“Янги Ўзбекистон-янгича дунёқараш” шиори остида бўлиб ўтадиган маънавий-маърифий тадбирларга тайёргарлик кўриш ва юқори савияда ўтказиш бўйича йиғилиш ўтказилди
12 ноябрь куни Тошкент Давлат Кимё технологиялари институти ректори Ботир Усмонов, туман ҳокими ўринбосарлари Х.Хўжамуротов, Б.Мирзабеков, ва Жиззах Давлат Педагогика институти ўқитувчилари томонидан Бахмал туманидаги 6-сонли мусиқа ва санъат мактабида Мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳиятини ва аҳамиятини кенг жамоатчиликка “маҳаллабай” етказиш мақсадида “Янги Ўзбекистон-янгича дунёқараш” шиори остида бўлиб ўтадиган маънавий-маърифий тадбирларга тайёргарлик кўриш ва юқори савияда ўтказиш бўйича йиғилиш ўтказилди.
Йиғилишда давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари, тумандаги қишлоқ, шахарча маҳалла фуқаролар йиғини раислари, умумтаълим мактабларининг маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосарлари иштирок этишди.
Йиғилишдан сўнг, Тошкент Давлат Кимё технологиялари институти ректори Ботир Усмонов тумандаги Ўсмат, Дўстлик, Новқа, Мўғол қишлоқ фуқаролар йиғинларининг тадбирга тайёргарлиги бўйича ўрганиш ишлари олиб борилди.
Туман ҳокимлиги Ахборот хизмати
Тавсия этамиз:


