Телефонлар:
(0372) 412-12-34
(0372) 412-14-60
» » Бахмалда ҳар бир тадбиркорлик субъектларига биттадан солиқчи маслаҳатчи сифатида бириктирилди

Бахмалда ҳар бир тадбиркорлик субъектларига биттадан солиқчи маслаҳатчи сифатида бириктирилди

22 январь 2019 йил
335
0

Шу йил 1 январдан мамлакатимиз солиқ сиёсатида жорий этилган янгиликлар қамрови аввалги йиллардаги ўзгаришлардан анча кенг.

Чунки, очиқ-ошкорава адолатли солиқ тизими иқтисодиёт ривожининг энг муҳим асосидир.

Лекин юртимизда ҳозиргача амал қилиб келинаётган солиқ маъмурчилигида кўплаб ноаниқликлар борлиги бизнес, тадбиркорлик, инвестиция соҳалари равнақига тўсиқ бўлаётган эди.

Мавжуд ставкаларининг юқорилиги инсофли солиқ тўловчиларга қарши ишларди. Биргина Бахмал туманида 2018 йилниннг 1 январь ҳолатига Қўшилган қиймат солиғини тўловчилар сони 8 та бўлиб улар асосан Бахмал йўл хўжалиги бўлими, тижорат банклари ҳамда каръерлардан иборатдир.

Ўзбекистон Республикасининг солиқ сиёсатини такомиллаштириш концепциясига асосан 2018 йилда белгиланган миқдорга етган солиқ тўловчилар ҚҚСга ўтиши лозим эди.

Мазкур йўналишда туман Давлат солиқ инспекцияси томонидан 2018 йил 9 ойлик якун билан товар айланмаси 1 млрд сўмдан ошган жами 14 та шундан 13 та юридик шахслар ва 1 та ЯТТнинг шахсий кабинетларига ҚҚС тўловчиси сифатида рўйҳатдан ўтиш ва ҳисоботларни тақдим этиш муддатлари тўғрисида хабарномалар юборилди.

Уларнинг барчаси ҚҚС тўловчи сифатида рўйҳатга олинди. Ҳамда улар билан тегишли тартибда суҳбат ўтказилиб, ҳар бир тадбиркорлик субеъктларига биттадан солиқ ходимлари бириктирилди ва ҳар куни улар билан бирга ишлайди.

Электрон ҳисоб фактураларини юритиш, ҳисоботларни тайёрлаш ва топшириш, имтиёзлардан фойдаланиш, яъни ҳар бир операцияда қонун бузилишининг олдини олиш учун маслаҳатчига айланган.

Бундан ташқари туманда жорий йилнинг дастлабки ўн кунлигида товар айланмасида ўзгариш юз берган ва қайта ҳисоб-китобларни амалга оширган жами 15 та шундан 12 та юридик шахс ва 3 та ЯТТлар жорий йил бошидан ҚҚС тўловчи сифатида рўйхатга олинди.

Нодир Шарипов,

Бахмал туман ДСИ раҳбари

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар