Телефонлар:
(0372) 412-12-34
(0372) 412-14-60
» » Аҳолини рўйхатга олиш тарихи ва мақсади

Аҳолини рўйхатга олиш тарихи ва мақсади

08 август 2019 йил
491
0

Аҳолини рўйхатга олиш тадбири - кенг қамровли, узоқ вақт ва кўп маблағ талаб қилувчи тадбир бўлиб, мамлакатда яшовчи барча аҳолига оид бўлган демографик, иқтисодий ва ижтимоий маълумотларни йиғиш, умумлаштириш, баҳолаш, таҳлил қилиш ва эълон қилишнинг ягона жараёни бўлиб, аҳоли тўғрисидаги маълумотларнинг асосий манбаи бўлиб ҳисобланади.

Аҳолини умумий рўйхатдан ўтказиш тадбири тарихига назар солсак, аҳоли сонини ҳисобга олишга бўлган эҳтиёж узоқ тарихга бориб тақалади.

Тарихий манбаларга кўра, Қадимги Хитой, Миср, Греция, Япония, Рим ва Эронда аҳоли ҳисобини юритиш тўғрисидаги маълумотлар мавжуд.

Лекин аҳолини ҳисобга олишнинг мақсади ва услублари жуда содда кўринишда бўлиб, ҳозирги замонавий кўринишдан кескин фарқ қилган.

Аҳолини ҳисобга олиш қадимги вақтларда асосан ҳарбий ва солиқ ундириш мақсадларида зарур бўлган.

Тартибли кўринишдаги аҳолини умумий рўйхатдан ўтказиш 1790 йилда АҚШда ўтказилган, ундан сўнг 1800 йилда Швеция ва Финландияда, 1801 йилда Англия, Дания, Норвегия ва Францияда ўтказилган.

Ўзбекистон ҳудудида биринчи марта аҳолини умумий рўйхатдан ўтказиш Россия Империясининг биринчи умумий аҳолини рўйхатдан ўтказиш доирасида 1897 йилда бўлиб ўтган.

Собиқ иттифоқ даврида “Бутуниттифоқ аҳолини умумий рўйхатдан ўтказиш” дастури доирасида 1926 (4.6 млн.киши), 1939 (6,3 млн.киши), 1959 (8,1 млн.киши), 1970 (11,8 млн.киши), 1979 (15,4 млн.киши) ва 1989 (19 млн.киши) йилларда Ўзбекистон ССРда аҳолини умумий рўйхатдан ўтказиш амалга оширилган.

Мустақиллик йилларида Ўзбекистон Республикасида Аҳолини рўйхатга олиш тадбири умуман ўтказилмаган бўлиб, мазкур тадбир илк маротаба ўтказилиши белгиланди.

Халқаро статистика конгресси ва Бирлашган Миллатлар Ташкилоти барча давлатларга даврий равишда аҳолини рўйхатга олиш тадбирини ўтказишни тавсия этади. Мазкур тавсияларга кўра давлатлар ҳар 10 йилда бир маротаба аҳолини рўйхатга олиш тадбирини ўтказади.

БМТнинг Иқтисодий ва ижтимоий кенгашининг 2015 йил
10 июндаги “2020 йилда Бутунжаҳон аҳоли ва уй-жой фондини рўйхатга олиш дастури” Резолюциясида аъзо давлатлар 2015 йилдан 2024 йилгача камида бир маротаба “Аҳоли рўйхатга олиш тадбири”ни ўтказишга даъват этади.

Дунё давлатларида ўтказиладиган Бутунжаҳон аҳоли ва уй-жой фондини рўйхатга олиш дастури Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Статистика комиссияси томонидан мувофиқлаштирилади.

Тадбир натижасида қуйидагилар ҳисобланади:

Биринчидан, маълум бир санада аҳолининг аниқ сони (ёши ва жинси таркиби, фуқаролиги, миллатлар таркиби (кенг қамровли), оилавий аҳволи маълумот даражаси, уй-жой билан таъминланганлик даражаси, меҳнат ресурлари, иқтисодий фаол аҳоли, аҳоли бандлиги (касби ва мутахассислиги) ва ишсизлиги, даромад олиш манбалари,  ногиронлиги бўйича батафсил маълумот олишда.

1) Аҳолининг миллий таркиби. Миллат таркиби

2) Диний эътиқоди. Қайси динга мансублиги

3) Оилавий ахволи (никохда ёки никохда эмас, оила сони, никохда бўлган даврлар )

4) Аҳолинининг миграцияси, хорижда ишлаётганлар аниқ сони

5) Маълумотлилик даражаси. Маълумотсизлар, Ўрта, олий, фан номзоди, фан доктори,

6) Бандлик бўйича маълумотлар. Бандлар, ишсизлар сони, иқтисодиётнинг сохалари бўйича бандлар, мутахасисиликлар, иқтисодий фаоллари, норасмий бандлар.

7) Уй-жой таъминланганлиги.  Уйлар сони, уй жой фонди, бир кишига тўғри келадиган уй жойлар, уйлар қанақа материаллардан қурилганлиги, газ, сув, электр энергияси билан таъминланганлиги.

8) Ижтимоий соҳа кўрсаткичлари. Аҳолинининг даромадлари, ногиронлиги, кам таъминланганлик. Соғликни сақлаш, аёллар ва болалар соглиги

Юқоридагилардан келиб чиқиб қуйидагиларга имкон яратилади.

Миллий барқарор ривожланиш мақсадларини амалга ошириш кўрсаткичларини шакллантириш ва мониторинг қилишда фойдаланилади.

Урбанизация даражаси Аҳоли пунктларининг инфратузулмасини яхшилашда, меҳнат ресурсларидан фойдаланиш ва жойлаштириш бўйича қисқа, ўрта ва узоқ муддатли прогнозлар, дастурлар тайёрлашда фойдаланилади.

Халқаро ташкилотлар ва фойдаланувчилар томонидан амалга ошириладиган таҳлиллари учун кенг қамровли ахборотлар билан таъминлашда ва Рейтинг кўрсаткичларини шакллантиришда фойдаланилади.

Аҳоли ва унинг фаровонлиги тўғрисидаги ишончли ахборотлар давлатнинг узоқ муддатли прогнозлар ва ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш мақсадли дастурлари, аҳолининг бандлигини таъминлаш ва янги иш ўринлари ташкил этиш дастурлари, барқарор ривожланиш мақсадлари Миллий индикаторларини шакллантириш, меҳнат ресурслари жойлашуви ва улардан фойдаланиш жараёнларини ўрганиш, иқтисодий ва ижтимоий соҳаларда илмий тадқиқотлар олиб боришда фойдаланилади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасида 2022 йилда аҳолини рўйхатга олишни ўтказиш Концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги Фармонига қисқача мазмуни

Президентимиз томонидан имзоланган “Ўзбекистон Республикасида 2022 йилда аҳолини рўйхатга олишни ўтказиш Концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги
ПФ-5655-сон Фармонлари фикримизнинг яққол далили ҳисобланади. Ушбу фармонни моҳияти жиҳатдан тарихий ҳужжат деб атасак, муболаға бўлмайди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасида 2022 йилда аҳолини рўйхатга олиш тадбирини ўтказиш Концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги Фармони қуйидагиларни назарда тутади.

Биринчидан, Ўзбекистон Республикасида 2022 йилда аҳолини рўйхатга олиш тадбирини ўтказиш Концепцияси тасдиқланди.

Иккинчидан, Ўзбекистон Республикасида 2022 йилда аҳолини рўйхатга олиш тадбирини ўтказишга доир комплекс чора-тадбирлар дастури тасдиқланди.

Учинчидан, Ўзбекистон Республикасида 2022 йилда аҳолини рўйхатга олиш тадбирини ўтказишга кўмаклашиш бўйича Республика ҳамда ҳудудий комиссиялар таркиби ҳамда уларнинг вазифалари белгиланди.

Тўртинчидан, Ўзбекистон Республикасининг “Аҳолини рўйхатга олиш тадбири тўғрисида”ги Қонуни лойиҳасини ишлаб чиқиш ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритиш белгиланган. Унда қуйидагилар назарда тутилади:

аҳолини рўйхатга олиш тадбирини ўтказишнинг мақсади, тартиби, даври ва муддатлари;

илғор хорижий тажрибани қўллаган ҳолда, замонавий технология ва услубиётлар асосида аҳолини рўйхатга олиш тадбирини ташкил этиш ва ўтказиш;

аҳолини рўйхатга олиш тадбирини ташкил этиш ва ўтказишда давлат ҳокимияти ва бошқарув органларининг вазифалари, функциялари ва жавобгарлигини кўрсатган ҳолда иштироки;

аҳолини рўйхатга олиш тадбирини ташкил этиш ва ўтказишда жисмоний ва юридик шахсларни ушбу жараёнларга қатнашиши учун аниқ механизмлар ва уларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш манбаларини белгилаган ҳолда иштироки;

аҳолини рўйхатга олиш тадбири якуний натижаларини амалга ошириш учун ташкилий-амалий, ҳуқуқий, иқтисодий ва бошқа чора-тадбирлар инобатга олинган.

Фармон билан “Ўзбекистон Республикасида 2022 йилда аҳолини рўйхатга олишни ўтказиш Концепцияси” тасдиқланди.

Биринчидан, аҳолини рўйхатга олиш тадбирининг мақсади ва асосий вазифалари.

Иккинчидан, тадбирни ўтказишга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш босқичлари.

Учинчидан, тадбирни ўтказишга иштирок этувчилар, вақтинчалик ходимларни ёллаш ва уларнинг вазифалари.

Тўртинчидан, тадбирни ўтказишнинг автоматлаштирилган ахборот тизимини жорий этиш.

Бешинчидан, тадбирни ўтказишни молиявий таъминлаш.

Олтинчидан, тадбирдан кутилаётган натижалар келтирилган. 

Аҳолини рўйхатга олиш механизми ва уни ўтказиш босқичлари

Аҳолини рўйхатга олиш тадбирини ўтказиш бўйича халқаро тавсиялар ва давлатлар тажрибаларидан келиб чиққан ҳолда, аҳолини рўйхатга олиш тадбирига тайёргарлик кўриш ва ўтказиш ишлари ҳам босқичма-босқич, ҳам бир вақтнинг ўзида тадбирларни амалга ошириш мумкин бўлган босқичларни ўз ичига олади.

Биринчи босқичда (3 йилгача бўлган муддат) қуйидаги ишлар амалга оширилади:

аҳолини рўйхатга олиш тадбирини ўтказишни ташкил этиш, ўтказиш тамойиллари, услубий асослари ва молиялаштириш манбаларини аниқлаш масалаларини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқиш;

аҳолини рўйхатга олиш тадбири дастурини, аҳолини рўйхатга олишни ўтказиш, унинг натижаларини олиш ва эълон қилишни ташкил этиш услубиятини ишлаб чиқиш;

аҳолини синов асосида рўйхатга олиш тадбирига тайёргарлик кўриш ва ўтказишни ташкил этиш, унинг натижаларини таҳлил қилиш ва унинг асосида услубий ҳужжатларни такомиллаштириш;

ҳар бир рўйхатга олувчиларни ўз ҳудуди бўйича хариталар билан таъминланиши;

аҳоли пунктларидаги уйларнинг рўйхатини тузиш ва аҳолини рўйхатга олиш тадбирини ўтказишнинг ташкилий режасини тузиш;

ҳар бир хонадон рақамланиши ва кўчалар номланишини таъминлаш;

замонавий хариталаш технологияларидан фойдаланган ҳолда аҳолини рўйхатга олиш тадбирига тайёргарлик кўриш, унинг ўтказилишини назорат қилиш, якуний натижаларни олиш ва тақдим этишнинг автоматлаштирилган тизимини яратиш;

ахборот-тушунтириш ишларини ўтказиш;

рўйхатга олиш варақаларини ва бошқа ҳужжатларни чоп этиш;

моддий-техника таъминоти воситаларини тайёрлаш ва (ёки) харид қилиш, шунингдек, уларни рўйхатга олиш участкаларига етказиш;

рўйхатга олиш участкаларини бино, транспорт ва алоқа воситалари билан таъминлаш;

рўйхатга олиш тадбирида иштирок этувчи вақтинчалик ходимларни ўқитиш;

аҳолини рўйхатга олиш тадбирига тайёргарлик кўриш билан боғлиқ бошқа ишлар.

Иккинчи босқичда (10 кундан 60 кунгача бўлган даврда) бевосита аҳолини рўйхатга олиш тадбирини ўтказиш амалга оширилади, яъни аҳоли тўғрисидаги маълумотлар йиғилади, назорат текшируви ўтказилади ва аҳолини рўйхатга олиш тадбири материаллари топширилади.

Учинчи босқичда (2 йилдан 3 йилгача бўлган даврда) қуйидагилар амалга оширилади:

аҳолини рўйхатга олиш тадбирининг бирламчи материаллари маълумотларни қайта ишлаш бўйича ихтисослашган тузилмалар томонидан қабул қилиб олиш;

аҳолини рўйхатга олиш тадбири материалларини автоматлаштирилган тизимда қайта ишлашга тайёрлаш;

бирламчи маълумотларни киритиш, кодлаштириш, назорат ва таҳрир қилиш;

аҳолини рўйхатга олиш бўйича дастлабки натижаларни олиш;

аҳолини рўйхатга олиш тадбири натижаларини эълон қилиш ва уларни тарқатиш.

БМТ томонидан 2020 йилда барча давлатларда аҳолини рўйхатга олиш бўйича тавсияси мавжуд. Қўшни давлатларда ҳам бу тадбир ўтказилиши режалаштирилган

Аҳолини рўйхатга олиш МДҲ давлатларининг деярли барчасида ўтказилиши режалаштирилган бўлиб, жумладан:

2019 йилда – Беларусь ва Қозоғистон Республикаларида;

2020 йилда – Россия Федерацияси, Қирғизистон, Тожикистон, Озорбайжон Республикаларида;

2021 йилда – Арманистон Республикасида;

2022 йилда – Молдова, Украина, Турманистон Республикаларида ўтказилиши белгиланган.   

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар