Телефонлар:
(0372) 412-12-34
(0372) 412-14-60
» » 80 нафар эҳтиёжманд фуқаронинг 20 сотихдан ери, экинзори бор

80 нафар эҳтиёжманд фуқаронинг 20 сотихдан ери, экинзори бор

25 июнь 2020 йил
98
0

Бахмал туманида ташкил этилган “Бахмал деҳқон хўжаликлари” ишлаб чиқариш кооперативи 80 нафар кам таъминланган ва эҳтиёжманд фуқароларни иш ва даромад билан таъминлади. Уларнинг ҳар бирига 20 сотихдан ер майдони ажратилиб, жами 266 туп узум кўчати ва оралиқ майдонга дуккакли экинлар экиб берилди.

- Туман тўртинчи сектори ташаббуси ташкил этилган кооперативда 1 та артезиан қудуғи кавлаш ишлари олиб борилаяпти, - дейди кооператив бошлиғи Ш. Қурбанов.- Бу орқали токзорни жазирамада суғориш, ерга ишлов беришга эришамиз. Узумнинг “Доғистон тайписи” нави туманимиз иқлимига мос,эртапишар ҳисобланади. 2-3 йил ичида ҳосилга кирса, эҳтиёжманд оилаларнинг доимий даромад манбаига айланади.

Президентнинг 2020 йил 2 мартдаги “Мева-сабзавотчилик ва узумчилик тармоғини янада ривожлантириш, соҳада қўшилган қиймат занжирини яратишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига асосан, ушбу кооператив 2020-2021 йилларда ўрмон фондининг ўзлаштирилмаган ер участкаларида янгидан барпо этилгани боисер майдони учун беш йил давомида ижара тўловининг “ноль” ставкасини қўллаш имконига эга бўлади.

Жиззах вилоят ДСБ Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар