланиши туманимизда туризм соҳасининг ривожланишига жуда катта ҳисса қўшади.

Жорий йилнинг сентябр ойида ҳурматли бош вазиримиз А.Н.Арипов ва бош вазир ўринбосари А.А.Абдуҳакимовлар Бахмал туманига ташриф буюриб, туризм йўналишида амалга оширилган ишларга ижобий баҳо берди.

Туманнинг Туркистон тоғ тизмаси этагидаги табиати сўлим сойларини кўздан кечириб “Бойқўнғирсой” сойида туризм комплекси ташкил этиш таклифини билдирди.

 Туманда туризм сохасидага кадрлар етишмовчилиги масалаларини хал этиш  ва ушбу соҳада салохиятли мутахассисларин етиштириш, туманнинг туристик имкониятларини илмий ва тарихий археологик жиҳатдан ўрганиш мақсадида жорий йилда Тошкент Иқтисодиёт университетининг ректори профессор Қўнғиротбой Шарипов ва  бир гурух олимларни билан биргаликда  ўрганилиб,  Бахмал иқтисодиёт ва туризм техникуми ташкил этилди.

Шу билан биргаликда тумандаги тарихий археологик  масканларни  тахлил қилиш ва Бахмал тарихини  чуқур,  хар томонларма ўрганиш, уни жахонга танитиш мақсадида  Бахмал тарихи ва ижодиёти музейини филиал сифатида ташкил этиш чоралари кўрилмоқда.

Эндиликдаги вазифаларимиз туманимиздаги туризм маршрутларини жахон туризм бозорига чиқариш ва уларни жаҳон стандартлари даражасида тайёрлаш ҳисобланади. Жумладан зиёратгоҳ ва тарихий масканларнинг санитария ҳолатини яхшилаш, йўл инфратизилмаларини ривожлантириш, Бахмал бренди асосида сайёҳлар учун эсдалик совғалари тайёрлаш,  Бахмал гастраномиясини  сайёҳларга  тақдим қилиш, миллий удум анъаналарини, ҳунармандчилиги, миллий халқ ўйинларини маршрутларга кириш чоралари  борасида лойиҳалар ишлаб чиқилмоқда.

Туризм йўналиши бўйича тадбиркорлик истагини билдирган фуқароларимиз, ватандошларимиз бўлса, истак билдирса, хурсандчилик билан рози бўламиз, ёрдам берамиз.

Жорий йилда "Новқа ота" ва "Ўсмат ота" зиёратгохларини таъмирталаб бино ва иншоотларини Республика маданий меърос объектлари ҳисобидан 4.5 млрд сўмда зиёд маблағ режалаштирилганидан хабарларингиз бор. Жумладан 2.1 млрд сўмлик "Ўсмат ота" зиёратгоҳида таъмирлаш ишлари якунланди. Айни кунларда "Новқа ота” зиёратгоҳининг таъмирлаш ишлари ниҳоясига етиш арафасида ҳеч кимга сир эмас пандемия карантин туфайли муддати узайтирилди. Қўшчинордаги "Сайид Мирхалилуллох" зиёратгоҳини  таъмирлаш юзасида лойиҳа-смета ҳужжатлари тайёрланмоқда.

Кам таъминланган, ишсиз, уй-жойга муҳтож ва ногиронлиги бор аёлларнинг муаммосини уларнинг ҳар бирига индивидуал ёндошган ҳолда ҳал этишга қаратилган комплекс чора-тадбирлар амалга оширилиб келинмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати Кенгаши, Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси, Жиззах вилоят ҳокимининг 2020 йил март ойида Бахмал туманида хотин-қизларнинг муаммоларини ўрганиш ва ҳал этишга қаратилган манзилли чора-тадбирлар дастури ижроси таъминланди. Бундан ташқари туман ҳокимлиги ва хомийлар томонидан тумандаги ижтимоий ҳимояга муҳтож, кам таъминланган хотин-қизларга манзилли ёрдамлар кўрсатилди.

Жумладан, йил давомида 10 нафар хотин-қизларга ногиронлик аравачаси берилди, 33 нафар хотин-қизлар саломатлигини тиклашга ёрдам кўрсатилди, 25 нафар хотин-қизларга  дори-дармон олишга кўмаклашилди, 10 нафар хотин-қизлар арзонлаштирилган уй-жой билан таъминланди, 21 нафар  хотин-қизларга уй-жой қуриб беришга кўмаклашилди, 42 нафар хотин-қизларга уй-жойини таъмирлаш учун қурилиш материаллари етказиб берилди, 16 нафар хотин-қизларга маиший техника жиҳозлари, 10 нафар хотин-қизлар реаблитация воситалари билан таъминланди. 

Туманда шу даврга қадар 660 нафар хотин-қизлар бандлиги таъминланди.

Ҳафтанинг ҳар пайшанба куни профилактика тадбирлари ўтказилиб келинмоқда. Ушбу тадбирда ҳудудлардаги 191 нафар жиноятчиликка мойиллиги бўлган ва 7 нафар пробация назоратида турган хотин-қизлар билан манзилли профилактик ишлар олиб борилди. Ҳудудда ҳозирги кунда хотин-қизлар ўртасида жиноятчилик кўрсаткичи 3 тани ташкил этиб, 2019 йилга нисбатан 1 тага камайган.

Туманда 55 та муаммоли (ажрим ёқасидаги) оилалар мавжуд. Улар билан якка тартибда суҳбатлар уюштирилиб, маҳалланинг нуроний отахон ва онахонлари наъмунали хонадон вакиллари бириктирилиб, нотинчлиги бартараф этилди, туман ФХДЁ билан ҳамкорликда 58 та ноқонуний никоҳлар расмийлаштирилди.

 Туманда эрта никоҳ ҳолатлари қайд этилмаган. Шу бугунги кунга қадар 371 та оилалар яраштирилиб, 580 нафар вояга етмаган фарзандларнинг етим бўлиб қолишининг олди олинди. Жорий йилда оилавий ажримлар 65 та қайд этилган бўлиб, 2019 йилнинг шу даврига нисбатан 8 тага камайган.

Бахмал туманида жами 2 нафар нотинч оилалар  мавжуд, бунда, маҳалла раисининг оила, хотин-қизлар ва ижтимоий-маънавий масалалар бўйича ўринбосарлари манзилли дастурда белгиланган чора-тадбирларнинг кундалик ижросини таъминлаб, фаол отахон ва онахонлар, обрўли ҳожилар бириктирилиб, ушбу оилалар билан мунтазам сухбат ва тушунтириш ишлари олиб борилди.

2020 йил 20 август куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг раислигида иқтисодий фаолликни ошириш ҳамда ҳар бир туман ва шаҳарга қўшимча захира яратиш чора-тадбирлари юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида берган топшириғига асосан, тумандаги 30 та маҳаллаларда “Аёллар дафтари” бўйича ишсиз, яшаш шароити оғир, боқувчиси бўлмаган, ажрашган, ёлғиз ва ногиронлиги бўлган, нотинч оилалардаги хотин-қизлардан иборат 448 нафар, 1-сектордан 251 нафар, 2-сектордан 69 нафар, 3-сектордан 79 нафар, 4-сектордан 49 нафар хотин-кизлар буйича “темир дафтар”лар шакллантирилди. Бугунги кунда туман бўйича 445 нафари шундан, 1-секторда 251 та (100%), 2-секторда 69 та (100 %), 3-секторда 76 та (98 %) ҳамда 4-секторда 47 та (96 %) аёллар ишга жойлаштирилиб рўйхатдан чиқарилди.

2021 йилда тумандаги кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож 30 нафар хотин-қизларга моддий ва маънавий ёрдам кўрсатиш, ногиронлиги бор бўлган 60 нафар хотин-қизларни реаблитация воситалари билан таъминлаш, 10 нафар боқувчисини йўқотган, уй-жойга муҳтож, соғлигида нуқсони бор бўлган хотин-қизларни  уй-жой билан таъминлаш,  10 нафар боқувчисини йўқотган, уй-жойга муҳтож, соғлигида нуқсони бор бўлган хотин-қизларнинг уй-жойини қуриб беришда кўмаклашиш, 30 нафар боқувчисини йўқотган, ижтимоий ҳимояга муҳтож, соғлигида нуқсони бор бўлган хотин-қизларнинг  уй-жойини таъмирлаш учун қурилиш материалларини олишда кўмаклашиш, 30 нафар хотин-қизларга саломатлигини тиклашга ёрдам кўрсатиш, 30 нафар хотин-қизларни маиший техника жиҳозлари билан таъминлаш. Шунингдек, 110 нафар ишсиз, ижтимоий ҳимояга муҳтож хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш, 100 нафар ўқиб ҳунар эгаллаш истаги бор бор бўлган ишсиз хотин-қизларни касб-хунарга ўқитишни ташкил этиб, имтиёзли кредитлар олишига кўмаклашиб тадбиркорликка йўналтиришни мақсад қилиб қўйдик.

Охирги уч йилда “Инсон манфаатлари ҳамма нарсадан устун” деган тамойил асосида, халқимиз ҳаётини тубдан яхшилаш бўйича олиб бораётган кенг кўламли ижтимоий ислоҳотларни давом эттирамиз. Бунинг учун биринчи навбатда аҳоли фаровонлигини ошириш ва унинг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш – биз учун бош вазифалардан бири бўлиб қолади.

Камбағалликни камайтириш – бу аҳолида тадбиркорлик руҳини уйғотиш, инсоннинг ички куч-қуввати ва салоҳиятини тўлиқ рўёбга чиқариш, янги иш ўринлари яратиш бўйича комплекс иқтисодий ва ижтимоий сиёсатни амалга ошириш, демакдир.

Жойлардаги ижтимоий муаммоларни ҳал этишга оид тадбиркорлик ташаббусларини, айниқса, ёшлар ва аёллар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлашга устувор аҳамият қаратамиз.

Мухтарам Юртбошимиз айтганларидек, “Биз янги иш ўринларини яратадиган тадбиркорларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашимиз, таъбир жоиз бўлса, уларни елкамизда кўтаришимиз керак.”

Шунга асосан, жорий йилда давлат дастурлари доирасида ҳамда тадбиркорликни ривожлантириш орқали янги иш ўрини яратишни таъминлаш бўйича бор куч ғайратимизни сафарбар этамиз.

Шу ўринда, Мухтарам Юртбошимиз таъкидлаганларидек: ҳар бир тармоқ, соҳа ва туманда яратилган тадбиркорлик субъектлари ва янги иш ўринлари, ана шу тузилмалар раҳбарлари фаолиятини баҳолашда энг асосий мезон бўлади.

Мана шу муҳим вазифаларнинг барчаси туманимизнинг депутатлари, ташкилот корхона ва идоралари раҳбарларининг ҳамда ҳар бир раҳбар ҳодимларнинг кундалик фаолиятининг энг муҳим устувор йўналишлари бўлиши даркор.

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар