Халқ депутатлари туман Кенгашининг ўн иккинчи сессиясини чақириш тўғрисида
Халқ депутатлари туман Кенгашининг ўн иккинчи сессиясини чақириш тўғрисида
«Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг
17-моддасига асосан
ҚАРОР ҚИЛАМАН:
- Халқ депутатлари Бахмал тумани Кенгашининг навбатдаги ўн иккинчи сессияси
2020 йилнинг 6 октябрь куни соат 10-00 да Ўсмат шаҳарчасида чақирилсин. - Халқ депутатлари Бахмал тумани Кенгашининг навбатдаги ўн иккинчи сессияси кун тартибига қуйидаги масала киритилсин:
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев раҳбарлигида 2020 йил 24 сентябрь куни бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожланиш даражасини баҳолашнинг рейтинг кўрсаткичлари натижасига кўра "қониқарсиз" баҳоланган Бахмал тумани сектор раҳбарларининг йўл қўйган камчиликлари юзасидан аҳолига мурожаати ҳамда мавжуд камчиликларни бартараф этишга қаратилган вазифалар бўйича "йўл харитаси" тақдимоти тўғрисида.
- Туман ҳокимининг ўринбосарлари, туман ҳокимлиги ташкилий-назорат гуруҳи тегишли бўлимлар, мутасадди идоралар билан биргаликда сессияга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишга доир ташкилий тадбирларнинг ўз вақтида бажарилишини таъминласин.
Туман ҳокими М.Анарбаев
2020 йил 2 октябр
№ 1262-сон
Ўсмат шаҳарчаси
Муҳокамага қўшилинг
Тавсия этамиз:

17 август 2020, Понедельник
Халқ депутатлари Бахмал тумани Кенгашининг тўққизинчи сессиясида бўлиб ўтди

24 январь 2020, Пятница
Жиззах вилояти Бахмал туманининг 2020 йилги маҳаллий бюджетини тасдиқлаш тўғрисида

21 ноябрь 2019, Четверг
ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ БАХМАЛ ТУМАН КЕНГАШИ ДЕПУТАТЛИГИГА Н ОМЗОДЛАРНИ РЎЙХАТГА ОЛИШ ТЎҒРИСИДА
Изоҳлар (0)