Телефонлар:
(0372) 412-12-34
(0372) 412-14-60
» » ТОШКЕНТ ДАВЛАТ ИҚТИСОДИЁТ УНИВЕРСИТЕТИ БАХМАЛ ТУМАНИНИ «ҚИЗИЛ» ҲУДУД МАҚОМИДАН ОЛИБ ЧИҚИШГА БЕЛ БОҒЛАДИ

ТОШКЕНТ ДАВЛАТ ИҚТИСОДИЁТ УНИВЕРСИТЕТИ БАХМАЛ ТУМАНИНИ «ҚИЗИЛ» ҲУДУД МАҚОМИДАН ОЛИБ ЧИҚИШГА БЕЛ БОҒЛАДИ

09 ноябрь 2020 йил
63
0

Тошкент давлат иқтисодиёт университети раҳбарияти ҳамда Бахмал тумани ҳокимлиги мутасадди раҳбар ходимлари иштирокида учрашув бўлиб ўтди.
Хабарингиз бор, жорий йил 18 сентябрь куни университет жамоасининг Бахмал туманига ташрифи давомида ҳудуднинг макроиқтисодий кўрсатгичларини илм-фан ютуқлари ва илмий тадқиқот натижалари орқали яхшилаш масалалари муҳокама қилинган эди.

Шундан келиб чиқиб, туман ҳокими ва мутасадди раҳбарлари билан ўтказилган муҳокамалар натижасида эришилган келишувлар ижросини таъминлаш мақсадида ишчи тартибида учрашув бўлиб ўтди. Унда Бахмал туманини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, жумладан туризм, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларидан тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш, фуқароларни ўзини ўзи банд қилиш, салоҳиятли кадрлар базасини яратиш, амалиётга инновацион лойиҳаларни жорий этиш бўйича аниқ вазифалар муҳокама қилинди.


Учрашув якунида Тошкент давлат иқтисодиёт университетининг бир гуруҳ олимлари, тадқиқотчилари 2020 йилнинг 16 ноябрь кунидан Бахмал туманининг “иқтисодий харитаси”ни тузиш, ҳудудни ривожлантириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш мақсадида хизмат сафарига юборилиши келишиб олинди.

 

 

 

 



скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар