Телефонлар:
(0372) 412-12-34
(0372) 412-14-60
» » Бахмал туманида ҳарбийлар ногиронлиги бор оиланинг уйини таъмирлаб берди (фото+видео)

Бахмал туманида ҳарбийлар ногиронлиги бор оиланинг уйини таъмирлаб берди (фото+видео)

17 июнь 2019 йил
505
0

Бахмал туманидаги ҳарбий қисм хизматчилари ва «Ватанпарвар» маҳалласи фаоллари муҳтож оилаларнинг бир гуруҳига ёрдам кўрсатди. Марказий ҳарбий округ матбуот хизмати маълум қилди.Жумладан, ҳарбийлар 2-гуруҳ ногирони Аҳад Аҳмедов ва боқувчисини йўқотган Мавлуда Мусурова хонадонларида бўлди.

                       

Биринчи хонадон бекаси – Шафоат Муталова турмуш ўртоғи 2-гуруҳ ногиронлиги сабабли уйини таъмирлаб берилишини сўраб бир неча маротаба туман ҳокимлигига мурожаат қилган ва амалий натижа бўлмаган экан. Ҳарбийлар мазкур хонадонда таъмирлаш ишларини бошлаб юборди. Уйнинг томи ёпилди. Носоз электр симлари янгисига алмаштирилди. Дераза ўрнатилиб, хонадон ички қисмида монтаж ишлари якунига етказилди.

Шунингдек, Беккелди қишлоғи Бахмал маҳалласида истиқомат қилаётган боқувчисини йўқотган Мавлуда Мусурова ва унинг қизи, 2-гуруҳ ногирони Ирода Тўлқинова оиласига микротўлқинли печ ва ошхона анжомлари совға қилинди.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар