Сайт тест режимида ишламоқда.
Телефонлар:
(0372) 412-12-34
(0372) 412-14-60
» » Тумандаги автотранспорт воситалари ва уларнинг тиркамаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида

Тумандаги автотранспорт воситалари ва уларнинг тиркамаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида

08 февраль 2020 йил
259
0
Ўзбекистон Республикаси «Йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисида»ги Қонунининг 17-моддаси (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами 2013 й., 16-сон 197-модда) ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 31 январдаги 54-сонли қарори билан тасдиқланган «Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида»ги низомга (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 й., 1-2-сон, 17-модда) мувофиқ транспорт воситаларининг 2020 йилги техник кўригини ташкил қилиш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонунининг 6 ва25-моддаларига асосан
ҚАРОР ҚИЛАМАН:
1. Туман ҳудудидаги барча юридик ва жисмоний шахсларга тегишли бўлган автотранспорт воситалари ва уларнинг тиркамалари мажбурий техник кўрикдан ўтказилсин.
2. Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш бўйича туман комиссияси таркиби 1-иловага, техник кўрикни ўтказиш жадвали
2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
3. “Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги низом талабларига асосан жисмоний шахслар Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати органларида ва шартнома асосида жалб этилган хусусий техник хизмат кўрсатиш станцияларида ҳамда юридик шахс сифатида давлат рўйхатидан ўтган тадбиркорлик субъектларида М1 тоифадаги транспорт воситалари эгалари ўз транспорт воситасининг техник ҳолати ва ускуналари мувофиқлигини баҳолаш учун белгиланган йиғим тўловини амалга оширгандан сўнг, ўз танловига кўра техник кўрикдан ўтказиши белгилансин.
4. Тумандаги барча транспорт воситалари эгалари бўлган юридик ва жисмоний шахсларга транспорт воситаларини техник паспорти билан биргаликда, ўз вақтида режа жадвал асосида кўрикдан ўтказиш мажбурияти юклатилсин.
5. Транспорт воситалари қуйидаги даврийликка мувофиқ техник кўрикдан ўтказилсин:
а) тижорат асосида йўловчилар ташиш учун фойдаланиладиган енгил автомобиллар, автобуслар ва ўтириладиган жойлар сони 8 та ва ундан ортиқ бўлган (ҳайдовчининг ўрнидан ташқари), одамларни мунтазам ташиш учун жиҳозланган юк автомобиллари, йирик габаритли, оғир вазнли ва хавфли юкларни ташиш учун махсус транспорт воситалари ва уларнинг тиркамалари ―  бир йилда икки марта;
б) ишлаб чиқарилганлигига беш йилдан кўп бўлмаган (ишлаб чиқарилган йили ҳам шу жумлага киради) транспорт воситалари (мазкур банднинг «а» кичик бандида кўрсатилган транспорт воситаларидан ташқари) ― икки йилда бир марта;
в) ишлаб чиқарилган йилини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқарилганлигига беш йилдан ортиқ бўлган транспорт воситалари, шунингдек ишлаб чиқарилган вақти аниқланмаган транспорт воситалари (мазкур банднинг «а» кичик бандида кўрсатилган транспорт воситаларидан ташқари)― бир йилда бир марта;
г) тиркамалар кўрикка транспорт воситаси―шатакчи учун белгиланган муддатларда тақдим этилади.
6.Мазкур қарорнинг 4-банди «а» кичик бандида кўрсатилган транспорт воситаларнинг техник кўриги:
биринчи марта ― 1 апрель―30 июнда;
иккинчи марта―1 сентябрь―31 октябрда ўтказилади.
Юридик шахсларга қарашли бўлган транспорт воситаларининг техник кўриги 1 апрель―30 июнда;
Жисмоний шахсларга қарашли бўлган транспорт воситаларининг техник кўриги 9 апрелдан ― 31 августга қадар ўтказилсин.
7.Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш туман комисссияси (А.Сулайманов)га:
транспорт воситаларининг техник ҳолати, улардан фойдаланиш нормалари ва қоидаларига риоя этилиши устидан самарали назоратни ташкил этиш;
транспорт воситаларининг техник ҳолати ва ускуналари йўл ҳаракати хавфсизлиги стандартлари, қоидалари, нормаларига мувофиқлигини баҳолаш вазифаси юклатилсин.
8. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил
31 январдаги 54-сон «Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори
3-бандига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлигининг ички ва соқчилик қўшинлари, Давлат хавфсизлик хизматининг ҳарбий бўлинмалари транспорт воситалари кўрсатиб ўтилган идоралар томонидан белгиланган тартибда мажбурий техник кўрикдан ўтказилиши инобатга олинсин.
9. Транспорт воситалари техник кўрикдан ўтказилганлиги учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 31 январдаги 54-сон қарори билан тасдиқланган «Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида»ги низомига мувофиқ йиғим ундирилсин.
10. Туман ички ишлар бўлими (О.Ибрагимов) мажбурий техник кўрик якуни тўғрисида туман ҳокимлигига ахборот тақдим этсин.
11. «Бахмал ҳаёти» газетасида ушбу қарор эълон қилинсин ва белгиланган тартибда ҳокимликнинг расмий веб ― сайтига жойлаштирилсин.
12. Мазкур қарор қабул қилиниши муносабати билан туман ҳокимининг 2019 йил 20 мартдаги 1693-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
13. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилишни ўз зиммамда қолдираман, ижросини ташкил этиш туман ички ишлар бўлими бошлиғи О.Ибрагимов зиммасига юклатилсин.
14. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Туман ҳокимиМ.Анарбаев
Туман ҳокимининг
2020 йил « 06 » февралдаги
144-сонли қарорига
1―илова
Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш
бўйича туман комиссияси
Т А Р К И Б И
т\рИсми-фамилиясиЛавозими
КОМИССИЯ РАИСИ
1.А.СулаймоновТуман ИИБ ЙҲХГ катта инспектори
КОМИССИЯАЪЗОЛАРИ:
2.Ў.МаҳкамовМудофаа ишлар туман бўлими бошлиғи
3.Э.БолиевЖамоатчи автоинспектор
4.Х. Рахматуллаев«Сирли-Самар» МЧЖ раиси
5.М.Норматов «Бахмал йўловчи ташиш транс» хусусий фирма ҳайдовчиси
6.Н.МинглибоевТуман «Агросуғурта» бўлими назоратчиси
7.Х.НорбоевТуман табиатни муҳофаза қилиш инспекцияси ходими
Туман ҳокимининг
2020 йил « 06 » февралдаги
144-сонли қарорига
2―илова
Техник кўрикни ўтказиш ЖАДВАЛИ
ТКорхона ва ташкилот номиТехник кўригини ўтказиш санасиТехник кўригини
ў
тказиш жойи
109.02.-31.08.2020 й.«Сирли-Самар»
1.1.Жисмонийшахсларга тегишли транспорт воситалариМ109.02.-31.08.2020 й.ДЙҲХХ органлари, ТХС ёки Субъектлар гаражи
2

«Сирли-Самар»
3«Ойкор-транс»МЧЖ

4«Парвоз транс»МЧЖ
«Сирли-Самар»
5ў
«Сирли-Самар»
6қ
«Сирли-Самар»
7«Мадамин Бизнес Инвест» МЧЖ
«Ойқор-транс» МЧЖ гаражи
8Гулбулоқ йўловчиташиш транс х\к
Гулбулоқ йўловчи ташиш транс х\к гаражи
9Гулбулоқ педогогика касб- ҳунар коллежи
Гулбулоқ йўловчи ташиш транс х\к гаражи
10қармаси
«Сирли-Самар»
11Бахмал тумангаз филиали
«Сирли-Самар»
12Бахмал туман махсус савдо
«Сирли-Самар»
13«Бахмал Голдинг Апле» қўшма корхонаси
«Сирли-Самар»
14«Турон оил Барака»МЧЖ
«Сирли-Самар»
15

«Сирли-Самар»
16Бахмал Ўрмон хўжалиги
«Сирли-Самар»
17Бахмал иқтисодиёт касб ҳунар коллежи
«Сирли-Самар»
18Қишлоқ касб-ҳунар коллежи
«Сирли-Самар»
19Маиший хизмат коллежи
«Сирли-Самар»
20«Манон ота» кенг-тармоқли хусусий фирмаси
«Сирли-Самар»
21

«Сирли-Самар»
22КҲК
«Сирли-Самар»
23«Соат Отабеков» х\к
«Сирли-Самар»
24Бахмал молгузар х/к
«Сирли-Самар»
25Қишлоқ ва сув хўжалиги бўлими
«Сирли-Самар»
26ҳ
«Сирли-Самар»
27Қ
«Сирли-Самар»
28К
«Сирли-Самар»
29Ў
«Сирли-Самар»
30

«Сирли-Самар»
31«Ал-Жамол» МППФ
«Сирли-Самар»
32т
«Сирли-Самар»
33

«Сирли-Самар»
34Туман ЙХТФПК
«Сирли-Самар»
35моқлари
«Сирли-Самар»
36

«Сирли-Самар»
37ў
«Сирли-Самар»
38«Сардор Мармари» кенг тармоқли х\ф
«Сирли-Самар»
39ў
«Сирли-Самар»
40«Ўсмат Ғишт» МЧЖ
«Сирли-Самар»
41Туман Молия бўлими
«Сирли-Самар»
42

«Сирли-Самар»
43ЖИБ. Бахмал туман суди18.03.2020 й«Сирли-Самар»
44«ВАХМАL АGRОЕКSРRТ»МЧЖ19.03.2020 й«Сирли-Самар»
45«Дусмат-Дурдонаси» х/
«Сирли-Самар»
46

«Сирли-Самар»
47«Бахмал Шароб савдо» УК
«Сирли-Самар»
48

«Сирли-Самар»
49«Ғиёсиддин Эгамкулов» ф/х
«Сирли-Самар»
50

«Сирли-Самар»
51

«Сирли-Самар»
52«Элёр» ф/х
«Сирли-Самар»
53

«Сирли-Самар»
54

«Сирли-Самар»
55

«Сирли-Самар»
56

«Сирли-Самар»
57«Қозимбек Боғи» МЧЖ
«Сирли-Самар»
скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар