Бахмал туманида Ахборот-кутубхона маркази фойдаланишга топширилди
Мамлакатимизда аҳоли, айниқса, ёш авлоднинг маънавиятини юксалтириш, миллий адабиётимиз ва санъатимизни янада ривожлантириш, ёшларни миллий қадриятларимизга ҳурмат руҳида тарбиялаш, ижодкорларнинг меҳнатини муносиб рағбатлантириш, ахборот-кутубхона муассасалари фаолиятини янада такомиллаштиришга алоҳида эътибор бериб келинмоқда. Президентимиз томонидан илгари сурилган беш муҳим ташаббусдан бири ҳам бевосита мазкур масалага дахлдорлиги билан катта аҳамиятга эга.
Очилиш маросимига ташриф буюрганлар Ахборот кутубхона марказида турли тиллардаги энг сара асарлар китохонлар учун тақдим қилинганлиги ва марказда йўлга қўйилган хизматлар билан яқиндан танишишди.
Ахборот-кутубхона маркази жорий йил давомида 1602 номдаги 10427 нусхада бадиий адабиётлар ва дарсликлар билан бойитилди. Жами кутубхона фонди бугунги кунда 1602 номда 10427 нусхада бўлиб, шундан лотин алифбосида 6404та, крил алифбосида 3873 та, рус тилида 75 та, инглиз тилида 75 тани ташкил этади.
Туман ҳокимлиги Ахборот хизмати
Тавсия этамиз:

