Телефонлар:
(0372) 412-12-34
(0372) 412-14-60
» » Бахмал туманининг тоғларидаги қўнғир ва жигарранг айиқлар ҳақида эшитганмисиз?

Бахмал туманининг тоғларидаги қўнғир ва жигарранг айиқлар ҳақида эшитганмисиз?

29 июнь 2020 йил
88
0

Бахмал туманининг Ойқор тоғларида қўнғир ва жигарранг айиқларни учратиш мумкин. Улар ҳид билиш ёрдамида шерикларини топиб олади.

Қўнғир айиқнинг кўриши яхши бўлмаса-да, ҳид билиш ва эшитиш қобилияти кучли. Дарахт  танаси ва йирик буталарга ишқаланиб, ҳидини қолдиради. Бу белгилар ҳудудий низоларнинг олдини олишда асқотади.

Катта айиқнинг ясси бурни ва ўткир тирноқларидан ҳеч бир рақиб қочиб қутулолмайди. Унга қаҳратон совуқ писанд эмас. Қалин мўйнаси, тери остидаги ёғи уни совуқдан сақлайди. Вазни оғир бўлса-да, тез югуради.

Ваҳшийлиги ҳаракатларидан шундоққина сезилиб туради. Мустаҳкам жағлари билан дарахт шохлари, бута ва пояларни осонгина ғажийди. Емак танлаб ўтирмайди.

Она айиқ кичкинтойларини меҳр билан парваришлайди. Айиқлар учун энг хавфли душман қондошлари — эркаклари. Она айиқ жонини бериб бўлса ҳам улардан болаларини ҳимоя қилиши лозим. Синчков ва ғамхўр она учун ўлжа қидириш узоққа чўзилиши мумкин. Бу ҳеч ҳам яхшиликка олиб келмайди. Чунки бу пайтда болалари турли кўнгилсизликка рўбарў бўлиши мумкин.

Она айиқ бирор хатар хавф солаётганини олдиндан сезади. У душманни чалғитишни яхши билади. Болалари эса яшириниб олади. Вақти келганда она-бола айиқлар ўртасидаги ришта узилиб, болалари мустақил кун кечира бошлайди. Олдинда улар учун оғир синовлар давом этади. Озиқ-овқат кам пайтлари қийин бўлади. Шунда ўсимлик илдизлари ҳамда туганаклар ҳам емиш ўрнини босади. Очлик айиқларни қишлоқ чеккасидаги экин майдонлари ва дарё қирғоқларига боришга мажбур қилади. Тошларни ағдариб мингоёқ, маллюска ва шу каби ҳашаротларни излайди. Қорин тўйдириш ғамини ейди.

Очлик, рақиблар таҳдиди, ўғринча ов қилувчи одамлар айиқлар ҳаётига хавф солади. Лекин тоғ олди қишлоқларида одамлар ва жониворлар бир-бирларига кўникиб қолишган. Жониворлар атрофдагиларга зиён етказмайди. Доимо бир сўқмоқдан юради, одамларга ҳужум қилмайди, одам ҳидини узоқдан сезади. Тоғликлар ҳам шовқин солмай уларга ёқмайдиган иш қилишдан эҳтиёт бўлишади. Улар зийрак жониворнинг ғашига тегмаслик, ўлжасига кўз олайтирмаслик кераклигини яхши билишади. Айиқлар ҳам инсон ҳаёти ва мулкига дабдурустдан тажовуз қилмайди. Лекин барибир одамлар меҳрига муҳтож. Чунки уларнинг сони камайиб бормоқда. Одамлар уларга ғамхўрлик қилмоқлари лозим.

Барно СИНДОРОВА

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар