Телефонлар:
(0372) 412-12-34
(0372) 412-14-60
» » ТУМАННИНГ ИЖТИМОИЙ-ИҚТИСОДИЙ КЎРСАТГИЧЛАРИ ТЎҒРИСИДА ҚИСҚАЧА

ТУМАННИНГ ИЖТИМОИЙ-ИҚТИСОДИЙ КЎРСАТГИЧЛАРИ ТЎҒРИСИДА ҚИСҚАЧА

12 ноябрь 2020 йил
56
1

2017 йилнинг 31 июлда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги ПҚ-3165-сонли қарори ҳамда 2019 йил 9 апрелдаги “Давлат бошқарувининг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаш хамда мамлакатнинг статистика салохиятини ошириш юзасидан қўшимча чора тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-4273-сонли қарорлари қабул қилинди.  

Давлат статистикасининг мақсади ижтимоий иқтисодий ходисалар,жараёнлар ва уларнинг натижалари тўғрисида маълумотларни йиғиш, қайта ишлаш,таҳлил этиш,статистик ахборотларни такомиллаштириш, иқтисодий таҳлилларни янада чуқурлаштириш ҳамда жахон андозаларига мос халқаро стандартлар асосида фаолият олиб боришдан иборатдир. Бинобарин бу соҳа ривожига юртимизда алохида эътибор қаратилиб, унинг қонунчилик асослари такомиллашиб келинмоқда.
Бу қарорлар келажакда статистика соҳасини ривожлантиришни ҳамда жахон андозаларига мос келишини таъминлайди. Ушбу қарорни бажаришда туман статистика бўлими ҳодимлари ҳам тинмай ишларни амалга ошириб келмоқдалар. 2020 йил январь-сентябрь ойларида туманимиз кўрсатгичлари сархисоб қилинди. Унга кўра 2019 йилнинг январь-сентябрь ойига нисбатан саноат маҳсулотлари 69,3 млрд сўм 101,3 фоиз, истеъмол товарлари 59,2 млрд сўм 102,9 фоиз, қишлоқ хўжалиги  маҳсулотлари 1754,6 млрд сўм 100,8 фоиз, асосий капиталга инвестициялар 91,5 млрд сўм 102,1 фоиз, қурилиш ишлари 71,7 млрд сўм 102,2 фоиз, чакана товар айланмаси 746,5 млрд сўм 103,6 фоиз, жами хизматлар 217,8 млрд сўм 100,1 фоизга бажарилди.

Дастлабки маълумотларга кўра, туманда 2020 йилнинг 1 октябрь ҳолатига доимий аҳоли сони 158,5 минг кишини ташкил қилди ва йил бошидан 2,6 минг кишига ёки 101,7 фоизга кўпайди. 2020 йилнинг январь-сентябрда туғилганлар сони 3 718 кишини ташкил қилди.

ФҲДЁ органларида 1 115 та никоҳлар ва 59 та ажралишлар рўйхатга олинди, 2020 йилнинг январь-сентябрь ойларида туман бўйича кўчиб келганлар сони 225 кишини, шу давр  мобайнида кўчиб кетганлар сони эса 815 кишини ташкил қилди.

 

                                                                                  Туман статистика бўлими

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (1)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Франкенштейн
Франкенштейн Гости 28 января 2021 23:34
туман бўйича кўчиб келганлар сони 225 кишини, шу давр  мобайнида кўчиб кетганлар сони эса 815 кишини ташкил қилди.
Бекоргамаскочибкетаётганлармутасаддиташкилотларфакатузлариниуйлайдитамомхалкбил
анишийок
Фойдали ҳаволалар