Телефонлар:
(0372) 412-12-34
(0372) 412-14-60
» » Жиззахда ноябрь ойидан бошлаб ишлаб чиқарилиши режалаштирилаётган KIA K5 трамплин узра сакраш вақтида 360 даражага айланди (видео)

Жиззахда ноябрь ойидан бошлаб ишлаб чиқарилиши режалаштирилаётган KIA K5 трамплин узра сакраш вақтида 360 даражага айланди (видео)

24 сентябрь 2020 йил
40
0

Kia компанияси Optima ўрнига келган ўзининг янги К5 модели устидан ноодатий тажриба ўтказди: бизнес-седан ҳавода горизонтал юза бўйича 360 даражага айланишга мажбур қилинди.

Компаниядагиларнинг огоҳлантиришича, мазкур трюк профессионаллар томонидан қўшимча ишланган автомобиль ёрдамида амалга оширилган бўлиб, уни мустақил такрорлаб кўриш тавсия этилмайди, деб хабар беради Motor.

Бизнес-седан пойга машиналарининг ўриндиғи, қўшимча двигатель ҳимоялагичи, бешталик камар ва хавфсизлик каркаси билан жиҳозланган. Ерга қаттиқ тушиш вақтида ишлаб кетмаслиги учун хавфсизлик ёстиқчалари олиб ташланган. Трюк GT комлектациясига кирувчи 290 от кучига эга турбомоторли К5 ёрдамида амалга оширилган: автомобиль трамплиннинг бир томонидан иккинчисига сакраш вақтида ўз ўқи атрофида 360 даражага бурилган.

                               

Аввалроқ Kia компаниясининг Америкадаги офиси К5 бизнес седанига бағишланган ноодатий реклама билан бўлишганди. Унда Жанубий Корея автомобиль ишлаб чиқарувчиси иккита Kia К5 моделининг ўн метрли трамплиндан сакрагани тасвирланган видеороликни тақдим этган.

Эслатиб ўтамиз, Жиззах эркин иқтисодиёт зонасидаги ADM-Jizzakh заводида ноябрь ойидан бошлаб энг янги моделлардан бўлган KIA Seltos ва KIA K5 автомобилларини йиғиш бошланади.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар