Телефонлар:
(0372) 412-12-34
(0372) 412-14-60
» » Мустақиллик байрами арафасида маҳкумлар жазони ўташдан муддатидан олдин шартли озод қилинди

Мустақиллик байрами арафасида маҳкумлар жазони ўташдан муддатидан олдин шартли озод қилинди

27 август 2020 йил
115
0

Жиноят ишлари бўйича Бахмал туман суди томонидан туман ИИО Пробация гуруҳи ҳисобида жазо ўтаб турган 2 нафар маҳкумлар жазодан муддатидан олдин шартли равишда озод қилиш юзасидан киритилган тақдимномалар кўриб чиқилди.

Мамлакатимизда суд ҳокимиятининг чинакам мустақиллигини, фуқаролар ҳуқуқ ва эркинликларининг ишончли ҳимоясини таъминлаш ҳамда одил судловга эришиш мақсадида кенг қамровли ислоҳотлар амалга оширилмоқда, – дейди Жиноят ишлари бўйича Бахмал туман суди раиси С.Эргашев.

Давлатимиз раҳбарининг жорий йил 24 июлдаги "Судлар фаолиятини янада такомиллаштириш ва одил судлов самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги фармони суд ҳокимиятининг том маънодаги мустақиллиги ва холислигига эришиш, уни халқаро стандартларга мослаштириш, жамиятда қонунийликни таъминлашда муҳим қадам бўлди. Суд-ҳуқуқ тизимида амалга ошириладиган барча ишлар замирида халқнинг яшаш тарзи, қонун устуворлигини таъминлаш, одил судловга эришиш каби эзгу ғоялар ётади.

Жиноят ишлари бўйича Бахмал туман суди томонидан Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 29 йиллиги байрами арафасида 2 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан олдин шартли озод қилинди.

 

 

Жиноят ишлари бўйича

Бахмал туман судининг раиси

Эргашев Собиржон Неъмат ўғли

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар