Телефонлар:
(0372) 412-12-34
(0372) 412-14-60
» » Бахмал туманидаги ҳарбий қисмда наққош аскар томонидан бир қатор санъат асарлари яратилди (фото)

Бахмал туманидаги ҳарбий қисмда наққош аскар томонидан бир қатор санъат асарлари яратилди (фото)

24 июль 2019 йил
408
0

Марказий ҳарбий округига қарашли Бахмал туманидаги ҳарбий қисмда наққош аскар томонидан бир қатор санъат асарлари яратилди. Бу ҳақда Марказий ҳарбий округ матбуот хизмати маълум қилди.

Фото: Марказий ҳарбий округи

Шартнома асосидаги ҳарбий хизматчи, оддий аскар Қобилжон Мамадалиев 1994 йилда Наманган вилояти Уйчи туманида туғилган. Болалигидан расм чизиш, наққошлик санъатига иштиёқи ўзгача бўлган ўғлон коллежни тамомлаб, 2013—2015 йиллар давомида наққошлик ва дизайнер йўналиши бўйича қўшимча таълим олган.

Фото: Марказий ҳарбий округи

2016 йилда муддатли ҳарбий хизматни ўтаб, шартнома бўйича хизматга қолади. Ҳозирги вақтга қадар қўли гул аскар «Мен ғолибман», «Буюк сиймолар» ҳамда кўплаб ландшафтли безакларни ясаб, ҳарбий қисмга ўзгача кўрк қўшиб келмоқда.

Фото: Марказий ҳарбий округи

«Мен ғолибман» номли портрет ва «Темур тузуклари» китоби тобора оммалашиб бормоқда. Яқинда ушбу санъат асарлари Ўзбекистондаги биринчи рақамли «Каттақўрғон» полигонига ҳам ўрнатилди.

Фото: Марказий ҳарбий округи

«Мен ўз касбимдан фахрланаман, чунки болаликдаги бирдан бир орзуйим Ватан ҳимоячиси бўлиш эди. Севимли касбим ва машғулотим билан шуғулланишга имконият яратиб беришмоқда. Бундан жуда хурсандман», — дейди ҳарбий хизматчи Қобилжон Мамадалиев.

Фото: Марказий ҳарбий округи

Ҳарбий қисмда ташкил этилган наққошлик тўгарагига кўплаб ҳарбий хизматчилар аъзо бўлмоқда. Ҳозирда ушбу ҳарбий қисмда буюк бобокалонимиз Амир Темур сиймоси ва «Темур тузуклари» китоби замонавий ёндашув асосида яратилмоқда.

Фото: Марказий ҳарбий округи

«Бундай истеъдодли ҳарбийларни ҳамиша қўллаб-қувватлашимиз керак», — дейди Марказий ҳарбий округи.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар