Телефонлар:
(0372) 412-12-34
(0372) 412-14-60
» » Бахмал туманида вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари сайёр қабул ўтказди

Бахмал туманида вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари сайёр қабул ўтказди

10 май 2019 йил
347
0

Вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари  Ғ.Маматқулов томонидан Бахмал туманидаги жисмоний ва юридик шахслар билан туманидаги Иқтисодиёт ва транспорт коллежи биносида  оммавий сайёр қабули ўтказилди.

Сайёр қабул Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 8 январдаги “Ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар фаолиятини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарори асосида ўтказилди.

Унда Бахмал туманида истиқомат қилувчи фуқароларнинг, фаолият юритувчи тадбиркорлик субъектларининг масалалари тингнланди.

Кун тартибидаги масалалар юзасидан Бахмал тумани фуқоролари ва тадбиркорлик субъектларининг мурожаатлари, таклифлари, фикр-мулоҳазаларнинг муҳокамаси бўлиб ўтди.

Туманнинг “Боғишамол” МФЙда яшовчи фуқаро М.Ахназаров, “Фидокор” МФЙда яшовчи фуқаро А.Норқулов, “Тонготар” МФЙда яшовчи фуқаролар М.Мамаюсупов, Т.Пармонов,  “Маданият” МФЙда яшовчи фуқаро И.Нишонов, “Бунёткор” МФЙда яшовчи фуқаро Ф.Каюмов  ва “Нурафшон” МФЙда яшовчи фуқаролар Г.Казакова, Х.Элмуродов, Т.Пармоновлар томонидан ҳудудларда электр трансформаторнинг етишмаслиги, паст кучланишли ҳаво тармоқлари (сим ёғочлар) яроқсиз ҳолга келганлиги, бу эса аҳолининг айниқса ёшларнинг ҳаётига хаф солаётганлиги билдириб қилган мурожаатларини белгиланган тартибда ўрганиб чишиб, паст кучланишли ҳаво тармоқларини алмаштирилиши юзасидан зарурий чораларни кўриб, мурожаатлари тингланди.

Сайёр қабул давомида фуқароларни қийнаб келаётган муаммолар эшитилиб, мазкур мурожаатларнинг ечими бўйича тегишли ташкилотларга кўрсатмалар берилди.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар