Телефонлар:
(0372) 412-12-34
(0372) 412-14-60
» » Япония Жиззах вилоятидаги қишлоқ аёлларининг иқтисодий ҳуқуқлари ва имкониятларини кенгайтириш учун маблағ ажратади

Япония Жиззах вилоятидаги қишлоқ аёлларининг иқтисодий ҳуқуқлари ва имкониятларини кенгайтириш учун маблағ ажратади

28 май 2020 йил
471
0

Япония ҳукумати коронавирус пандемияси шароитида Ўзбекистондаги қишлоқ аёлларининг иқтисодий имкониятлари ва ҳуқуқларини кенгайтириш учун уч миллион доллар миқдорида молиявий ёрдам кўрсатади. Бу ҳақда Япониянинг Ўзбекистондаги элчихонаси хабар берди.

Маълум қилинишича, Фарғона, Жиззах ва Қашқадарё вилоятларида яшовчи, тахминан, 3500 нафар аёл касбий таълим олиш имкониятига эга бўлади, улар учун молиявий хизматлардан ва тадбиркорлик билан шуғулланиш имкониятидан фойдаланиш енгиллашади.

Лойиҳани амалга ошириш 300 та кичик ва ўрта корхонага бизнес юритиш учун маблағ олишга ёрдам беради, шунингдек, 1500 та янги иш ўрнини яратади.

Бундан ташқари, пандемия шароитида Япония Ташқи ишлар вазирлиги ва Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги (JICA) Ўзбекистонга коронавирусга қарши кураш учун тиббий ускуналар ва материалларни беғараз ёрдам шаклида тақдим этишни режалаштирмоқда. Мазкур ёрдам таркибидан шахсий ҳимоя воситалари, сунъий нафас олдириш аппаратлари, рақамли рентген ташхис аппаратлари ва бошқалар ўрин олади.

«Мазкур грантнинг умумий суммаси ҳали аниқланмаган, бироқ агар юқорида қайд этилган меҳнат соҳасидаги 3 миллион долларлик кўмакни ҳисобга олса, ёрдамнинг умумий қиймати 10 миллион долларга етиши ёки ундан ошиши мумкин», — дейилади Япония элчихонаси хабарида.

Шунингдек, Япония элчихонаси Ўзбекистон Халқ таълими вазирлигининг онлайн машғулотлар учун Япониянинг тарихи, табиати, фани ва технологиялари ҳақида маълумот берувчи ва таълимий DVD дастурларни тадим этиш ҳақидаги сўровини кўриб чиқмоқда.

Маълумот учун, Япония ҳукумати 2020 йилда коронавирус пандемиясининг иқтисодий оқибатларига қарши курашиш учун 100 триллион иенадан (929,45 миллиард доллар) ортиқ иккинчи қўшимча бюджетни шакллантириш имкониятини кўриб чиқмоқда.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив