Олманинг зўри Бахмалда
Жиззах вилояти Бахмал тумани олмаси қўшни мамлакатларда ҳам машҳур. Боғбонлар унинг такрорланмас тотини тоғ иқлими ва тупроқ таркиби билан боғлайдилар. Бинобарин, боғдорчилик ҳудуд қишлоқлари аҳолисининг асосий даромад манбаларидан саналади. 
Бойқўрғон қишлоғида яшовчи Муродулла Махатов ўзининг 30 сотихли томорқасида 80 туп олма, 20 туп бошқа мевали дарахтларни парваришлайди. Асли касби ўқитувчи бўлган Муродулла ака бобомерос ҳунар – боғдорчилик билан шуғуллана бошлади. Ўтган йили 6-7 миллион сўм даромад олган бўлса, жорий йилда бу кўрсаткич 10-11 миллион сўм бўлишини мўлжалламоқда. —Бу йил мевали дарахтларни экканимизга 5 йил бўлди. Ҳосил йилдан- йилга баракали бўляпти, - дейди М.Махатов. — Келгусида яна 10 гектар майдонда олма кўчатлари экишни режалаштириб турибмиз. Ўйлаган мақсадимизга етсак, олинган ҳосилни сақлаш ва қайта ишлаш учун совутгич барпо этишни ҳам йўлга қўямиз.

Муҳокамага қўшилинг
Тавсия этамиз:

01 декабрь 2018, Суббота
Бахмал туманида йўл-транспорт ҳодисаларини олдини олишга қаратилган сайёр суд ўтказилди

08 октябрь 2018, Понедельник
Жиззахда коллеж талабалари учун ҳарбий қисм бўйлаб экскурсия уюштирилди
Изоҳлар (0)