Телефонлар:
(0372) 412-12-34
(0372) 412-14-60
» » Бахмалда узумзорлар кенгайиб, лалмикор деҳқон соҳибкорга айланмоқда

Бахмалда узумзорлар кенгайиб, лалмикор деҳқон соҳибкорга айланмоқда

14 октябрь 2020 йил
41
0

Жиззах вилоятида жорий йилда 262 гектар интенсив боғ, 4 минг 200 гектар узумзор яратилди.


Бахмал туманининг Новқа қишлоғидаги 2002 йилдан буён лалмикор адирда ғалла етиштириб келаётган "Нурбой Норбоев" фермер хўжалиги узумчиликка ихтисослаштирилди. Хўжаликнинг мавжуд 40 гектар майдонининг 35 гектарига 45 минг туп хўраки нав узум кўчатлари экилди.

Узум кўклам экиб, кузда ҳосилини йиғиштириб оладиган зироат эмас. Ками икки йил кутиш керак. Бу даврда деҳқон қозонни сувга солиб ўтиролмайди, албатта. Узум вояга етгунча қатор ораларига бошқа экинлар экиб фойдаланаётир.

“Нурбой Норбоев” фермер хўжалигида ҳам узум қатор ораларига сабзавот, полиз, дуккакли эканлар экиб ердан самарали фойдаланди. Қатор орасига экилган тарвузнинг ўзидан 50 миллион сўм даромад қилди.

Давлат буюртмаси асосида ҳар йили узлуксиз ғалла етиштирилиши, қаътий режалаштириш шароитида алмашлаб экишнинг иложи йўқлиги туфайли ернинг унумдорлиги пасайиб кетган эди. Президентимиз 2020 йил 11 майдаги “Республика ҳудудларини қишлоқ хўжалик маҳсулотлари етиштиришга ихтисослаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори билан на фермер ва на давлат фойда кўрмаётган мажбурий режалаштиришнинг бекор қилиниши бахмаллик деҳқонларга катта имконият яратгани шу фермер ҳўжалиги фаолиятида кўриниб турибди.

– Энг муҳими, мазкур қарор билан боғдорчик, узумчиликни йўлга қўйиш учун давлатимиз томонидан катта моддий кўмак берилаётир. – дейди фермер хўжалиги раҳбари Бахриддин Норбоев. – Биз ҳам яратилган имкониятлардан фойдаланиб, кўчат харид қилишга 400 миллион сўм кредит олдик. Бундан ташқари, артизан қудуғи қазиб, томчилатиб суғориш технологиясини ўрнатишга ҳар гектар ер учун 8 миллион сўмдан субсидия берилиши янги тармоққа ихтисослашувимизни осонлаштирмоқда.

Айни пайтда туманнинг тупроқ-иқлим шароитидан келиб чиқиб, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши олти йўналиш: боғдорчилик, узумчилик, сабзавотчилик, картошкачилик, дуккакли ва доривор ўсимлар етиштириш бўйича ихтисослаштирилаётир. Шу мақсадда туманда жорий йил эрта баҳорида 907 гектар майдонда янги боғлар ҳамда 405 гектар токзорлар ташкил этилган эди. Кузда яна 893 гектар боғ ҳамда 595 токзорлар барпо этилаётир.
photo_2020-10-13_15-52-11.jpg

2020-2022 йилларда туманда 6 минг гектар ер майдонларида янги боғлар, 4 минг гектар ер майдонларида эса янги токзорлар ташкил этилиши режалаштирилган.

Шунингдек, туманда мева-сабзавочилик ҳам жадал суръатлар билан ривожлантирилаётир. Ушбу тармоқларни ривожлантириш имкониятлари ва истиқболидан келиб чиқиб, маҳсулотни етиштириш, қайта ишлаш ва экспортини амалга оширувчи “Бахмал натурал жюс” МЧЖ кластер корхонаси ташкил этилди.

Ушбу кластер корхонасига 1 минг 557 гектар боғ майдонга мева-сабзавотчилик йўналишидаги 250 та фермер хўжалиги бирлаштирилган. Бундан ташқари, туманнинг Бахмал, Музбулоқ, Ойқор, Нушкент, Сангзор маҳаллаларидаги аҳоли хонадолари ушбу кластер корхонасига шартнома асосида маҳсулот сотади.

Кластер корхонаси йилига 20 минг тонна олма мевасини қайта ишлаб, 3,5 минг тонна концентрат ишлаб чиқариш қувватига эга. Айни пайтда корхонада кунига 200-250 тонна маҳсулот қайта ишланиб, мева концентрати тайёрланаётир.

Йил якунига қадар 3 минг тонна мева концентрати ишлаб чиқарилиб экспорт қилиниши мўлжалланган. Ушбу кластер корхонаси ишга туширилиши натижасида 100 дан ортиқ янги иш ўрни яратилди.

Қишлоқ хўжалигида кам ҳосил берадиган, хусусан, лалми ерлардаги фермер хўжаликларини мева-савзавот ва узумчиликка ихтисослаштириш ишлари Зомин, Янгиобод, Ғаллаорол туманларида ҳам амалга оширилмоқда.

Давлатимиз раҳбарининг юқорида келтириб ўтилган қарорига мувофиқ вилоятда 2020-2022 йиллар давомида жами 116.3 минг гектар қўшимча ер майдонини қишлоқ хўжалги маҳсулотлари етиштиришга иҳтисослаштириш белгилаб берилган. Иҳтисослаштириш натижасида мева-сабзавот маҳсулотлари етиштириш хозирги кунга нисбатан 4 баробарга ўсиши, маҳсулотлар экспорти 3 баробарга ошиши кутилмоқда.
Т.БЕКНАЗАРОВ, Ж.ЁРБЕКОВ (сурат)
скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар