Телефонлар:
(0372) 412-12-34
(0372) 412-14-60
» » Карантин талабларига қатъий амал қилишимиз - эпидемияни енгишнинг асосий шартларидан бири!

Карантин талабларига қатъий амал қилишимиз - эпидемияни енгишнинг асосий шартларидан бири!

07 май 2020 йил
161
0

Ҳозирда ўз кўлами билан Пандемия даражасига етган (Сovid-19) энг ривожланган мамлакатлар иқтисодиёти ва ижтимоий ҳаёт тарзида ҳам ўзининг оғир оқибатлари билан кун сайин тобора мураккаблик касб этиб бормоқда. Бугун инсоният ушбу касаллик тарқалишининг олдини олиш ва оқибатларини бартараф этишнинг энг самарали йўлларини қидирмоқда.  Ҳозирги ахборот технологиялари асрида қанчалик тез ахборотлар кишилар онгига кириб келса, кескин чора-тадбирлар йўқ жойда (Covid-19) ҳам худди шу сингари тезлик билан инсоният ҳаётини забт этмоқда. Бу ҳеч кимга сир эмас.

Шундай оғир шароитда мамлакатимиз ҳукумати томонидан Коронавирусга қарши курашишда, унинг олдини олишда дунёга ўрнак бўладиган амалий сай-ҳаракатлар олиб борилмоқда.

Лекин, шунга қарамасдан мавжуд ижтимоий вазиятни англамасдан, англаб назарга олмасдан, ўзининг ва бошқаларнинг соғлиғига жиддий хавф туғдираётган фуқароларимизнинг учраётганлигига ҳам дуч келмокдамиз. 

Жумладан жорий йилнинг 6 май куни Бахмал туман маъмурий судига Бахмал тумани ИИБдан А.Петровга (исми ва фамилияси ўзгартирилган) нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 54-моддаси 2-қисми ва 
194-моддаси 1-қисми билан тўпланган маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш материаллари келиб тушди.

Тўпланган ҳужжатларга кўра, А.Петров 2020 йил 2 май куни тахминан соат 09:15 ларда эпидемияларга қарши курашиш қоидаларини бузиб, автомобилларнинг вилоятлараро ҳаракатланиши чекланганлигига қарамасдан, бошқарувидаги автомобилини Самарқанд вилояти, Булунғур тумани ҳудудидан Бахмал туманига қараб бошқариб келиб, Бахмал тумани, Янгибоғ МФЙ, Янгибоғ қишлоғида ташкил этилган тўсиқ постда хизмат олиб бораётган ички ишлар органлари ходимлари томонидан тўхтатилганида, ходимнинг тўхташ тўғрисидаги талабини бажармасдан, автомашинасида ҳаракатни давом эттирган.

Мазкур маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш материаллари суд мажлисида 2020 йил 6 май куни кўриб чиқилиб, А.Петров Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 54-моддаси 2-қисми ва 194-моддаси 1-қисми билан ҳуқуқбузар деб топилиб, МЖтКнинг 34-моддаси асосида унга нисбатан узил-кесил базавий хисоблаш миқдорининг йигирма баравари миқдорида, яъни 4.460.000 (тўрт миллион тўрт юз олтмиш минг) сўм миқдорида жарима жазоси тайинланди.

Қоидабузарнинг бу хатти-ҳаракати оиласи моддий фаровонлиги чекланишига сабабчи бўлди.

Қонун олдида ҳамманинг тенглиги, ижтимоий имтиёзлар фақатгина алоҳида ҳоллардагина махсус комиссия рухсати билан берилаётганлиги, карантин чораларини юмшатиш зарурат юзасидан босқичма-босқич қўлланилаётганлиги мунтазам оммавий ахборот воситаларида, онлайн брифингларда, шунингдек, хизмат олиб бораётган мутасадди ходимлар томонидан аҳолига етказилиб борилмоқда.

Ҳурматли ватандошлар, шундай оғир ва синовли кунларда уйда қолишимиз, муҳим заруратсиз кўчага чиқмаслигимиз - ўзимиз ва яқинларимиз ён атрофдагиларимиз соғлиғи кафолатидир.

 

Жиззах вилоят маъмурий суди раиси А.Мамарахимов

Бахмал туман маъмурий суди раиси М.Бахриев

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар