Телефонлар:
(0372) 412-12-34
(0372) 412-14-60
» » Жиззах вилоятидаги Ахборот хизматларининг фаолияти қониқарли бўлмоқдами?

Жиззах вилоятидаги Ахборот хизматларининг фаолияти қониқарли бўлмоқдами?

09 сентябрь 2020 йил
46
0

Жиззах шаҳридаги “Ёшлар инновацион маркази”да Жиззах вилоят ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий масалалари бўйича ўринбосари Фурқат Журақуловнинг ҳудудда фаолият юритаётган оммавий ахборот воситалари ва Ахборот хизматлари ходимларининг фаолияти юзасидан учрашув ўтказилди.
Унда вилоятда фаолият олиб бораётган оммавий ахборот воситаларининг очиқлигини таъминлаш, Ахборот хизматларининг давлат бошқаруви органлари фаолияти очиқлиги ва шаффофлиги юзасидан амалга ошираётган ишлари танқидий таҳлилий равишда кўриб чиқилди.

Бугунги кунда Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолияти очиқлиги, фуқароларнинг ахборот олиш ҳуқуқларини таъминлаш, жамиятда бўлаётган ислоҳотларни ёритиш ҳамда мавжуд муаммолар ва уларнинг ечими бўйича оммавий ахборот воситаларининг ўрни катта бўлмоқда.
– Юртимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳатлар ҳамда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишларидан халқимизни мунтазам хабардор қилиш, очиқликни таъминлаш ва жамоатчилик назоратини амалга оширишда оммавий ахборот воситалари, хусусан ахборот хизматларининг таъсири катта бўлиши керак-дейди, вилоят ҳокими ўринбосари Фурқат Журақулов.– Шу боис мазкур тизим фаолиятини самарали йўлга қўйиш бугунги куннинг асосий масаласи ҳисобланади.Бунинг учун Ахборот хизматлари фаолиятини такомиллаштириб уларни маҳаллий оммавий ахборот воситалари билан алоқаларини мустаҳкамлаш зарур.

Шунингдек, учрашувда Ахборот хизматлари вакилларининг малакасини ошириш учун ўқув семинарлар ташкил этиш каби масалалар бўйича фикр-мулоҳазалар билдирилди.

Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар