Телефонлар:
(0372) 412-12-34
(0372) 412-14-60
» » Жиззахда қурилиш кластерлари ташкил этилади

Жиззахда қурилиш кластерлари ташкил этилади

02 октябрь 2020 йил
53
0

Қурилиш материаллари ишлаб чиқариш саноатини янада ривожлантириш бўйича олиб борилаётган кенг қамровли ислоҳотларни изчил давом эттириш, ички бозорни маҳаллий қурилиш материаллари билан тўлдириш ва соҳанинг экспорт салоҳиятини ошириш бўйича барча имкониятлардан унумли фойдаланиш мақсад қилинган.

Вазирлар Маҳкамасининг “Қурилиш материаллари саноатини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди. 

Қуйидагилар:

2020-2023 йилларда қурилиш материаллари саноатини жадал ривожлантириш Чора-тадбирлари дастури;

ёғоч-қириндили плиталар ва уларнинг муқобил турларини ишлаб чиқариш қувватларидан самарали фойдаланишни ва янги лойиҳаларнинг ишга туширилишини таъминлаш бўйича “Йўл харита”;

керамика санитар техник буюмларида ички талабни маҳаллий ишлаб чиқарувчилар билан таъминлаш ва импорт салоҳиятини ошириш бўйича “Йўл харита” тасдиқланади.

Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, “Ўзсаноатқурилишматериаллари” уюшмаси, Тошкент, Фарғона, Жиззах ва Навоий вилоятлари ҳокимликларининг тажриба тариқасида мазкур ҳудудларда хом ашёдан тайёр маҳсулот (хизмат)гача бўлган жараённи тўлиқ қамраб оладиган қурилиш кластерларини ташкил этиш ҳақидаги таклифлари маъқулланади. 

Белгилаб қўйилишича, 2021 йил 1 январдан қурилиш кластерларига, хусусан, газобетон ишлаб чиқаришни йўлга қўйган кластерларга шаҳар ва қишлоқ жойларида арзон уй-жойлар қурилиши дастурлари доирасида ер майдонлари ажратилади.

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Молия вазирлиги ва Давлат божхона қўмитаси билан биргаликда бир ой муддатда қуйидагиларни назарда тутувчи тартибни жорий этади:

а) “карбамид – А” хом ашё сифатида саноатда ишлатилиши ва “карбамид – Б” каби минерал ўғит таркибига кирмаслигини ҳисобга олган ҳолда, уни биржада форвард ва фьючерс шартномалари асосида сотиш бўйича савдо сессиялари ташкил этилиши;

б) ёғоч-қириндили плиталар ёки уларнинг муқобил турларини ишлаб чиқариш ва ўзи ламинациялашга ихтисослаштирилган корхоналар томонидан ўз эҳтиёжлари учун “меламин кукуни” (код ТН ВЭД 2933610000) импорт қилинганида, божхона тўловларидан (божхона йиғимлари ва қўшимча қиймат солиғи бундан мустасно) озод этиш.

Шундай  тартиб ўрнатиладики, унга кўра 2020 йил 1 ноябрдан бошлаб:

а) республикадаги қурилиш материаллари ишлаб чиқарувчи корхоналар томонидан ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун импорт қилинаётган хом ашёлар, кўмир ва табиий газга муқобил бошқа энергия ресурсларини темир йўл орқали ташишда ички тариф ставкалари қўлланилади;

б) Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан ёғоч-қириндили плиталар ва уларнинг муқобил турларини ҳамда керамик санитар-техник буюмларни ишлаб чиқарувчи корхоналарга:

суммаси 10 миллиард сўмдан, фоиз ставкаси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки қайта молиялаш ставкасининг 1,5 бараваридан ошмайдиган миллий валютадаги кредитлар учун — қайта молиялаш ставкасидан ошадиган, лекин 5 фоиз пунктидан кўп бўлмаган қисми;

эквиваленти 10 миллиард сўмдан ошмайдиган хорижий валютадаги кредитлар учун — тижорат банклари томонидан белгиланган фоиз ставкасининг 30 фоизигача, лекин 3 фоиз пунктидан кўп бўлмаган миқдорда тижорат банкларининг кредитлари бўйича фоиз харажатлари қопланади;

в) марказлашган манбалар ҳисобидан молиялаштириладиган объектларнинг қурилишида импорт қилинадиган цементдан фойдаланиш тақиқланади;

г) ёғоч-қириндили плиталар ва уларнинг муқобил турларини ишлаб чиқарувчиларга аҳолидан ғўзапоя, қамиш, ёғоч чиқиндилари каби хом ашёларни сотиб олиниши учун тижорат банклари томонидан нақд пул берилиши тизими йўлга қўйилади;

д) Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Қурилиш вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда кейинги йил учун мўлжалланаётган капитал қурилиш ва реконструкция ишлари, қурилиш материалларига ички бозорда бўлган йиллик талаб тўғрисидаги маълумотларни маҳсулотлар ва ҳудудлар кесимида оммавий ахборот воситалари ва ўз расмий веб сайтларида  эълон қилиб боради.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар