Телефонлар:
(0372) 412-12-34
(0372) 412-14-60
» » Жиззахлик ҳарбийлар даъвати

Жиззахлик ҳарбийлар даъвати

02 апрель 2020 йил
132
0

“Коронавирус эпидемиясига биргаликда курашамиз. Ўзингизни ва яқинларингизни соғлигига бефарқ бўлманг”! Ҳурматли сафдошим!

Барчангиздан санитария-гигиена қоидаларига амал қилишингизни сўраймиз.  Зеро, коронавирус эпидемиясини юқтириб  олишингиз сиз ва яқинларингизнинг соғлигига катта хавф туғдиради. Барчани коронавирус эпидемиясига қарши биргаликда курашишга чорлаймиз”.     

Жиззах горнизонига қарашли с 2-мото-ўқчи взводи шахсий таркибининг  бу даъватини барча ҳарбий қисм офицер ва хизматчилари қўллаб-қувватладилар. Ҳуқуқий профилактика кунида Қуролли Қучлар Бош Қўмондони, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон халқига Мурожаатида таъкидланганидек, “Миллати, тили ва динидан қатъий назар ҳаммамиз якдилмиз ва ишонамизки бу қийинчиликлар албатта, ўтиб кетади” деган бош ғоя  асосида ҳарбий қисмда коронавирусга қарши кўргазмали машғулот бўлиб ўтди. Машғулот давомида ҳарбий хизматчилар тиббий кўрикдан ўтказилди. Машғулотлар Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилоти тавсияси асосида белгиланган тартибда ташкил этилди. Тадбирда 2-мото-ўқчи взводининг фельшери, 1-даражали сержант Учқун Кенжаев алоҳида фаоллик кўрсатди.

Ҳарбий қисм хизматчилари Ўзбекистон Республикаси Мудофаа Вазирлиги томонидан нашр қилинган коронавирусга қарши огоҳликка даъват этувчи  1000 дан ортиқ брошюра, буклет ва ниқобларни Жиззах шаҳрининг Қассоблик, Ўратепалик, Заргарлик, Тошлоқ, Сайилжойи маҳаллалари аҳолисига бепул тарқатилинди.

Зоир ЭРГАШЕВ

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар