Телефонлар:
(0372) 412-12-34
(0372) 412-14-60
» » Халқ депутатлари Бахмал тумани Кенгашининг ўнинчи сессияси бўлиб ўтди

Халқ депутатлари Бахмал тумани Кенгашининг ўнинчи сессияси бўлиб ўтди

29 август 2020 йил
136
0

Жорий йилнинг 29 август куни Бахмал тумани ҳокимлиги мажлислар залида Халқ депутатлари Бахмал тумани Кенгашининг ўнинчи сессияси бўлиб ўтди. 

Сессия ишида туман ҳокимининг ўринбосарлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, кун тартибига киритилган масалага алоқадор давлат ва жамоат ташкилотлари, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Сиддиқов Рисқул Эргашбоевич иштирок этмоқда.

Кун тартибига киритилган аҳолининг эҳтиёжманд “Темир дафтар”га киритилган қатламини қўллаб-қувватлаш, тадбиркорликни ривожлантириш, бюджет даромадларини ошириш ва хорижда меҳнат қилган ишсиз фуқароларни ишга жойлаштириш борасида амалга оширилаётган ишлар юзасидан туман ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари Н.Шарипов, иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими бошлиғи ўринбосари З.Кулиев, туман молия бўлими мудири И.Кенжаев, туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази А.Имомовларнинг ҳисоботлари эшитилди.

Сессия кун тартибига киритилган навбатдаги масала тумандаги умумий ўрта таълим муассасаларида 2020-2021 ўқув йилига тайёргарлик кўриш тўғрисида  туман ҳокимининг ўринбосари Х.Хўжамуротов ахборот берди.

 

                                                         

 

Кун тартибидаги хар бир масала юзасидан туман Кенгаши депутатлари ўз фикр мулоҳазаларини билдирдилар.

Бахмал тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар