Телефонлар:
(0372) 412-12-34
(0372) 412-14-60
» » Жиззахда аҳоли орасида тадбиркорлик фаолиятини оммалаштириш билан боғлиқ янги лойиҳага старт берилди

Жиззахда аҳоли орасида тадбиркорлик фаолиятини оммалаштириш билан боғлиқ янги лойиҳага старт берилди

05 ноябрь 2020 йил
38
0

“Аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш тизимини такомиллаштириш ва тадбиркорликни ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент Қарори ҳамда “Давлат иштирокидаги корхоналарни ислоҳ қилишни жадаллаштириш ҳамда давлат активларини хусусийлаштиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент Фармони мазмун-моҳиятини тадбиркорлар ва тадбиркорликни бошлаш истагида бўлган ёшларга тушунтириш мақсадида учрашув ташкил этилди.

Учрашувда вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Н.Ражабов иштирок этиб, сўнги йилларда айнан тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, улар фаолиятига ноқонуний аралашмаслик, соҳага янги инновацион технологияларни жалб қилиш, экспорт ва импорт салоҳиятини кенгайтириш борасида жуда кўп қонун ҳужжатлари қабул қилинганлигини айтиб ўтди.

Инвестицион жозибадор худуд ҳисобланган Жиззах воҳасида бундай имкониятлардан фойдаланиш мақсадида тадбиркорлар ва ишбилармонлар сони тобора ортиб бормоқда. 

Тадбирда ёш бўлишига қарамай мустаҳкам тадбиркорлик фаолиятига эга бўлган йигит қизлар иштирок этишди.

Улар ўз тажрибалари ва фаолиятлари, муваффақият сирларини тенгдошлари, тадбир иштирокчилари билан ўртоқлашдилар.Мазкур тадбирлар режа-график асосида туманларда ҳам давом этиши мўлжалланган.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар