Телефонлар:
(0372) 412-12-34
(0372) 412-14-60
» » Бахмал тумани ҳокими ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси

Бахмал тумани ҳокими ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси

18 декабрь 2018 йил
1 996
0

Неъматуллаева Шаҳноза Ибрагимовна

2016 йил 26 сентябрдан Бахмал тумани ҳокими ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси

Ш.Неъматуллаева 1971 йилда Бахмал туманида таваллуд топган. Миллати ўзбек, маълумоти олий. 1996 йилда Самарқанд давлат университети (сиртқи)ни  тамомлаган. Мутахассислиги ўзбек тили ва адабиёти ўқитувчиси. Оилали 4 нафар фарзанди бор.

МЕҲНАТ ФАОЛИЯТИ

1988-2002 йй. -  Бахмал тумани 3-мактаб она тили ва адабиёт фани  ўқитувчиси

2002-2013 йй. -  Бахмал тумани 3-мактаб директори

2013-2017 йй. - Бахмал тумани халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлими мудири

2017-2018 йй. - Бахмал тумани ҳокимлиги халқ таълими бўлими мудири

2018 й. ҳ.в. - Бахмал тумани ҳокимининг ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси

Туман ҳокимининг ўринбосари - Хотин-қизлар қўмитаси раиси

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 2 февралдаги ПФ-5325-сонли “Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонига мувофиқ вилоят ҳокимининг ўринбосари - Хотин-қизлар қўмитаси раиси қуйидаги вазифаларни амалга оширади:

хотин-қизларни қўллаб-қувватлашга доир давлат сиёсатининг самарали ижросини таъминлаш, уларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш ҳамда уларнинг мамлакатнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётида роли ва фаоллигини ошириш;

хотин-қизларнинг муаммоларини ўз вақтида аниқлаш, ёрдамга муҳтож бўлган ва оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолган хотин-қизларнинг, 
шу жумладан, ногиронлиги бўлган аёлларнинг манзилли рўйхатларини тузиш, уларга ижтимоий-ҳуқуқий, психологик ва моддий ёрдам кўрсатиш;

хотин-қизлар бандлигини таъминлаш, меҳнат шароитларини яхшилаш, хотин-қизларни, айниқса қишлоқ жойлардаги ёш қизларни оилавий ва хусусий тадбиркорликка, ҳунармандчиликка кенг жалб этиш масалаларида ҳар томонлама манзилли қўллаб-қувватлаш;

хотин-қизлар ўртасида ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш, биринчи навбатда, ҳуқуқбузарликка мойиллиги бўлганлар билан якка тартибда иш олиб бориш ҳамда жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган хотин-қизларнинг ижтимоий реабилитацияси ва мослашиши бўйича чора-тадбирларни амалга оширишда давлат органлари ва фуқаролик жамияти институтлари билан яқин ҳамкорликни таъминлаш;

ФҲДЁ органларини, уларнинг никоҳ муносабатларига оид актларини расмийлаштириш, оила институтини мустаҳкамлаш, оилавий ажрашишларнинг олдини олиш билан боғлиқ бўлган асосий фаолият йўналишини назорат қилиш.

Туман ҳокимининг ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси бошчилигидаги вилоят комиссиялари:

1. Зулфия номидаги Давлат мукофоти вилоят комиссияси (Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1999 йил 10 июндаги ПФ-2326-сон Фармони);

2. Халқ депутатлари туман Кенгаши ҳузуридаги Ижтимоий шериклик бўйича жамоат комиссияси (Халқ депутатлари Жиззах вилояти Кенгашининг 2016 йил 13 июлдаги 79/13-сонли қарори);

3. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши ҳудудий бўлинмаси раиси (Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 23 августдаги ПҚ-3234-сонли қарори);

4.Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 2 февралдаги “Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оилаинститутини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5325-сонли Фармони ижросини таъминлаш ва бу борада амалга ошириладиган ишларни мувофиқлаштириш бўйича туман ишчи гуруҳи(Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 5 февралдаги 87-ф сонли фармойиши).

5. “Мўътабар аёл” кўкрак нишони билан тақдирлашга оид таклифларни кўриб чиқиш бўйича туман комиссия (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 2 апрелдаги 257-сон қарори).

Қуйидаги туман ташкилотлари фаолиятини мувофиқлаштириш:

1. “Оила” илмий-амалий тадқиқот марказининг туман бўлими;

2. “Соғлом авлод учун” хайрия жамоат фонди туман филиали;

3. “Тадбиркор аёл” уюшмаси туман бўлими;

4. туман ФҲДЁ бўлими

5. ҚФЙ, МФЙ даги хотин-қизлар қўмитаси масъул ходимлари;

Қуйидаги ташкилотларнинг тегишли фаолият йўналиши бўйича ишини мувофиқлаштириш:

1. Бахмал туман тиббиёт бирлашмаси (репродуктив саломатликни мустаҳкамлаш, оналар ва перинатал касалликларнинг ва ўлим ҳолатларининг олдини олиш бўйича аҳолининг билими ва санитарияга оид маданиятини оширишга қаратилган тадбирларни, шунингдек оилавий поликлиникалар ва қишлоқ врачлик пунктлари тузилмаларида ўсмир қизлар ва фертиль ёшидаги аёллар учун “Аёллар маслаҳатхоналари”ни ташкил этиш, ногиронлиги бўлган аёлларнинг ижтимоий реаблитациясини таъминлаш);

2. Бахмал туман бандлик ва меҳнат муносабатлари бўлими (бандликни таъминлаш, меҳнат шароитларини яхшилаш масалаларида хотин-қизларни ҳар томонлама манзилли қўллаб-қувватлаш, хотин-қизларни, айниқса, қишлоқ жойлардаги ёш қизларни оилавий ва хусусий тадбиркорликка, ҳунармандчиликка кенг жалб этиш).

3. Бахмал тумандаги таълим муассасалари (хотин-қизларни қўллаб-қувватлашга доир давлат сиёсатининг самарали ижросини таъминлаш, уларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш ҳамда уларнинг мамлакатнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётида роли ва фаоллигини ошириш,бошланғич хотин-қизлар кўмитаси ташкилотлари фаолиятини мувофиқлаштириш).

4. Фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича туман кенгаши (хотин-қизлар ўртасида ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш, биринчи навбатда, ҳуқуқбузарликка мойиллиги бўлганлар билан якка тартибда иш олиб бориш ҳамда жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган хотин-қизларнинг ижтимоий реабилитацияси ва мослашиши бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш).

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив