Телефонлар:
(0372) 412-12-34
(0372) 412-14-60
» » Бахмал тумани ҳокими Муса Анарбаев чемпионлар билан учрашди.

Бахмал тумани ҳокими Муса Анарбаев чемпионлар билан учрашди.

11 декабрь 2020 йил
131
0

 

2020 йил 11 декабрь куни Бахмал тумани ҳокими Муса Анарбаевнинг Болалар ва ўсмирлар спорт мактабининг чемпионлари билан учрашуви бўлиб ўтди.

Ушбу учрашувда жорий йилнинг 1-5 декбр кунлари Жиззах шаҳрида спортнинг футзал туридан ўтказилган Ўзбекистон чемпионатида фахрли 1-ўринни эгаллаган тренер Б.Шодиёровнинг шогирдлари ҳамда Навоий, Самарқанд ва Сирдарё вилоятларида спортнинг гандбол туридан қизлар ўртасида ўтказилган Ўзбекистон чемпионатида фаол иштирок этиб фахрли ўринларни эгаллаган тренер С.Темированинг шогирдларидан жами 28 нафар спортчи ёшларни туман ҳокими М.Анарбаев шахсан табриклади.

 

Ушбу учрашувда иштирок этган 28 нафар спортчиларнинг ҳар бирига туман ҳокимининг эсдалик совғалари сифатида бадиий адабиётлар ва гуллар тарқатилди.

Спортнинг футзал туридан 1-ўринни эгаллаган спортчиларга 1 000 000 (бир миллион) сўмдан, спортнинг гандбол туридан иштирок этиб фахрли ўринларни эгаллаган спортчиларга 300 000 (уч юз минг) сўмдан мукофот пуллари топширилди.

 

 

Туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар